язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 10.03.2004 й. 118-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 10.03.2004 й. 118-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 25.04.2017 й. 238-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш;



1-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ; (ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. (ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 37 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 27 нафар этиб белгилансин. (ЎзР ВМ 05.01.2016 й. 2-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига агентлик бошлиғининг бир нафар ўринбосари ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат берилсин. (ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Агентлик бошлиғига марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.




ЎзР ВМ 05.01.2016 й. 2-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 35 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 25 нафар этиб белгилансин. (ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 1-илованинг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 мартдаги

118-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

      

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти агентлиги

     

    

Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази

    

       

"Автодарётранс-илм" касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази

        

        

"Ўзбекистон автомобилчиси"

газетаси таҳририяти

     

    

Қорақалпоғистон республика бўлими, вилоят бўлимлари, Тошкент шаҳар бўлими

     

      



ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва агентлик ҳудудий бўлимларининг намунавий тузилмаси 1-3-иловаларга мувофиқ;