ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бош директорининг 28.04.2008 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.05.2008 й. 373-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.05.2008 й.
N 373-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ БОШ
ДИРЕКТОРИНИНГ
28.04.2008 й.
N 10
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари,
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга
тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб
қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган
сўровномаларни ижро қилиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
(2008 йил 7 июндан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Архивлар тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (1997 йил 5 ноябрь, рўйхат рақами 373) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
"Ўзархив" агентлиги Бош директори А. Абдуллаев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 206-модда.