язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Нашриёт матбаа фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.1998 й. 343-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.1998 й.

N 343




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 2

ФЕВРАЛДАГИ 52-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Матбаа корхоналари фаолиятини ва уларнинг ишларини назорат қилишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон- Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарори иккинчи бандининг биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари ва Давлат матбуот Қўмитаси рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўз фаолиятларини бошлайдилар".


2. "Ўзбекистон Республикасида матбаа корхоналарини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг:

учинчи банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Матбаа корхоналари ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари ва Давлат матбуот Қўмитаси рўйхатга олгандан кейин амалга оширади";

тўққизинчи банднинг иккинчи хат боши "Ўзбекистон Республикасининг" сўзларидан кейин "Ноширлик фаолияти тўғрисидаги" сўзлари билан тўлдирилсин;

ўнинчи банди қуйидаги таҳрирда баён-этилсин:

"Матбаа корхоналари томонидан маскур Низомнинг бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органлари ва Давлат матбуот қўмитаси амалга оширади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов