язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1996 й. 213-сон "Олмалиқ кон-металлургия комбинати уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1996 й.

N 213



ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ

КОМБИНАТИ УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган Олтинтопган руда майдонидан фойдаланиш тўғрисида тузилган Битимга мувофиқ ҳамда комбинат Уставини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 9 июндаги 291-сон қарори билан тасдиқланган "Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Устави"га қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Комбинатнинг корхоналари ва бўлинмалари жойлашган жой: Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳудудларида. Почта манзили: 702400, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси";

б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Комбинат таркибига хўжалик ҳисоби асосларида ва комбинат томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатувчи таркибий бўлинмалар ҳамда юридик шахс ҳуқуқи билан қуйидаги корхоналар мустақил баланс билан кирадилар:

ишлаб чиқариш бўлинмалари:

Тожикистон Республикасининг Ленинобод вилоятидаги Олтинтопган ишчилар шаҳарчасида жойлашган Олтинтопган кон бошқармаси;

Учқулоч кон бошқармаси, Жиззах вилоятининг Фориш тумани;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Қуюн шаҳарчасида жойлашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхона;

Қалмоққир кони;

мис бойитиш фабрикаси;

мис эритиш заводи;

рух заводи;

саноат темир йўл транспорт бошқармаси;

тузатиш-механика заводи;

автотранспорт бошқармаси;

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган цех ҳуқуқига эга бўлган асосий бўлинмалар:

қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси;

Саричўққи кони;

хўжалик транспорти автобазаси;

автомобиллар ва махсус техникани тузатиш заводи;

эмал сим ишлаб чиқариш цехи;

оҳактош қазиб олиш ва қайта ишлаш заводи;

халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бошқармаси;

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган цех ҳуқуқига эга бўлган ёрдамчи бўлинмалар:

тузатиш-қурилиш бошқармаси;

тармоқлар ва кичик станциялар цехи;

электр иссиқлик маркази;

марказий автоматлаштириш лабораторияси;

марказий илмий-тадқиқот лабораторияси;

марказий таҳлилий лаборатория;

ядро-геофизика лабораторияси;

моддий-техника таъминоти бўлими;

техника назорати бўлими;

саноат сув таъминоти цехи;

алоқа цехи;

асбоб-ускуналар бўлими;

уй-жойларни тузатиш ва улардан фойдаланиш ташкилоти;

ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни сақлаш цехи;

геология-разведка партияси;

идорадан ташқари ҳарбийлаштирилган қўриқлаш;

комбинат бошқармаси.

Комбинат таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан, мустақил баланс ва банкда ҳисоб-китоб счёти билан қуйидагилар киради:

ихтисослаштирилган тузатиш-монтаж бошқармаси;

"Ранглиметаллтузатиш" акционерлик жамияти;

электр тузатиш ижара корхонаси;

"Хизмат" кичик давлат корхонаси";

в) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"портловчи моддаларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, транспортда ташиш ва сотиш;

ёнғинга қарши автоматик сигнализация тизимини монтаж қилиш, созлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

дам олиш уйлари ва зоналари, профилакторийлар, ретрансляция узеллари ва меҳнаткашларга ижтимоий хизмат кўрсатишга оид бошқа муассасалар ишини ташкил этиш;

дўконлар, буфетлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат товарлари сотиб олишга бўлган эхтиёжларни қондиришга доир бошқа савдо шохобчалари орқали савдо қилишни белгиланган тартибда ташкил этиш ва амалга ошириш";

г) 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"телевизион ва радио дастурларни ретрансляция (қабул қилиб олиш ва узатиш) қилиш";

д) 21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ комбинат мол-мулки"ни бошқариш ҳуқуқи берилади ва жавобгар бўлади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов