язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 08.07.2011 й. 112-сон "Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2011 й. 2256-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2011 й.

N 2256




ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

08.07.2011 й.

N 112


БУЙРУҒИ



Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар

(таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб

бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида

танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2011 йил 29 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли "Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 20-21-сон, 201-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                       А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 353-модда