ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /ЎзР ВМ 26.05.1997 й. 256-сон Қарорининг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 26.05.1997 й. 256-сон Қарорининг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга 1-иловадаги Қоида II бўлими 14-бандининг олдинги таҳрири
14. Фуқароларга ижтимоий таъминот идоралари томонидан бепул ёки имтиёзли шартлар асосида берилган транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасига "Ижтимоий таъминот идораларининг рухсатисиз рўйхатдан чиқарилмайди" - деган ёзув киритилади.
ЎзР ВМ 18.09.2007 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга 1-иловадаги Қоида V бўлими 7-бандининг олдинги таҳрири
7. Яроқсиз ҳолган келиб қолган ёки йўқолган давлат рақами белгилари ва қайд этиш гувоҳномалари ўрнига янгилари транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан тегишли тўловлар ундирилгандан, рақамли агрегатлар текширилгандан сўнг берилади. Йўқолган қайд этиш гувоҳномаси (техпаспорт) ўрнига янгиси ҳисоб карточкасидаги маълумотлар асосида тўлдирилади ҳамда гувоҳноманинг "Алоҳида белиглар" бўлимига "Такрорий" деган белги қўйилади.
ЎзР ВМ 29.04.2004 й. 203-сон Қароридан олдинги таҳрири
Қарорга 4-илова 4 банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
4. Чет эл дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро банк ва ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўсатувчи ходимларига тегишли автомобилларга бериладиган давлат рақами белгилари
Қарорга 4-илова 4 банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
"Т" серияли махсус рақам белгиси элчихона, консуллик ваколатхонаси ёки халқаро ташкилотларнинг сўров хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат асосида берилади. Шахсий автомобилларга "Т" серияли рақам белгиларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган дипломатик, консуллик карточкаси тақдим этилади.