Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

1. 2014 йил якунларига кўра ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 3-сон, 2015 йил 20 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА КЎРА ЖШДС,

ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


Ўтган йили "Norma Ekspert" мутахассисларининг биринчи, иккинчи ва учинчи чораклар якунлари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларини* чоп этган эдик. Мазкур сонда эътиборингизга ҳавола этилаётган тушунтиришлар сизга 2014 йил учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича йиллик ҳисоботларни тайёрлаш ва топширишда ёрдам беради ҳамда 2015 йилги ўзгартиришлар билан таништиради.



БУНИ ЁДДА ТУТИШ КЕРАК


"Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон, кейинги ўринларда - ЎРҚ-379-сон Қонун) билан Солиқ кодексига (Кодекс) 2014 йил учун йиллик ҳисоботни топшириш тартибига таъсир кўрсатувчи ўзгартишлар киритилди.


БИРИНЧИДАН, ўзгартишлар солиқ ҳисоботини топшириш усулига дахл қилди (ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 2-банди). Илгари солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра шахсан олиб бориб бериш тартибида, почта орқали, Интернет бўйича электрон ҳужжат тарзида hisobot.uz, e-hisobot.uz ва otchet.uz сайтлари орқали тақдим этардилар. 2015 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари танлаш ҳуқуқисиз бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоботни ДСИга электрон кўринишда (Интернет орқали) юборишлари лозим. Шу тариқа, ҳисоботни шахсан олиб бориб бериш ёки почта орқали юбориш имконияти чиқариб ташланди. Шунга эътиборни қаратиш керакки, янги тартиб асосий мақсади фойда олиш бўлган тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари - юридик ва жисмоний шахсларгагина тегишлидир.

Тадбиркорлик субъектлари ҳисобланмайдиган нотижорат ташкилотлари (НТ), илгаригидек, солиқ ҳисоботини ўзларига қулай бўлган ҳар қандай усулда - шахсан олиб бориш бериш, почта орқали ёки электрон ҳужжат шаклида тақдим этадилар. Ҳаттоки, агар НТ уставдаги асосий фаолиятидан ташқари тижорат фаолияти билан шуғулланаётган ёки бошқа даромадлар олаётган бўлса ҳам, унда танлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.


ИККИНЧИДАН, ўзгартишлар жисмоний шахсларга улар учун асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар тўлайдиган юридик шахслар учун жорий қилинди (ЎРҚ-379-сон Қонун 4-моддасининг 18-банди). Илгари улар ДСИга истисносиз барча даромадлар олувчилар бўйича Тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумотномани (кейинги ўринларда - Маълумотнома) тақдим этардилар. 2015 йил 1 январдан эса агар жисмоний шахсга асосий бўлмаган иш жойидан қуйидаги даромадлар тўланган бўлса, Маълумотнома тақдим этилмайди:

дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар (10%лик ставка бўйича солиқ солинади);

олувчининг ёзма аризасига асосан ЖШДСнинг энг юқори ставкаси (2014 йилда - 22%) бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

ЖШДСнинг белгиланган энг кам ставкаси (2014 йилда - 7,5%) бўйича солиқ солинадиган даромадлар, уларга қуйидаги киради:

туман коэффициентлари бўйича тўловлар;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги ишларига (пахта йиғим-теримидан ташқари) юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажарганликлари учун олган даромадлари;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

хусусий мулк ҳуқуқида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

Агар корхона 2014 йилда жисмоний шахсларга мазкур даромадлардан исталган бирини бир марталик, даврий ва доимий равишда тўлаган бўлса (тегишинча 10, 22 ёки 7,5% ЖШДС ушлаб қолинган ҳолда), 2015 йилда улар бўйича Маълумотнома тақдим этилмайди.

Жисмоний шахслар томонидан асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар бўйича Маълумотнома 2015 йил 30 январдан кечиртирмай тақдим этилади, агар:

ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинган бўлса (олувчининг энг юқори ставкани қўллаш тўғрисида аризаси мавжуд бўлмаганда);

ЖШДС ушлаб қолинмаганда, масалан, Кодекснинг 184-моддасига асосан олувчининг аризасига биноан моддий ёрдам тарзидаги даромадлардан ЖШДС ушлаб қолинмаган бўлса.



ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск