ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 27.02.2012 й. 34-сон "Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.03.2012 й. 2345-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.03.2012 й.
N 2345
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ
ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ
БОШЛИҒИНИНГ
27.02.2012 й.
N 34
БУЙРУҒИ
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда
шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг
меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш
учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси
карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2012 йил 5 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 декабрдаги 340-сонли "Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 51-сон, 546-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. Абдувалиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 13-сон, 147-модда