Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2014 йил якунларига кўра ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 4-сон, 2015 йил 27 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА КЎРА

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


Охири. Боши "СБХ"нинг 20.01.2015 йилдаги 3 (1067)-сонида.


Мазкур сонда биз "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган 2014 йил IV чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этишни якунлаймиз.



ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ


ЯИТ ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботининг шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари тўловчиси тўғрисида маълумотлар;

q Ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китоби (бундан кейин - Ҳисоб-китоб);

q Ҳисоб-китобга 1-илова - "Ягона ижтимоий тўлов ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 1-илова);

q Ҳисоб-китобга 2-илова - "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловларнинг турлари" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 2-илова);

q Ҳисоб-китобга 3-илова "ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби" (бундан кейин - Ҳисоб-китобга 3-илова);

q Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилади).

Асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунлари бўйича (ортиб бормайдиган якун билан) чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш бўлган корхоналар ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этадилар. Ҳисоб-китобга 3-иловани улар тўлдирмайдилар.


ДИҚҚАТ! Ходимлар сонидан қатъи назар, барча солиқ тўловчилар 2014 йил якуни бўйича ЯИТ ва суғурта бадалларига доир ҳисоботни 2015 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этишлари керак, бундан ҳисоботни тақдим этиш муддати 25 мартдан кечиктирилмаслиги белгиланган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мустаснодир.



ЯИТ ВА СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ҲИСОБ-КИТОБИ


Ҳисоб-китоб ортиб борувчи якун билан қуйидаги тартибда тўлдирилади:


3, 4 ва 5-устунларда ЯИТни, 6-устунда эса суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун зарур бўлган маълумотлар кўрсатилади;


3-устунда Ҳисоб-китобнинг тегишли сатрларида ЯИТни ҳисоблаш учун солиқ тўловчининг маълумотлари умумий суммада (жами) акс эттирилади, шундан қуйидагилар алоҳида кўрсатилади:


4-устунда 2014 йил учун ЯИТнинг умумбелгиланган ставкаси - 25% қўлланиладиган кўрсаткичлар. Ушбу устунни "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси аъзолари ҳам тўлдиришади, улар меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий фондидан 7%лик ставка бўйича ЯИТ тўлайдилар (ВМнинг 26.06.2001 йилдаги 271-сон Қарори 1-банди);


5-устунда - ЯИТнинг имтиёзли ставкаси қўлланиладиган маълумотлар. Ушбу устунни ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар тўлдирадилар. Ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондига нисбатан ЯИТнинг 4,7%и миқдорида пасайтирилган ставкаси қўлланилади (ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон Қарори 7-банди).


010-сатрда ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти (Кодекснинг 306-моддаси) ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади (Кодекснинг 172, 173, 174 ва 175-моддалари).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилмайди:

Кодекснинг 176-178-моддалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар;

Кодекснинг 171-моддаси иккинчи қисми бўйича жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган корхона харажатлари.


МИСОЛ. 2014 йилда корхона қуйидаги тўловларни амалга оширди:

иш ҳақи - 28 600 минг сўм;

овқатланишга қўшимча тўловлар - 5 800 минг сўм;

ишдан бўшатиш нафақаси, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, болани икки ёшгача парваришлаш нафақаси - 2 357 минг сўм (умумий суммада);

жисмоний шахс билан автотранспорт воситасининг ижарасига доир тузилган шартнома бўйича ижара ҳақи - 4 200 минг сўм.

Санаб ўтилган тўловлардан иш ҳақи ва овқатланишга қўшимча тўловларга ЯИТ ва суғурта бадаллари солинади ва ҳисоботда акс эттирилади. Ишдан бўшатиш нафақаси (Кодекснинг 178-моддаси 15-банди), вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва болани икки ёшгача парваришлаш нафақаси (Кодекснинг 178-моддаси 1-банди), ижара ҳақи (Кодекснинг 176-моддаси 3-банди) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди ҳамда ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.


011-сатрда Ўзбекистон ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти - юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари кўрсатилади. Сатрда чет эллик ходимларга, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, бироқ чет эллик ходимларни тақдим этиш хизматларини кўрсатишга доир шартнома бўйича харажатлар умумий суммасининг 90%идан кам бўлмаган миқдорда тўланадиган даромадлар суммаси келтирилади. Ушбу даромадлар фақат ЯИТ солиш объекти бўлиб ҳисобланади (Кодекснинг 306-моддаси), шунинг учун фақат 3 ва 4-устунлар тўлдирилади. 5 ва 6-устунлар тўлдирилмайди.


020-сатр бўйича Ҳисоб-китобнинг тегишли устунларида қуйидагилар кўрсатилади:

ЯИТ ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича);

суғурта бадаллари ҳисобланмайдиган тўловлар суммаси (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри маълумотлари бўйича).


030-сатрда қуйидаги ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади: 010-сатр + 011-сатр - 020-сатр. 0301, 0302 ва 0303-сатрларда октябрь, ноябрь ва декабрь ойларининг охиридаги солиқ солинадиган база (ортиб борувчи якун билан) алоҳида кўрсатилади. 0303 ва 030-сатрларнинг кўрсаткичлари тенг.


040-сатрда 2014 йилга белгиланган ЯИТ (25%) ва суғурта бадаллари (6,5%) ставкаси кўрсатилади. Бунда "SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси аъзолари 4-устунда 7%ни кўрсатадилар, ихтисослашган цехлар ва участкаларда ишлайдиган ногиронлар меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар 5-устунда 4,7%ни кўрсатадилар.


050-сатрда ҳисобот даврида ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари суммаси кўрсатилади, сумма 030-сатр "Солиқ солинадиган база" кўрсаткичини 040-сатрнинг "ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкалари" кўрсаткичига кўпайтириш йўли билан белгиланади.

0501, 0502 ва 0503-сатрларда тегишинча октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари охирига ҳисобланган ЯИТ ва суғурта бадаллари тақсими (ортиб борувчи якун билан) кўрсатилади. Корхона ЯИТнинг имтиёзли ставкасини (4,7%) қўлласа, ЯИТ белгиланган ва камайтирилган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади.


МИСОЛ. Корхонада 20 киши ишлайди, улардан 8 нафари - ногиронлар. Январь-декабрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар - 170 000 минг сўм ҳисоблаб ёзилган, улардан 64 000 минг сўм ногирон ходимларга МҲТФга тўғри келади.

Йил якунлари бўйича МҲТФдан ягона ижтимоий тўлов:

ногирон ходимлар бўйича - 3 008 минг сўм (64 000 х 4,7%);

қолган ходимларники - 26 500 минг сўм (106 000 х 25%).

Йил якунлари бўйича ЯИТ суммаси 29 508 минг сўмни (3 008 + 26 500), суғурта бадаллари - 11 050 минг сўмни (170 000 х 6,5%) ташкил қилади.

Ҳисоб-китобда қуйидагилар кўрсатилади:

030-сатр бўйича 3 ва 6-устунларда - 170 000 000 сўм, 4 ва 5-устунларда - тегишинча 106 000 000 ва 64 000 000 сўм;

040-сатр бўйича 4-устунда - 25%, 5-устунда - 4,7%, 6-устунда - 6,5%;

050-сатр бўйича 3-устунда - 29 508 000 сўм, 4-устунда - 26 500 000 сўм, 5-устунда - 3 008 000 сўм, 6-устунда - 11 050 000 сўм.


060, 0601, 0602 ва 0603-сатрларни Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (бундан кейин - 2095-сон Низом) мувофиқ ЯИТни тўлайдиган корхоналаргина тўлдиради. Ушбу сатрларда Ҳисоб-китобга 3-илованинг 090, 0901, 0902 ва 0903-сатрлари

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск