язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1993 й. 229-сон "Ўзбекистон нефть ва газ қазиб чиқариш ("Ўзнефтгазқазибчиқариш") давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.1993 й.

N 229



ЎЗБЕКИСТОН НЕФТЬ ВА ГАЗ ҚАЗИБ

ЧИҚАРИШ ("ЎЗНЕФТГАЗҚАЗИБЧИҚАРИШ")

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК БИРЛАШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва улар ишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида, республика Ҳукуматининг 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қатнашчиларнинг 1993 йил 18 январдаги йиғилиши томонидан республика Ҳукуматининг қарорига мувофиқ 1-иловага* биноан корхоналар ва ташкилотлар негизида Ўзбекистон нефть ва газ қазиб чиқариш ("Ўзнефтгазқазибчиқариш") давлат-акиционерлик бирлашмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. "Ўзбекгазсаноат" ва "Ўзбекнефть" ишлаб чиқариш бирлашмалари тугатилди.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмаси юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ёпиқ турдаги акционерлик жамяти шаклида тузилган бўлиб, ўз таркибида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусийлаштириш давлат корхоналари (ишлаб чиқариш бўлинмалари)га эгадир;

Молия вазирлиги хузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, давлат тасарруфидан чиқарилган корхоналарнинг бирлашма таркибий бўлинмаларининг жамолари, тармоқни ривожлантиришдан манфаатдор бўладиган республика ва хорижий юридик шахслар давлат-акционерлик бирлашмасининг қатнашчилари ҳисобланадилар;

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" бирлашмасининг давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхона ва ташкилотлари акцияларидаги давлатнинг улуши камида 51 фоиз давлат улуши 25 фоизни ташкил этадиган "Андижоннефть" АЖ, "Қўқон механика заводидан ташқари қилиб белгиланган. 2-иловада қайд қилинган корхоналар сармоясининг 100 фоизи республика мулки ҳисобланади;

Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси қуйидагиларни амалда қўллайди: давлатга тегишли бўлган акциялар пакетларига мувофиқ бирлашма фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқларини "Ўзнефтгазқазибчиқариш" бирлашмаси бошқарувига бериш; давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини бирлашмани ривожлантириш учун шартнома асосида бирлашмага бериш;

бирлашманинг бошланғич устав сармояси бирлашма чиқарадиган акцияларнинг номинал қийматига тўғри келади ва у давлат тасарруфидан чиқариладиган корхоналарнинг давлат мулки ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган таркибий бўлинмаларнинг давлат мулки асосида ташкил топади;

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмаси "Ўзбекгазсаноат" ва "Ўзбекнефть" ишлаб чиқариш бирлашмалари томонидан тузилган мажбуриятлар ва шартномалар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси бўлиб, ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида, Вазирлар Маҳкамаси ва "Узбекнефтгаз" корпорацияси билан келишилган ҳолда қатнашчилар йиғилиши томонидан тасдиқланадиган бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширади.


3. Қуйидагилар "Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодий шарт-шароитларни яратган ҳолда нефть ва газ саноатини ривожлантириш, табиий ресурслардан ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш;

республика ҳудудида нефть, газ, газ конденсати конларини қидириб топиш, уларнинг захираларини кўпайтириш, қазиб олиш, газни қайта ишлаш ишлари мажмуини амалга ошириш;

нефть ва газ саноати соҳасида хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этиш;

нефть ва газ конларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, халқ хўжалигини нефть, газ ва газ конденсати билан барқарор таъминлаш, шунингдек, уларни давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар бўйича Ўзбекистон Республикасидан ташқарига етказиб беришни таъминлаш;

тармоқда ягона техника сиёсатини олиб бориш, нефть ва газ қазиб олишни кщпайтиришни таьминлаш, танлов асосида хорижий фирмаларни жалб этган ҳолда газни қайта ишлашни ривожлантириш;

корхоналарни кенгайтириш, қайта қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш, тармоққа илғор технологияларни жорий этиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмаси корхоналари билан биргаликда ушбу корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиланган тартибда амалга оширсин.


5. "Ўзнефтгазқазибчиқариш" давлат-акционерлик бирлашмасининг юқори органи қатнашчиларнинг, таркибий бўлинмалари ва акцияларининг назорат пакети бирлашманинг хўжалик тасарруфида бўлган корхоналар вакилларининг йиғилиши ҳисобланади.

Бирлашманинг марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ тавсия қилинсин. Бирлашмага бош директорнинг 5 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин., "Ўзнефтгазқазибчиқариш" бирлашмаси бош директорининг ўринбосарлари маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.

Бош директор ўринбосарлари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Бирлашма апупаратига сарфланздиган харажатлар бирлашма таркибидаги тузилмаларнинг ажратмалари ҳисобига таъминланади.


6. "Ўзнефтгазқазибчиқариш" бирлашмаси бошқарув аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 66-уй.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов

*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.