ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2012 й. 101-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 5 апрелдаги

101-сон қарорига

3-ИЛОВА



Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил

этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) "Архив иши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ягона тартибини белгилайди.


2. Архивлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Архивлар давлат ва нодавлат архивлари (кейинги ўринларда - архивлар деб юритилади) шаклида ташкил этилади.


4. Архивлар муассаса ҳисобланади ва белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилади.

Архивлар ўз банк ҳисоб-китоб рақамларига, тегишли архивнинг номи акс эттирилган муҳр, штамп ва бланкларга эга бўлади.



II. АРХИВЛАРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Архивларни ташкил этишдан асосий мақсад корхоналар, муассасалар, ташкилотлардан (кейинги ўринларда - ташкилотлар деб юритилади), шунингдек жисмоний шахслардан қабул қилинган архив ҳужжатлари сақловини ташкил этишдан иборат.


6. Қуйидагилар архивларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архивни мунтазам равишда архив ҳужжатлари билан жамлашни ташкил этиш, тизимли ҳисобга олиш ва тегишли шароитда сақлаш, архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;

архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларни кириб кўришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

республиканинг бой маданий меросини холисона акс эттириш учун кўмаклашиш;

сиёсий, гуманитар, иқтисодий, маданий ривожланиш ва давлат тараққиётининг бошқа соҳаларидаги ютуқлари тўғрисида архив экспозицияларини ташкил этиш;

фуқаролар учун мамлакатнинг маданий мероси ҳисобланган архив ҳужжатларини сақлаш, ўрганиш, тўлдириб бориш ва намойиш этиш;

архив ҳужжатларини илмий тадқиқ этиш ишларини олиб бориш ва уларнинг натижаларини чоп этиш;

архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

архившуносликнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий тадбирларни ўтказиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш;

жаҳон архившунослиги тажрибасини қўллаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


7. Архивлар фаолияти доирасига улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва архив иши учун хос бўлмаган бошқа шунга ўхшаш хизматлар (ишларнинг) киритилишига йўл қўйилмайди.



III. АРХИВЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


1-§. Давлат архивларини ташкил этиш


8. Давлат архиви - Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширадиган муассаса.

Тармоқ давлат архиви - Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилган вазирликлар ва идоралар томонидан тузиладиган давлат архиви.

9. Давлат архивлари фаолият доирасидан келиб чиқиб, қуйидаги тоифаларга ажратилади:

Ўзбекистон миллий архивлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари;

вилоят давлат архивлари;

шаҳар давлат архивлари;

туман давлат архивлари;

вилоят шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари;

тармоқ давлат архивлари.

Ўзбекистон миллий архивлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилади.

Вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзархив" агентлиги деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.

Шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари тегишли ҳокимликларнинг қарорлари билан "Ўзархив" агентлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.

Вилоят, шаҳар, туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.

Тармоқ давлат архивлари тегишли Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар вазирликлар ва идораларнинг таклифига асосан ўрнатилган тартибда ташкил этилади.

10. Заруратга кўра тегишли давлат архиви тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу давлат архивининг филиалларини ташкил этишга йўл қўйилади. Улар ўз фаолиятини тегишли давлат архиви Низомига кўра олиб боради.

Давлат архивлари ва уларнинг филиаллари фаолиятни жойлардаги тегишли давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда ва "Ўзархив" агентлиги ёки тегишли архив иши бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланган ўз низомларига мувофиқ амалга оширади.



2-§. Нодавлат архивларни ташкил этиш


11. Нодавлат архиви - Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширувчи муассаса.

Нодавлат архивлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади.


3-§. Архивларни ташкил этиш ва фаолият

юритишига қўйиладиган талаблар


14. Архивларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятни амалга оширишни бошлаши учун қуйидаги шарт-шароитлар талаб этилади:

моддий-техника базаси (металл стеллажлар, сақлаш жойларида намлик-ҳарорат меъёрини таъминлаш тизимлари, ўлчаш асбоблари), шу жумладан бино (хоналар), архив ҳужжатларини сақлашни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш талабларига мос қўриқлаш воситалари ва ёнғинга қарши воситалар мавжудлиги;

архив иши бўйича фаолиятни амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ва услубий базаларнинг мавжудлиги;

архивлар фаолиятини ташкил этиш бўйича махсус курсларда таҳсил олган архив иши бўйича мутахассислар мавжудлиги.


IV. АРХИВЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ


16. Архивларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Архив қайта ташкил этилаётганда унинг фаолият мақсадлари ўзгармайди.


17. Давлат архиви тугатилаётганда Миллий архив фондининг Давлат каталогида ҳисобга олинган ва асосий ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган унинг ихтиёрида бўлган барча архив ҳужжатлари тўлиғича тегишли давлат архивларига топширилади.

19. Архив ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва уларнинг кейинчалик сақланиш жойи тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида йиғмажилдлар ва мол-мулкни топшириш учун тузилган комиссиялар таркибига мажбурий тартибда тегишли архив иши бўйича ҳудудий бошқарманинг вакили киритилади.


20. Архивлар тугатилаётганда алоҳида олинган архив фондини турли архивлар ўртасида, шу жумладан, идоравий архивлар ўртасида, уни бўлган ҳолда тақсимлаш тақиқланади.


21. Архив ҳужжатларини, шу жумладан, тугатилган архив фондининг асосий ҳисобга олиш ҳужжатларини қабул қилган архив олинган архив ҳужжатларининг рўйхатдан ўтказилишини амалга ошириши ва унинг сақланиши яхлитлигини таъминлаши керак.


22. Архив раҳбари сақлашга қабул қилинган ва бошқа архивларга топширилиши лозим бўлган архив ҳужжатларининг бут сақланиши ва яхлитлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Архивларни ташкил этиш ва улар фаолияти соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 168-модда



























Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск