язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш ("Ўзбеккоинот") агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.1993 й. 59-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 5 февралдаги

59-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш

("Ўзбеккоинот") агентлиги тўғрисида

НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш ("Ўзбеккоинот") агентлиги (бундан кейин Агентлик дейилади) коинотни тадқиқ қилиш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқадиган ва амалга оширадиган давлат бошқарув органи ҳисобланади. Агентлик ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби, ўзини ўз маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплери асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бюджетидан пул билан таъминлаш ҳисобига юритади.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикси Олий Кенгашининг бощқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармошлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, коинотни тадқиқ қилиш соҳасидаги холқаро шартномаларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Агентлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Агентлик таркибига кирувчи корхоналар ва муассасалар олдида жавоб беради.


4. Республиканинг коинот фаолияти масалалари бўйича Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг бажарилиши барча республика ташкилотлари, корхоналар ва муассасалар учун Агентликка тегишли ваколат доирасида мажбурий ҳисобланади.


5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, банк муссасаларида сумларда ва чет эл валютасида махсус счётлар очади. Тушумлар ва сарфланган маблағларнинг ҳисоби сўмларда ва чет эл валютасида алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Агентлик корхоналарнииг эгаси ҳуқуқи билан ижара ва қонунда назарда тутилган бошқа асосларда алоҳида мулкни тасарруф этади, мустақил балансга эга бўлади, ўз номидан мулкий ҳукуқни олиш ва мажбуриятлари бўлиш, судда ёки хўжалик судида даъвогар ва жавоб берувчи бўлиши мумкин. Агентлик қонун бўйича ундириб олиниши мумкин бўлган ўзига тегишли мулкларга ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради. Давлат ва унинг идоралари Агентлик мажбуриятлари бўйина жавоб бермайдилар, шунингдек Агентлик ҳам давлат ва унинг идораларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.


6. Агентлик штампларга, бланкаларга ва бошқа реквизитларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тимарида ёзилган муҳрга эга бўлади.

Агентлик Тошкент шаҳар, X. Асомов кўчасидаги 4-уйда жойлашган.

Агентлик Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ўз корхоналари ва ташкилотларини, филиаллари ва бўлимларини, кичик корхонларни белгиланган тартибда таъсис эгиши мумкин.


7. Агентлик таркибига кирувчи ташкилотлар ўз фаолиятларини "Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республиками Қонунига, мазкур Низомга ва корхоналар ва ташкилотларнинг Агентлик томонидан тасдиқланган низомларига мувофиқ амалга оширадилар.

8. Агентлик таркбига кирувчи, мустақил балансда турувчи ташкилотлар агентликка буйсунадилар, уларда Агентлик ташкил этилаетган пайтда ўрнатилган хужалик алоқаларининг барча турлари сақланиб қолади. Агентликка, доимий аъзолардан ташқари, уюшмага қўшиб олинган аъзолар ҳам кириши мумкин.



II. АГЕНТЛИКНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


9. Халқ хўжалиги, фан ва Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида коинот тадиқотларини ривожлантириш, қуйидаги вазифаларни бажариш учун мавжуд илмий-техник имкониятлардан ва коинот тармоқларининг инфраструктураларидан самарали фойдаланиш Агентлик фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади:

коинотни тадқиқ қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш;

Агентлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;

коинот техникаси ва технологияси ютуқларини халқ хўжалиги, фан ва таълимнинг турли тармоқларига жорий қилиш;

коинот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш;

бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбеккистон Республикаси коинот алоқасининг комплекс тизимини ишлаб чиқиш, ташкил этиш ва барпо этиш;

самарали экологик назоратни, об-ҳаво маълумотларини, эҳтимол тутилган табиий офатлар тўғрисида огоҳлантиришни коинотдан Ерни масофадан туриб зонд билан текшириш орқали табиий ресурсларни тадқиқ қилишни таъминлаш;

ретрансляция ва алоқанинг мавжуд ва истиқболдаги тизимларидан фойдаланиш асосида республика халқ хўжалигининг турли тармоқларини кенг ахборотлаштириш ва автоматлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг буюртмалари бўйича ишларни амалга ошириш;

коинотни тадқиқ қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорат-коинот фаолиятини ривожлантириш;

республикада космонавтика ютуқларини ва улардан халқ хўжалигини турли соҳаларида самарали фойдаланиш имкониятларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;

фундаментал фанларни ривожлантириш манфаатларини кўзлаб Ерни, коинот оламини, бошқа сайёраларни ва Қуёшни тадқиқ этиш;

коинот фаолияти соҳасида бошқа давлатларнинг ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.



III. АГЕНГЛИКНИНГ ХУҚУҚЛАРИ


10. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

коинот техникаси ва бошқа техниками (коинот аппаратлари ҳам шу жумлага киради), бинолар ва иншоотларни, бошқа мулкларни сотиб олиш, ижарага олиш, қуриш, қайта қуриш ва фойдаланиш, патентлар ва рухсатномаларни сотиб олиш;

коинотни тадқиқ қилишнинг йиллик ишлар дастури асосида ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари билан илмий-тадқот ишлари, алоҳида конструктурлик ишларини ўтказиш ва техникадан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш;

коинот оламидан фойдаланиш ва тадқиқотлар ўтказиш соҳасида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотларда ўз ваколати доирасида вакил бўлиш;

тегишли масалаларни маслаҳатлашиш, тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш, вақтинчалик ижодий жамоалар ва ишчи гуруҳлар тузиш;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

Агентлик ходимларини белгиланган тартибда чет элга хизмат сафарига юбориш ва хорижий мутахассисларни қабул қилиш;

Агентликка юклатилган вазифаларни ҳал этиш манфаатларини кўзлаб ҳар хил хизматлар кўрсатиш, шу жумладан ҳарбий мутахассислар коинот аппаратларини ташувчи юк ракеталарни учишга тайёрлаш, учириш ишларини ўтказилаётганда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-коинот кучлари билан, учиб юрган йўлдошларни бошқариш, коинот ахборотларини олиш уларга ишлов бериш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, бўйича шартномалар тузиш;

коинот фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида республика худудида уюшмалар ва бошиқа тижорат тузилмалари ташкил этиш;

республика корхоналари ва ташкилотлари томонидан мустақил давлатлар ташкилотларининг коинот мавзулари бўйича буюртмалари бўйича бажариладиган ишларни мувофиқлаштириш;

республика идоралари, корхоналари, ташкилотлари, муассасаларининг ва хусусий шахсларнинг коинот фаолияти тартиби ва шартларини белгилайдиган лицензиялар бериш ва Ўзбекистон Республикасининг давлат директив хужжатларига мувофиқ республика коинот лойиҳаларини амалга ошириш;

коинот мавзулари бўйича танлов ишланмаларини ташкил этиш, муқобил лойиҳалар ва таклифларни экспертиза қилиш;

инвестиция маблағлари асосидаги ишларни имтиёзли шартларда ўтказиш;

республикада коинот техникасини ишлаб чиқиш, яратиш, синаш ва ишлатиш ҳамда коинот фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

коинот оламидан фойдаланиш ва тадқиқ қилиш Давлатлараро дастурига киритиш учун республикада коинотни тадқиқ қилиш соҳасидаги ишлар бўйича таклифларни, шунингдек ушбу дастурни амалга оширишда республика қўшадиган улуш ҳажмлари бўйича таклифларни тайёрлаш ва асослаш;

Ўзбекистон Республикасининг коинотни тадқиқ қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлигига оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, коинот фаолияти масалалари бўйича музокараларда республика манфатларини ҳимоя килиш, Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан контрактлар, шартномалар ва битимлар тузиш.



IV. АГЕНТЛИКНИНГ БОШҚА ДАВЛАТЛАРНИНГ КОИНОТ

ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ ИДОРАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ


11. Агентлик қуйидаги асосий принципларга амал қилади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат коинот сиёсати халқ хўжалиги, фан, техника манфаатларини мудофаа қобилиятини таъминлашни, тўпланган коинот потенциалини сақлаш ва ривожлантиришни, халқаро ҳамкорлик қилишни кўзлаб қурилади;

бошқа давлатлар билан коинот оламини тадбиқ қилиш ва фойдаланиш бўйича биргаликдаги фаолит барча томонларнинг манфаатларига, шу жумладан давлатларнинг умумий хавфсизлиги манфаатларига жавоб берувчи ўзаро фойдалилик негизига асосланади;

ишларни биргаликда ўтказишда ёки республика ҳудудидан ташқарида жойлашган коинот инфраструктура объектларидан фойдаланишда республиканинг коинот дастурлар бошқа давлатларнинг тегишли бошқарув органлари билан келишиб олинади.



V. АГЕНТЛИКНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


12. Агентликнинг мол-мулкини қуйидаги манбалар ҳисобига вужудга келган маблағлар ташкил этади:

ўзига қарашли ташкилотларнинг илмий-техник ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантиришнинг аниқ дастурлари ва муаммоларини маблағ билан таъминлаш учун мақсадли бадаллари;

ўзига қарашли ташкилотларнинг заҳира (суғурта) жамғармасини яратиш учун мақсадли бадаллари. Жамғарманинг ишлатилмай қолган қолдиқлари кейинги йилга ўтказилади ва олиб қўйилмайди;

валюта жамғармаси;

банк кредитлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари;

ўз молия хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар;

қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Ташкилотларнинг мақсадли бадаллари ва тўловлари миқдорлари, улардан фойдаланиш тартиби Агентлик ҳайъати томонидан белгиланади.


14. Агентлик ўзига қарашли мулк ва маблағдан тасарруфидаги ташкилотлар манфаатлари йўлида фойдаланади, ҳам республикада, ҳам республика ташқарисида ҳар хил кўчар ва кўчмас мулкни қуриши, қайта қуриши, сотиб олиши, ижарага олиши ва ижарага бериш, қонун билан тақиқланмаган бошқа хил харакатларни содир этиши мумкин.


15. Агентликнинг мулки мустақил балансда акс эттирилади.


16. Ўзига қарашли ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш хамида икки йилда бир марта ўтказилади.



VI. АГЕНТЛИКНИ БОШҚАРИШ


17. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директорнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

Бош директор Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, жамоа олдида турган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этади, Агентликнинг барча бўлинмалари ва унга буйсунадиган корхоналар ва ташкилотлар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўриқномалар чиқаради.

Агентликнинг бош директори:

иш ҳақи фонди доирасида ходимлар штат жадвалини тасдиқлайди;

ходимларни ва хорижий мутахассисларни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишилган низомга мувофиқ улар билан тузилган шартномалар асосида ишга қабул қилади;

Агентлик хўжалик ҳисобидаги фаолият ҳисобига бўлинмаларнинг сонини кўпайтириши, шунингдек Агентликнинг янги таркибий бўлинмаларини ташкил этиши мумкин.


18. Республиканинг коинот фаолиятида ягона техникавий сиёсатни юргизиш, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини ҳисобга олиш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқиш учун Агентликда раҳбар ходимлардан, олимлардан, конструкторлардан, Агентлик мутахассисларидан ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиларидан иборат идоралараро илмий-техника кенгаши тузилади.


19. Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлигининг идоралараро илмий-техника кенгаши тўғрисидаги низом ва ушбу кенгашининг шахсий таркиби Агентлик бош директорининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


20. Агентликда бош директор ҳайъат раиси, лавозими бўйича унинг ўринбосари ва "Ўзбекккоинот"нинг бошқа раҳбар ходимларидан ибора таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат таркибига коинот тадқиқотлар билан алоқадор бошқа давлат бошқарув идоралари, корхоналар муассасалар ва ташкилотларнинг вакилари ҳам киришлари мумкин.

"Ўзбекистон" агентлигининг ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат ўз мажлисларида Агентлик сиёсатини, унинг жорий ва истиқболдаги вазифаларни белгилайди, республикада ва чет элда Ўзбеккоинот тузилмаларини ривожлантириш, молиявий-иқтисодий фаолиятнинг аҳволи, кадрлар билан ишлаш масалаларини кўриб чиқади, Агентлик бўлинмаларининг, шунингдек Агентликка буйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитади.

Ҳайъат, одатда, Агентлик бош директорининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этиладиган қарорлар қабул қилади.


21. Агентликнинг марказий аппарати:

Ҳукуматнинг, Агентлик ҳайъатининг, идоралараро илмий-техника кенгашининг қарорлари бажарилишини таъминлайди;

Агентлик фаолиятига таалуқли барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқишни амалга оширади;

Агентлик фаолиятининг истиқболларини, дастурларини ва режаларини ишлаб чиқишни олиб боради;

Агентлик номидан банк кредитларини олиш тўғрисида қарор тайёрлайди;

Кейинчалик Агентлик ҳайъати томонидан тасдиқланадиган заҳира фондидан Агентликнинг корхоналари ва муассасаларига моддий ва техникавий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор тайёрлайди;

бошқарувни ва Агентликнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни тасдиқлаш учун Агентлик ҳайъатига киритади.

Агентликнинг янги аъзоларини қабул қилиш тўғрисида асосланган қарор тайёрлайди, бу масала кейинчалик Агентлик ҳайъатида тасдиқланади.



VII. Ҳисобот ва назорат


22. Агентлик ўзига қарашли ташкилотлардан Агентлик функйияларини амалга ошириш учун зарур бўлган тезкор маълумотлар ва фаолияти тўғрисида даврий ҳисоботлар олиб туради, Агентликка қарашли ташкилотлар белгиланган статистика ҳисоботларини тақдим этадилар.


23. Агентлик белгиланган тартибда тезкор бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритади, тасдикланган шакллар бўйича ва белгиланган муддатларда ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турларига оид ҳисобот тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига ҳамда тегишли идораларга тақдим этади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.

Агентлик амалда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди.



VIII. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ВА УНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


24. Агентлик фаолиятини тўхтатиш ёки уни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.