язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ ОАВни рўйхатга олиш. Мухбирларни аккредитация қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2006 й. 243-сон "Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2006 й.

N 243



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ

ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ҲУЗУРИДА

АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида", "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг ўз вақтида ва холисона ёритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 461-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 89-модда.