язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Кадрлар тайёрлаш/ 2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури (ЎзР ВМ 07.08.2006 й. 163-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 7 августдаги

163-сон қарорига

ИЛОВА



2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот

воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш

ва қайта тайёрлаш Давлат

ДАСТУРИ


КИРИШ ҚИСМИ


Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича устувор вазифалар, шунингдек жаҳон ахборот макони глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида жаҳонда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдира олишга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар ҳақида республика аҳолисини, жаҳон ҳамжамиятини ўз вақтида ва холисона хабардор қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни талаб этади.

Рақобатга бардошли, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруриятини ватанимиз оммавий ахборот воситалари ривожланишининг давлат ва нодавлат даврий босма нашрлари, теле- ва радиостудиялари, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсишида, жамоатчилик билан алоқалар институтлари, реклама агентликлари, Интернет журналистикасининг шаклланиши ва ривожланишида, шунингдек ушбу соҳадаги меҳнат бозорида талабларнинг ортишида намоён бўлаётган замонавий тенденциялар ҳам тақозо этмоқда.



I. ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ АҲВОЛИ


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ва оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида бутун таълим тизимидаги сингари журналистика таълими соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй берди. Замонавий талабларга мувофиқ Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети қайта ташкил этилди, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида халқаро журналистика факультети очилди. Журналистика таълими сифатини ошириш мақсадида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотли журналист кадрларни тайёрлаш кўрсатиб ўтилган ўқув юртларида амалга оширилмоқда, бошқа ўқув юртларида эса журналистика факультетлари (бўлимлари) тугатилди (Қорақалпоғистон давлат университетидан ташқари). Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқаро журналистика бўйича магистратура очилди.

Ўзбекистон миллий университети ҳузурида махсус икки йиллик Олий журналистика курслари очилди, курсларга танлов асосида бошқа мутахассисликлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлган ва журналистика соҳасида ижодий қобилиятларини намоён этаётган мутахассислар қабул қилинмоқда.

Кейинги беш йилда республикада журналистика тарихи, назарияси ва амалиёти соҳасида 3 докторлик, 7 номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон миллий университетида, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида, Қорақалпоғистон давлат университетида 1400 нафардан ортиқ бакалавр, 100 нафарга яқин магистрлар, икки йиллик Олий журналистика курсларида 100 нафар тингловчи таълим олмоқда, ихтисослик бўйича 70 нафардан ортиқ ўқитувчи таълим бермоқда, бироқ уларнинг фақат 30 фоизи фан доктори ва номзоди илмий даражасига эга. Ҳар йили жами 300 нафардан ортиқ бакалавр ва магистр чиқарилмоқда.

Ҳозир республикада 900 дан ортиқ даврий нашрлар нашр этилмоқда, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан бир қаторда вилоят телерадиостудиялари, 60 та давлат ва нодавлат нашриётлари, 3 та ахборот агентлиги, вазирликлар ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолият кўрсатмоқда, реклама агентликлари тармоғи жадал ривожланмоқда, Интернет-журналистика шаклланиб бормоқда.

Шу билан бирга, ватанимиз оммавий ахборот воситалари фаолиятининг, уларда ишлаётган журналистлар касб маҳорати даражасининг таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, тайёрланаётган ахборот материалларининг сифати, уларни ҳам мамлакат ичида, ҳам унинг ташқарисида тарқатиш тезкорлиги, халқаро ахборот маконида Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш уқуви замонавий талабларга тўлиқ даражада жавоб бермайди.

Шу муносабат билан, журналист кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, моддий-техник базани ва ўқув жараёнини замонавий техник воситалар билан жиҳозлашни сифат жиҳатидан яхшилаш масалалари муҳим аҳамият касб этади.

Амалдаги норматив базани ва ўқув дастурларини янада такомиллаштиришга, оммавий коммуникациялар турли каналлари ўртасида ижодий рақобат ортиб бораётган шароитларда ватанимиз босма, теле- радиоиндустрияси ривожланишидаги янги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартларга ва оммавий ахборот воситалари соҳасидаги халқаро талабларга жавоб берадиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг янги авлодини яратишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш зарур.



II. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ СОҲАСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ

МАҚСАДИ, АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) жамият ва давлатнинг юқори малакали журналист кадрларга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқроқ қондириш ҳамда халқаро талабларга мувофиқ, шунингдек жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш бўйича устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда республика оммавий ахборот воситалари ривожланишига демократик стандартларни жорий этиш мақсадида қабул қилинмоқда.

Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари ва мақсадли вазифалари ҳисобланади:


2.1 Норматив ва ўқув-методик базани такомиллаштириш, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини мақбуллаштириш, шу жумладан:

оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш: Бакалавриат, магистратура, шунингдек икки йиллик олий журналистика курслари йўналишлари классификаторига ўзгартириш киритиш;

халқаро талабларга мувофиқ ҳамда ушбу соҳа меҳнат бозоридаги замонавий тенденциялар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш;

олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби малакасини ошириш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;

дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, электрон-ўқитиш ахборот ресурслари ўқув-методик ишланмаларининг янги авлодини яратиш, уларни ишлаб чиқиш учун давлат грантлари ажратиш;

очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш;

ҳар йили таълим муассасаларига талабалар қабул қилиш бўйича Ҳукумат қарорида белгиланадиган квоталар доирасида, меҳнат бозорининг янги йўналишдаги мутахассисларга бўлган амалдаги эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда сиёсий шарҳ, оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти, Интернет журналистикаси, оммавий ахборот воситалари социологияси, оммавий ахборот воситалари психологияси, ахборот-психология хавфсизлиги масалалари мутахассисликлари бўйича магистратура очиш.


2.2 Ўқув жараёнларига замонавий ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш, шу жумладан:

ўқитишнинг интерактив методларини кенг жорий этиш, тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги "уста-синф"лар сонини кўпайтириш, мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган, радио-, телеэшиттириш тайёрлаган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш;

ўқув жараёнларига "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларини жорий этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этишини таъминлаш;

талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш;

журналистика факультетларида чет тилларни ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш;

талабалар томонидан билимларни ўзлаштириши сифатини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш.


2.3 Журналист кадрларни тайёрлаш моддий-техника базасини модернизация қилиш, шу жумладан:

Ўзбекистон миллий университетининг республикада етакчи бўлган журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш талабларига жавоб берувчи битта бинога жойлаштириш;

журналистика факультетларида ўқув жараёнини замонавий техник воситалар: рақамли теле- ва фотокамералар, диктофонлар, Интернет тармоғига улаган ҳолда компьютер техникаси билан жиҳозлаш:

олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларнинг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан, шунингдек Интернет тармоғидан кенг фойдалана олишини таъминлаш;

ўқув теле- ва радиостудиялар, замонавий теле-, радио-, кино- ва фотолабораториялар ташкил этиш;

Ўзбекистон миллий университети базасида ўқув-нашриёт комплексини барпо этиш, уни ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш.


2.4 Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, журналистика соҳасида илмий-амалий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шу жумладан:

профессор-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг педагогик маҳоратини ошириш тизимини ривожлантириш, журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига бюджет ва тўлов-контракт сметаларида назарда тутилган маблағлар, грантлар ва бюджетдан ташқари манбалар маблағлари доирасида тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш;

тегишли кадрларни магистратурада, аспирантурада, докторантурада тайёрлаш самарадорлигини ошириш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари соҳаси мутахассислари томонидан илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш;

журналистика бўйича (10.01.10), фан ва техника тарихи (журналистика тарихи) бўйича (07.00.10), сиёсий маданият ва идеология бўйича (23.00.23) номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш;

Ўзбекистон миллий университети ҳузурида "Журналистика масалалари" бўйича ихтисослаштирилган илмий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.



III. ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


3.1 Амалга ошириш босқичлари:

Ишлаб чиқилган Тадбирлар режасига мувофиқ Дастурни 2006-2010 йилларда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Биринчи босқичда (2006-2007 йиллар):

журналист, профессор-ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ бўлган базавий норматив ҳужжатлар ва ўқув-методик материалларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;

ўқув жараёнини замонавий компьютер техникаси билан жиҳозлаш, уларни "ZiyoNET" таълим тармоғига улаш;

ўқув телерадиостудиялари, теле-, радио-, кино-, фотолабораториялар ва нашриёт комплексини ташкил этиш;

тажрибали амалиётчи журналистлар, газеталар, журналлар, телевидение ва радиоэшиттириш таҳририятлари дизайнерлари раҳбарлигидаги "уста-синф"лар сонини кўпайтириш;

ўқитишнинг интерактив методларини жорий этиш;

Ўзбекистон миллий университети ҳузурида журналистика мутахассислиги бўйича - 10.01.10, сиёсий маданият ва идеология мутахассислиги бўйича - 23.00.23, фан ва техника тарихи (журналистика тарихи) мутахассислиги бўйича - 07.00.10 докторлик (номзодлик) диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш;

ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Иккинчи босқичда (2007-2010 йиллар):

замонавий-илмий-педагогик ва таълим талабларига жавоб берувчи дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларининг янги авлодини яратиш;

журналист кадрлар тайёрланадиган журналистика факультетларининг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этишни мақбуллаштириш;

очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш;

журналист кадрлар малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган методикалар ишлаб чиқиш, махсус курслар ўтказиш;

журналистика соҳасида кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тизимини такомиллаштириш;


3.2 Молиялаштириш манбалари

Дастурни молиялаштириш ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, "Истеъдод" жамғармаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси маблағлари, кадрларни қайта тайёрлаш учун буюртмачилар маблағлари, шунингдек ҳомийлар маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.






Давлат дастурига

1-ИЛОВА



2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот воситалари

соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

Давлат дастурини амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари

Масъул

бажарувчилар

     

I. НОРМАТИВ ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИ ВА ФАОЛИЯТИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

     

1.

Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи барча базавий норматив ҳужжатларни:

бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари йўналишлари классификаторини;

бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари учун давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини;

олий таълим муассасалари учун ўқитувчи кадрларни танлаб олиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби малакасини ошириш бўйича низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.


2006-2007

йиллар

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази


2.

Магистратуранинг янги йўналишлари:

Жамоатчилик билан алоқалар;

Оммавий ахборот воситаларида реклама;

Таҳририят-матбаа иши;

Интернет-журналистика бўйича ўқитиш учун зарур бўлган намунавий дастурларни тайёрлаш.


2006-2007

йиллар

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


3.

Қуйидагилар:

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти";

"Ахборот-психология хавфсизлиги"

"Оммавий ахборот воситалари социологияси"

"Оммавий ахборот воситалари психологияси" мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини ва намунавий дастурларни ишлаб чиқиш.


2006-2007

йиллар

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


4.

Қуйидагилар:

Журналистик ижодиёт технологияси ва методикаси;

Адабий таҳрир;

Матбуот хизматлари ишини ташкил этиш;

Жамоатчилик билан алоқалар;

Реклама иши масалари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш.


2006-2010

йиллар


Грант асосида маблағ билан таъминлаш, ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий университети


5.

Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий ўқув юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш.

2006-2007

ўқув йилининг

иккинчи

ярмидан

бошлаб


Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, грант асосида маблағ билан таъминлаш, ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


6.

Ўзбекистон миллий университетида қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистратура очиш:

"Сиёсий шарҳ";

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти";

"Ахборот-психология хавфсизлиги";

"Оммавий ахборот воситалари социологияси";

"Оммавий ахборот воситалари психологияси".


2007-2010

йиллар

даврида

босқичма-

босқич


Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети


7.

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти";

"Оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси" кафедраларини ташкил этиш.


2008

йилгача


Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети


        

II. ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

8.

Ўқитишнинг интерактив методларини кенг жорий этиш:

тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги "уста-синф"лар сонини кўпайтириш;

мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш;

радио-, телеэшиттиришлар тайёрлаш, ўқув жараёнига ўқув ҳужжатли фильмларни жорий этиш;

муаммоли лекциялар ўқиш учун турли мутахассисларни таклиф этиш.


2006-2007

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Ўқув жараёнларига "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларини жалб этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш.


2006-2007,

2007-2008

ўқув йиллари

Молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. 2006 йилда тармоққа улаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади. 2007-2010 йилларда тармоққа улаш ва алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида назарда тутилади


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


10.

Талабалар томонидан билимларнинг ўзлаштирилиши сифатини назорат қилишнинг замонавий методларини:

имтиҳон тестларини;

рейтинг назорат усулларини;

талабанинг мустақил ишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2007-2008

йиллар

Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


11.

Журналистика факультетларида чет тилларни ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш.


2006-2007

ўқув йилидан

бошлаб


Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш.


2006 йил

сентябрь-

декабрь

Тингловчиларни йўлловчи ташкилотлар ва муассасалар маблағлари ҳисобига


Давлат ва жамият қурилиши академияси


      

III. ЖУРНАЛИСТ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

          

13.

Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларини, Қорақалпоғистон давлат университетининг журналистика бўлимини замонавий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ўқув проекторлари, рақамли аудио-видеоаппаратура, электрон тахталар ва компьютер лабораториялари билан жиҳозлаш, уларни Интернет тармоғига улаш.


2006-2007,

2007-2008

ўқув йиллари

Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари


Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


14.

Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича талабларга жавоб берувчи битта бинога жойлаштириш.


2007-2008

йиллар

Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон миллий университети


15.

Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларининг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан (энг аввало, кутубхоналардан) фойдалана олиши учун кенг шарт-шароитларни таъминлаш.


2006-2007

ўқув йили

Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


16.

Ўзбекистон миллий университетида ўқув телерадиостудияси ташкил этиш (шу жумладан, унинг учун тегишли асбоб-ускуналар харид қилиш)


2007-2008,

2008-2009

ўқув йиллари


Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари


Ўзбекистон миллий университети

17.

Ўзбекистон миллий университетини ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш.


2007-2008

йиллар


Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлик тушумлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


       

IV. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ,

ЖУРНАЛИСТИКА СОҲАСИДА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

18.

Журналистика факультетлари ўқитувчи кадрларининг ҳар йиллик тажриба орттиришлари режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 4 кишидан):

Ўзбекистоннинг турли оммавий ахборот воситалари таҳририятларида;

журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш халқаро марказларида;

етакчи хорижий университетларда.


2007-2010

йиллар

"Истеъдод" жамғармаси, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари, ҳомийлик тушумлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети


19.

Магистратура, аспирантура, докторантуралар битирувчиларининг салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари томонидан тарих, коммуникация жараёнлари назарияси ва амалиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш.


2006-2010

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


20.

Журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида - элчихоналарнинг матбуот хизматларида, Ўзбекистон ахборот агентликларининг ўз мухбирларига ёрдамчи сифатида, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 10 кишидан).


2007-2010

йиллар

Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган квоталар бўйича, "Истеъдод" жамғармаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


21.

Ўзбекистон Республикаси журналист кадрлари учун махсус семинарлар, тренинглар, малака ошириш курслари ташкил этиш.

2006-2010

йиллар

(ҳар йили)

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Қорақалпоғистон давлат университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Журналистлар ижодий уюшмаси

22.

Журналистика бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш.


2006 йил

охиригача

Ўзбекистон миллий университети ўз маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети


23.

Ўзбекистон миллий университети ҳузурида йилига 2 марта чиқадиган "Журналистика масалалари" ихтисослаштирилган илмий ва касбий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.


2006 йил

охиригача

Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий университети






Давлат дастурига

2-ИЛОВА



2006-2010 йиллар даврида оммавий ахборот

воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш Давлат дастурини молиялаштириш

МАНБАЛАРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддат-

лари


Харажат-

ларнинг

умумий суммаси

(минг сўм)


Шу жумладан (минг сўм)


"Истеъдод" жамғармаси,

Ўзбекистон мустақил

босма оммавий ахборот

воситалари ва ахборот

агентлик-

ларини

қўллаб-

қувватлаш ва

ривожлантириш

жамоат фонди,

Ўзбекистон электрон

оммавий ахборот

воситалари

миллий

уюшмаси, Ўзбекистон

нодавлат нотижорат

ташкилотлари миллий

уюшмаси


Олий таълим

муассасаларини

ривожлантириш

жамғармаси, грант

асосида

молиялаш-

тириш,

олий таълим

муассаса-

ларининг

ўз маблағлари,

ҳар йили олий

таълим

муассасаларига

ажратиладиган

бюджет маблағлари

доирасида


Ҳомийлик

тушумлари

ва бошқа

тушумлар


1.

Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалаларини тартибга солувчи барча базавий норматив ҳужжатларни:

бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари йўналишлари классификаторини;

бакалавриат, магистратура, икки йиллик Олий журналистика курслари учун таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларини;

олий таълим муассасалари учун ўқитувчи кадрларни танлаб олиш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш бўйича низомни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.


2006-2007

йиллар

-

-

-

-

2.

Магистратуранинг янги йўналишлари:

Жамоатчилик билан алоқалар;

Оммавий ахборот воситаларида реклама;

Таҳририят-матбаа иши;

Интернет журналистика бўйича ўқитиш учун зарур бўлган намунавий дастурларни тайёрлаш.


2006-2007

йиллар

-

-

-


3.

Қуйидагилар:

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти";

"Ахборот-психология хавфсизлиги"

"Оммавий ахборот воситалари социологияси"

"Оммавий ахборот воситалари психологияси" мутахассисликлари бўйича ўқув режаларини ва намунавий дастурларни ишлаб чиқиш.


2006-2007

йиллар

-

-

-


4.

Қуйидагилар:

Журналистик ижодиёт технологияси ва методикаси;

Адабий таҳрир;

Матбуот хизматлари ишини ташкил этиш;

Жамоатчилик билан алоқалар;

Реклама иши масалалари бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, шунингдек электрон-ўқитиш ва бошқа билим берувчи ресурсларнинг янги авлодини яратиш.


2006-2010

йиллар

46397,6

-

46397,6

-

5.

Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психология хавфсизлиги масалаларини ўрганиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва олий таълим юртлари гуманитар (психология, социология, философия, журналистика, юриспруденция, сиёсатшунослик, тарих, филология) факультетлари ўқув жараёнига жорий этиш (шу жумладан тегишли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш).


2006-2007

ўқув йилининг

иккинчи

ярмидан

бошлаб

26038,6

-

26038,6

-

6.

Ўзбекистон миллий университетида қуйидаги мутахассисликлар бўйича магистратура очиш:

"Сиёсий шарҳ";

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти";

"Ахборот-психология хавфсизлиги";

"Оммавий ахборот воситалари социологияси";

"Оммавий ахборот воситалари психологияси".


Босқичма-

босқич,

2007-2010

йилларда


146400,0

-

146400,0

-

7.

"Оммавий ахборот воситалари иқтисодиёти ва менежменти", "Оммавий ахборот воситалари социологияси ва психологияси" кафедраларини ташкил этиш.


2007-2008

йилларда

41580,0

-

41580,0

-

8.

Ўқитишнинг интерактив методларини кенг жорий этиш, шу жумладан:

тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги "уста-синф"лар сонини кўпайтириш;

мажбурий тартибда ўқув газетасини чиқарган ҳолда таҳририятнинг кундалик ишига жуда яқин бўлган амалий ўйинлардан фойдаланиш;

радио-, телеэшиттиришлар тайёрлаш, ўқув жараёнига ўқув ҳужжатли фильмларни жорий этиш;

муаммоли лекциялар ўқиш учун турли мутахассисларни таклиф этиш.


2006-2007

йиллар

-

-

-

-

9.

Ўқув жараёнларига "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларини жалб этиш, унинг илмий-ўқув, маданий-маърифий ва маълумотнома-таҳлилий материаллар билан бойитилишида журналистика факультетлари талабаларининг иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш.

Талабаларни чет эл мутахассислари ва хорижий олий ўқув юртлари ўқитувчилари олиб боришлари мумкин бўлган айрим махсус курслар бўйича масофадан туриб ўқитиш учун глобал Интернет тармоғидан фойдаланиш.


2006-2007,

2007-2008

ўқув йиллари

-

Молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. 2006 йилда тармоққа улаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади. 2007-2010 йилларда тармоққа улаш ва алоқа хизматларига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида назарда тутилади

10.

Талабалар томонидан билимларнинг ўзлаштирилиши сифатини назорат қилишнинг замонавий методларини:

имтиҳон тестларини;

рейтинг назорат усулларини;

талабанинг мустақил ишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2007-2008

йиллар

-

-

-

-

11.

Журналистика факультетларида чет тилларини ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилган янги таълим технологиялари жорий этиш.

2006-2007

ўқув йилидан

бошлаб


-

-

-

-

12.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича журналистлар ва мутахассислар учун махсус курслар ташкил этиш.


2006 йил

сентябрь-

декабрь


-

-

-

-

13.

Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг журналистика факультетларини, Қорақалпоғистон давлат университетининг журналистика бўлимини замонавий асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ўқув проекторлари, рақамли аудио-видеоаппаратура, электрон тахталар ва компьютер лабораториялари билан жиҳозлаш, уларни Интернет тармоғига улаш.


2006-2007,

2007-2008

ўқув йиллари


124938,5

-

93703,8

31234,7

14.

Ўзбекистон миллий университетининг республикада етакчи бўлган журналистика факультети моддий базасини яхшилаш, унинг барча тузилмаларини ўқув жараёнини юқори даражада ташкил этиш ҳамда бўлажак журналистларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш бўйича талабларга жавоб берувчи битта бинога жойлаштириш.


2007-2008

йиллар

81802,0

-

61351,4

20450,6

15.

Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчиларининг республиканинг тегишли идоралари ва ташкилотлари ахборот-таълим ресурсларидан (энг аввало, кутубхоналардан) фойдалана олиши учун кенг шарт-шароитларни таъминлаш.


2006-2007

ўқув йили

-

-

-


-

16.

Ўзбекистон миллий университетида ўқув телерадиостудияси ташкил этиш (шу жумладан, унинг учун тегишли асбоб-ускуналар харид қилиш)

2007-2008,

2008-2009

ўқув йиллари


134025,5

-

100519,0

33506,5

17.

Ўзбекистон миллий университетини ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ўқув-методик адабиётлар нашр этиш учун замонавий матбаа ва нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозлаш, унинг ишига журналистика факультетининг талабалари ва ўқитувчиларини жалб этиш.


2007-2008

йиллар

Барча

харажатлар

ушбу

ҳужжатнинг

13-бандига

киритилган


-

-

-

18.

Журналистика факультетлари ўқитувчи кадрларининг ҳар йиллик тажриба орттиришлари режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 4 кишидан):

Ўзбекистоннинг турли оммавий ахборот воситалари таҳририятларида;

журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш халқаро марказларида;

хорижий университетларда, хусусан Москва давлат универститетида, Санкт-Петербург давлат университетида, Европа ва Осиёнинг бошқа университетларида.


2007-2010

йиллар

37571,2

32320,0

3500,8

1750,4

19.

Магистратура, аспирантура, докторантуралар битирувчиларининг салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш орқали журналистика факультетлари ўқитувчилари таркибини сифат жиҳатидан яхшилаш, журналистика факультетлари ўқитувчилари томонидан тарих, коммуникация жараёнлари назарияси ва амалиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини рағбатлантириш.


2006-2010

йиллар

-

-

-

-

20.

Журналистика факультетлари бакалавриати ва магистратураси талабалари орасидан номзодларни Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги ваколатхоналарида - элчихоналарнинг матбуот хизматларида, Ўзбекистон ахборот агентликларининг ўз мухбирларига ёрдамчи сифатида, бюджет маблағлари ва грантлар ҳисобига тажриба орттиришга юбориш учун танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва танлаш сифатини ошириш (2007 йилдан бошлаб ҳар йили 10 кишидан).


2007-2010

йиллар

320904,0

50040,0

270864,0

-

21.

Ўзбекистон Республикаси журналист кадрлари учун махсус семинарлар, тренинглар, малака ошириш курслари ташкил этиш.


2006-2010

йиллар

(ҳар йили)


5203,3

5203,3

-

-

22.

Журналистика бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқлаш учун ихтисослаштирилган Кенгаш очиш.


2006 йил

охиригача

-

-

-


-

23.

Ўзбекистон миллий университети ҳузурида йилига 2 марта чиқадиган "Журналистика масалалари" ихтисослаштирилган илмий ва касбий альманах таъсис этиш, уни Олий аттестация комиссияси реестрига киритиш.


2006 йил

охиригача

15092,0

15092,0

-

-


ЖАМИ



979952,7

102655,3

790355,2

86942,2

Изоҳ. Барча харажатлар ва нархлар божхона божлари, солиқлар ва йиғимлар ҳисобга олинмасдан шакллантирилган ҳамда тахминий ҳисобланади.






Давлат дастурига

3-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Давлат дастурини амалга

ошириш доирасида маблағларни ўзлаштириш

ЖАДВАЛИ

минг сўм

N

Молиялаштириш манбалари


Бажариш муддатлари (йиллар)


Жами:


2006 йил


2007 йил


2008 йил


2009 йил


2010 йил


1.

Ҳар йили олий таълим муассасаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида



379718,6

83721,4

49603,7

64241,0

577284,7

2.

Олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари



4446,0

4446,0

4446,0

4448,7

17786,7

3.

Грант ажратиш асосида молиялаштириш



10043,7

10000,0

9099,4

9099,4

38242,5

4.

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси


49358,2

107257,3

7096,6

4210,6

4210,6

172133,3

5.

"Истеъдод" жамғармаси


-

20590,0

20590,0

20590,0

20590,0

82360,0

6.

Грант асосида жалб қилинадиган маблағлар:


Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди


-

433,6

433,6

433,6

433,7

1734,5

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси


-

433,6

433,6

433,6

433,6

1734,4

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий уюшмаси


-

433,6

433,6

433,6

433,6

1734,4

7.

Ҳомийлик тушумлари



74594,6

7096,6

2625,5

2625,5

86942,2


ЖАМИ:


49358,2

597951,0

134251,4

91876,0

106516,1

9979952,7

              


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 319-модда.