язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Архив фонди. Архивлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2012 й. 101-сон "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2012 й.

N 101



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АРХИВ ИШИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди Давлат каталоги тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;

Архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ;

Архивлар мутахассисларини Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 5-иловага мувофиқ;

Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган ўз архив фондларининг ҳажми ва таркиби ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда ва шаклларда тегишли архивларга мунтазам равишда тақдим этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги:

архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив фондлари мулкдорлари учун ўз архив фондларининг ҳажми ва таркиби ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ҳужжатларни архив сақловига топшириш босқичида ҳужжатларни тўғри тартибга келтиришни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмаларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин;

архив ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилган архив фондларининг ҳажми ва таркиби бўйича маълумотлар базаси шакллантирилишини ва кейинчалик уларнинг тизимли равишда ҳисобга олинишини уч ой муддатда таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда) 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 5 апрелдаги

101-сон қарорига

7-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши

масалаларини тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил

23 мартдаги 131-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-иловада (Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низом);


2-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги "архивлар" сўзи "архив ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "барча маданий бойликларга" сўзларидан олдин "архив ҳужжатларидан ташқари" сўзлари қўшилсин;


17-банднинг биринчи хатбошисидаги "архивлари" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 2-илованинг (Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом) 2-банди ўн олтинчи хатбошисидаги "архивлар" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 168-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 23-модда