язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Матбуотни тарқатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2000 й. 143-сон "Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2000 й.

N 143



ДАВРИЙ МАТБУОТНИ ТАРҚАТУВЧИ

КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Даврий матбуотни тарқатувчи корхоналар иши самарадорлигини янада ошириш, босма нашрларни республика аҳолисига ўз вақтида етказиш, уларни етказиб беришни жадаллаштириш ва таннархини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси ва компания таркибига кирувчи корхоналар 2000 йил 1 майдан бошлаб 2003 йил 31 декабргача ялпи даромаддан беш фоиз микдорида солиқ тўлайдилар ва ялпи даромаддан Республика йўл жамғармасига 0,5 фоиз миқдорида маблағ ажратадилар, бўшаб келган маблағлар матбуот тарқатиш тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000 йил 1 майдан бошлаб 2003 йил 31 декабргача "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компаниясига давлат бюджетидан даврий матбуотни авиация, темир йўлда ва махсус автотранспортда ташиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини қоплаш учун мақсадли фойдаланиладиган маблағлар ажратишни назарда тутсин.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси ва компания таркибига кирувчи корхоналарга электр энергиясини "Носаноат истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари" истеъмолчилар бешинчи гурухи бўйича бериш;

"Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиакомпаниясига босма нашрлар вилоят марказлари ва Қорақалпоғистон Республикасига ҳар куни барвақт етказиб берилишини назарда тутган ҳолда самолётлар учиши жадвалини қайта кўриб чиқиш тавсия қилинсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари В.Й. Отаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов