язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.09.1992 й. 406-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 сентябрдаги

406-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар

бўйича Давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастоталарни тақсимлаш ва белгилаш миллий жадвалини ҳамда миллий регламентни режалаштириш, шакллантиришнинг узоқ муддатли сиёсатини, Халқаро электр алоқаси уюшмасида вакилликни радиочастоталарни режалаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларида республика ҳуқуқларини халқаро ҳимоя қилишни, радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит молигини таъминловчи радиочастоталарни бошқариш миллий органи ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Распубликаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининп қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқаси уюшмасининг меъёрий ҳужжатларига, мазкур Низомга амал қилади ҳамма Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Махкамасига ҳисоб беради.


3. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси республикада радиочастоталарни тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи бўлиб, унинг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар учун мажбурийдир.


4. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва номи ўзбек ҳамда рус тилларида ёзилган ўз муҳрига эга бўлади.


5. Частоталарни белгилашни мувофиқлаштириш ва рўйхатга олиш юзасидан шошилинч жорий ишларни олиб бориш ва комиссиянинг ишлаши учун материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг ишчи органи тузилади.

6. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси ишчи органнинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ишчи органни сақлаш харажатлари сметасини тасдиқлайди.


7. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Комиссия аъзолари ўз бурчларини жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат бошқарув органлари раҳбарлари уларнинг комиссия таркибида ишлашлари учун шароит яратиб берадилар.



2. ВАЗИФАЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

радиочастоталар спектрини бошқариш ва истиқболли режалаштириш соҳасида узоқ муддатли сиёсатни амалга ошириш;

радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва миллий регламентни ташкил этиш;

радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалаларида Халқаро электр алоқаси уюшмасида вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;

радиоэлектрон воситаларнинг барча турларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва чет элдан сотиб олиш учун частоталар полосасини ажратиш;

аҳолига мўлжалланган радиоэлектрон воситаларда қўлланиладиган радиочастоталардан фойдаланишнинг техникавий сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни юритиш ҳамда электромагнит мослигини таъминлаш;

радиоэлектрон воситаларнинг барча турларига тайинланган частоталарнинг ҳисобини олиб боришни ташкил этиш.



3. ФУНКЦИЯЛАРИ


Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси:

хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан биргаликда белгиланган тартибда частоталарни тайинлашни мувофиқлаштиришни ва Халқаро электр алоқаси уюшмасида Ўзбекистон Республикасининг радиоэлектрон воситаларига тайинланган частоталарни рўйхатга олишни амалга оширади;

Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан қўшни давлатлар алоқа маъмуриятлари ўртасида айрим радиохизматлар томонидан частоталардан фойдаланишни мувофиқлаштириш бўйича битимларни ишлаб чиқириш ва техникавий тайёрлашда қатнашади;

хорижий давлатлар, алоқа маъмуриятлари билан олиб бориладиган музокараларда қатнашади, келишилган битимлар бўйича республика алоқа маъмурияти мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашни ташкил этади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда республика радиоэлектрон воситаларининг частота тайинловларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш йиллик режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади;

радиочастоталардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, нурланишни назорат қилиш ва ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалалар юзасидан делегацияларнинг техникавий топшириқлари, кўрсатмалари ва ишчи материалларини, шунингдек, делегацияларнинг таркиби бўйича таклифларни белгиланган тартибда тайёрлайди, делегациялар ишида қатнашади, делегацияларнинг ҳисоботларини таҳлил қилади ва эришилган битимларни амалга оширишни ташкил этади;

Халқаро электр алоқаси уюшмасининг полосаларни тақсимлаш ва радиочастоталарни режалаштириш ва радио алоқаси регламентини қайта қуриш бўйича жаҳон ва минтақа маъмурий конференцияларига тайёргарлик комиссиясининг ишида иштирок этади;

дипломатик ваколатхоналарнинг ва хорижий давлатлар Бошқа органларининг, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотларнинг радиоэлектрон воситалари частота тайинловларини мувофиқлаштириш ва Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатга олиш ишларини белгиланган тартибда олиб боради;

халқаро-ҳуқуқий характерга эга бўлган ва халқаро электр алоқаси конвенцияни ва бошқа халқаро ҳужжатлар бўйича республика мажбуриятларига дахлдор бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиб олади;

радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини таъминловчи частота ва ҳудудий айириш нормаларини тасдиқлайди ва ишга туширади;

радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини белгиловчи радиочастоталардан, таниб олиш сигналларидан фойдаланиш талаблари бўйича стандартларнинг лойиҳаларини ва техник шартларини, райиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартибини келишиб олади;

вазирликлар, идоралар билан биргаликда радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини таъминловчи ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни ташкил этади;

илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари, давлат андазаларини ишлаб чиқиш, илмий-техника ахборотини ташкил этиш, ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва хулосалар беради;

частоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва республика радио алоқаси регламентини ишлаб чиқади ва нашр этади;

белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий алоқалар юзасидан таклифлар тайёрлайди ва тақдим этади;

вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг радиочастоталар полосалари ажратиш ҳақидаги буюртмаларини техникавий экспертизадан ўтказади ва улардан фойдаланиш юзасидан техникавий таклифларни ишлаб чиқади;

юқори частотали мосламалар, электр мосламалар, машиналар, аппаратлар, приборларнинг электромагнит мослигини белгиловчи техникавий тавсифларининг андазалари, техникавий шартларини, шунингдек индустриал шовқинларнинг андазалари ва умумдавлат нормалари лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишиб олади.



4. ҲУКУҚЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

барча турдаги радиоэлектрон воситаларнинг частота тайинловларини Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатга олиш ишларини олиб бориш;

радиочастоталар бўйича Халқаро комиссиянинг фаолиятида қатнашиш ва частоталар спектридан фойдаланиш масалалари бўйича республика манфаатларини ҳимоя қилиш;

радиоэлектрон воситаларнинг частота тайинловини халқаро миқёсда мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш ва шу мақсадда хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан олиб бориладиган музокаралар учун материаллар тайёрлаш;

радиочастоталар бўйича Халқаро комиссиянинг ва хорижий давлатлар маъмуриятларининг радиоэлектрон воситалари частота тайинловларини мувофиқлаштириш ва рўйхатга олиш билан боғлиқ бўлган техник материалларни таҳлил қилиш ва улар юзасидан тегишли хулосалар тайёрлаш;

радиоэлектрон воситаларнинг барча турларини республикада тайёрлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда чет элдан сотиб олиш учун частоталар полосасини белгилаш;

радиоэлектрон воситаларга давлат андазалари, техникавий шартлар, нормалар ва улардан фойдаланиш қоидаларини ва бошқа меъёрий-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш.