ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.04.2012 й. 101-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 5 апрелдаги

101-сон қарорига

5-ИЛОВА



Архивлар мутахассисларининг

Ўзбекистон Республикаси корхоналари,

муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини

тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Архивлар мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) архивлар мутахассисларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Архивлар мутахассисларининг ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестацияси ташкилотлар ҳужжатларини архивда сақлаш учун беришга сифатли тайёрлаш, шунингдек ушбу соҳада компетентли бўлмаган ва етарли малакага эга бўлмаган шахслар томонидан архив йиғмажилдлари тартибга келтирилишида уларнинг бутлиги ва сақланишига зарар етказилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилади.


3. Аттестация архивларни ташкил этишга ва архив ходимлари билан меҳнат шартномаси тузишга, улар томонидан архив иши соҳасида бошқа хизматларни кўрсатишга тўсиқ бўла олмайди, ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бундан мустасно.



II. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Аттестация очиқлик, холислик ва коллегиаллик принциплари асосида ўтказилади.


5. Аттестациядан ўтган мутахассисларга мутахассиснинг ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга касбий компетентлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича гувоҳнома (кейинги ўринларда Гувоҳнома деб юритилади) берилади.

Гувоҳнома уч йил муддатга берилади.


6. Аттестация ўтказишни ташкил этиш ва аттестация ўтказиш тартибига риоя қилишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги (кейинчалик "Ўзархив" агентлиги деб юритилади) ва унинг архив иши бўйича ҳудудий бошқармалари (кейинчалик ваколатли органлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

"Ўзархив" агентлиги томонидан Ўзбекистон миллий архивлари мутахассисларининг аттестацияси ўтказилади. Бошқа архивлар мутахассисларининг аттестацияси тегишли ваколатли органлар томонидан ўтказилади.

7. Аттестация ўтказиш учун архив иши бўйича ваколатли органлар ҳузурида ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари раислик қилувчи комиссия ташкил этилади.


8. Аттестацияни ўтказиш учун комиссияга қуйидагилар тақдим этилиши лозим:

тегишли архив муассасаси раҳбарининг тавсия хати;

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

белгиланган шаклдаги маълумотнома;

маълумоти, илмий даража бериш ва унвони (мавжуд бўлса) тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;

архив иши ва иш юритиш бўйича малака оширганлиги ёки қайта тайёрловдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;

мутахассисни аттестациядан ўтказишда кўриб чиқилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ("Ўзархив" агентлиги томонидан берилган ёрлиқлар, сертификат ва гувоҳномалар, тақдирланганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар).


9. Мутахассисларни аттестациядан ўтказиш 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган даврийликда амалга оширилади.

Аттестацияни ўтказиш вақти жадвалга мувофиқ белгиланади ва бу ҳақда мутахассисга аттестация бошланишидан икки ҳафта аввал хабар етказилади.

Аттестацияни ўтказиш давомийлиги у бошланган вақтдан тегишли қарор қабул қилингунга қадар икки ҳафта муддатдан ошиб кетмаслиги керак.


10. Мутахассис гувоҳномаси кейинчалик у эгаллаб турган лавозимдан қатъи назар, қуйидаги ҳолатлардан ташқари ўз муддати давомида ҳақиқий ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, иккинчи қисми, 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ мутахассис ишдан бўшаганда;

ташкилот архив фондининг бутлиги бузилишига, ҳужжатларни нотўғри йўқ қилишга ажратишга ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунлар қўпол равишда бузилишига олиб келган ҳужжатларни нотўғри ва сифатсиз тартибга келтириш ҳолатлари аниқланганда.


11. Аттестация натижаларига кўра ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга солиш бўйича компетентга эга эмас деб эътироф этилган мутахассисларнинг асосий иши бўйича эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади. Уларнинг компетентлиги эгаллаб турган лавозимининг асосий мезони ҳисобланган ҳоллар бундан мустасно.



III. КОМИССИЯ ТАРКИБИ ВА УНИНГ ИШ РЕГЛАМЕНТИ


12. Аттестация комиссияси (кейинчалик комиссия деб юритилади) архив муассасаларининг тажрибали мутахассислари, тегишли касаба уюшмалари органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда архив иши ва иш юритиш бўйича бошқа муассасалар вакилларидан иборат 5 кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади.


13. Комиссияни тузувчи ваколатли орган раҳбари (ёки унинг ўринбосари) комиссия раиси ҳисобланади.


14. Комиссия таркиби ва унинг иш регламенти комиссияни ташкил этадиган ваколатли орган томонидан белгиланади.


15. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги қарорларни чиқаради:

а) ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга;

б) ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича тегишли компетентга эга эмас.


16. Қарор очиқ овоз бериш йўли билан, овоз беришда комиссия таркибининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган комиссия аъзолари қатнашса қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда қарор аттестациядан ўтказилаётган мутахассис фойдасига қабул қилинади.

Комиссия қарори аттестациядан ўтказилаётган мутахассисга маълум қилинади.

Комиссия аъзоси бўлган мутахассис аттестациядан ўтказилаётганда у овоз беришда иштирок этмайди.


17. Комиссия қарори комиссия раиси, унинг ўринбосари, комиссиянинг котиби ва овоз беришда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


18. Комиссия қарори аттестация варағига (ушбу Низомга 3-илова) киритилади, комиссия раиси, комиссия котиби ва аттестациядан ўтказилаётган мутахассис томонидан имзоланади. Аттестация варағи аттестациядан ўтказилаётган мутахассиснинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.



IV. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

ҚАРОРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


19. Гувоҳнома комиссиянинг ижобий қарорига асосан ваколатли орган раҳбари томонидан берилади.


20. Мутахассис ташкилотлар ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентга эга эмас деб эътироф этилганда қайта аттестациядан ўтказиш комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинган кундан кейин уч ойдан кам бўлмаган муддат ўтгандан сўнг, ушбу Низомда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ ўтказилади.



V. АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИ


21. Комиссия хулосасидан норози бўлган аттестациядан ўтказиладиган мутахассислар аттестация ўтказилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида апелляция комиссиясига мурожаат этишлари мумкин.


22. Апелляция комиссияси 5 кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссиясининг раиси архив иши бўйича бошқа ваколатли бошқарув органларининг раҳбарларидан тайинланади.

Апелляция комиссиясининг фаолияти унинг ишида комиссиянинг уч нафардан кам бўлмаган аъзоси иштирок этганда қонуний деб эътироф этилади.


23. Мурожаат апелляция комиссияси томонидан икки ҳафта муддатда кўриб чиқилади.


24. Апелляция комиссияси аттестацияни ўтказиш тартиб-қоидасининг бузилмаганлиги ёки мурожаат қилувчини қайта аттестациядан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаради.


25. Апелляция комиссиясининг хулосаси баённома шаклида икки нусхада расмийлаштирилади, бир нусхаси мурожаат қилувчига тақдим қилинади.


26. Мутахассисларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА

               

(архив иши соҳасида ваколатли органнинг номи)

Касбий компетентлик тўғрисида ____ -сон

ГУВОҲНОМА

Ушбу гувоҳнома


нинг


(фамилияси, исми, отасининг исми)


ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича компетентлиги эътироф этилганлиги тўғрисида берилди.


Амал қилиш муддати: 20___ йил _________________________ гача.



Ваколатли орган раҳбарининг Ф.И.О.


Имзо


Гербли муҳр ўрни



Асос: Аттестация комиссиясининг 20___ йил "___" ________ даги ____ -сон қарори






Низомга

2-ИЛОВА


га

(архив иши соҳасида ваколатли орган номи)


              

(иш жойи, лавозими)


дан

(фамилияси, исми, отасининг исми)


АРИЗА


Мени ташкилотларнинг ҳужжатларини тартибга келтириш бўйича компетентликка аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.

Архив муассасалари мутахассисларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом билан танишдим.

Аризада кўрсатилган компетентликка ваколатлиликка аттестациядан ўтказиш учун қуйидаги иш натижаларини асос бўлади деб ҳисоблайман:

          


           


          


            


             

         

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

Маълумотим



(қайси таълим муассасасини битирган, эгалланган мутахассислик ва малака)

                 

Умумий иш стажим ____ йил, шундан _____ йил архив иши соҳасида, ушбу муассасада иш стажим ______ йил, ушбу лавозимда _____ йил.


олганман.

(тақдирлашлар, унвонлар, илмий даража ва илмий унвон)



да малака оширганман.

20___ йил "___" _____________


Имзо _________________ Ф.И.О.


Телефон рақами ______________________






Низомга

3-ИЛОВА



АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҒИ

1. Фамилияси, исми, отасининг исми


2. Туғилган йили ва сана


3. Маълумоти ва малака оширганлиги тўғрисидаги маълумотлар


           

(қайси таълим муассасасини қачон битирган, мутахассислиги, малакаси,

           

илмий даражаси, илмий унвони ва бошқалар)

4. Аттестациядан ўтказилаётган вақтда эгаллаган лавозими ва ушбу лавозимга тайинланган

сана


5. Умумий иш стажи


6. Архив иши соҳасида иш стажи (мутахассислик бўйича иш)


7. Аттестация комиссиясининг қарори


8. Овоз бериш натижалари:

Розилар _____, қаршилар ______, бетарафлар _______


9. Аттестация комиссиясининг тавсиялари (сабаблар кўрсатилган ҳолда)

           

  

10. Изоҳ


               

Аттестация ўтказилган сана: 20 ___ йил "___" ________________


Комиссия раиси                                        /имзо/                               Ф.И.О.


Комиссия котиби                                      /имзо/                               Ф.И.О.

Сертификат



(комиссия баённомасининг санаси ва рақами)

уч йил муддатга берилди ва 20___ йил "___" _________ гача амал қилади.



Раҳбар имзоси ___________


М.Ў.


Аттестация варағи билан танишдим

          

(аттестациядан ўтказилаётган мутахассиснинг имзоси, Ф.И.О. ва сана)

     

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 15-сон, 168-модда







































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск