язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.1996 й. 355-сон "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририятларининг штатлар жадвалини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.1996 й.

N 355




"ХАЛҚ СЎЗИ" ВА "НАРОДНОЕ СЛОВО"

ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТЛАРИНИНГ

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг ўз вақтида замонавий усулда юқори сифатда чоп этилишига тегишли шарт-шароит яратиш, газеталарнинг мазмундорлигини янада яхшилаш мақсадида ҳамда материалларни териш ва саҳифалаш жараёни таҳририятларнинг ўзида амалга оширилаётганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Таҳририятларнинг умумий харажатларини ва бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорини кўпайтирмаслик шарти билан қўшимча штатлар бирлигини 1996 йил 1 октябрдан иловага мувофиқ жорий этишга ва 5 та машинистка лавозимини қисқартиришга рухсат берилсин.


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий Мажлис котибиятининг Матбуот ва ахборот бўлимига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклатилсин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси

Э. Халилов

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

Ў.Султонов

     





Олий Мажлиси Кенгаши ва

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 9 октябрдаги

355-сон қарорига

ИЛОВА


"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари

таҳририятларида қўшимча жорий этиладиган

штатлар рўйхати

Т/р

Лавозимлар номи :


Штатлар бирлиги


1.

Иловалар учун масъул - бўлим мудири


1

2.

Иқтисодчи


1

3.

Саҳифаловчи


4 (икки таҳририятга)

4.

Ҳарф терувчи


8 (икки таҳририятга)

5.

Система муҳандиси


0,5

6.

Халқаро бўлим муҳаррири


2

Жами:


16,5