Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.1994 й. 431-сон "Овози тожик" газетасининг 70 йиллиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.1994 й.

N 431




"ОВОЗИ ТОЖИК" ГАЗЕТАСИНИНГ

70 ЙИЛЛИГИ ТЎҒРИСИДА


"Овози тожик" газетасининг Ўзбекистон халқининг ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаётида тутган ўрнини, Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари ўртасидаги қардошлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшиб келаётганлигини инобатга олиб ва ташкил этилганлигига 70 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Овози тожик" газетасининг 70 йиллик юбилейи тадбирларини 1994 йил сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигида ўтказиш маъқул топилсин.


2. "Овози тожик" газетасининг юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанииг таркиби 1-иловага биноан тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита 10 кун муддат ичида газета юбилейини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар режасини тузсин ҳамда уни амалга оширишни таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Овози тожик" газетасининг 70 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар учун 2-иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратсин.


4. Давлат матбуот қўмитаси, Давлат телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёэувчилар ва Журналистлар уюшмалари, "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни, Ўзбекистон Республикаси Матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғармаси, Олий Кенгаш Котибияти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимлари жойларда муштарийлар билан ижодий учрашувлар, адабий кечалар ўтказилишини, "Овози тожик" газетасининг юбилейига бағишлаб радио ва телевидениеда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилишини, бошқа оммавий ахборот воситаларида мақолалар бериб борилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи


Э. Халилов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазизи

А. Муталов

     





Ўзбекистон Республикаси

Олий кенгаши Раёсати ва

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 23 августдаги

431-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Овози тожик" газетасининг 70 йиллик юбилейига

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий

қўмитасининг таркиби

Саидқосимов С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раис


Шодиметов Ю.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимининг мудири, раис ўринбосари


Миралимов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Котибияти Матбуот ва ахборот бўлимининг мудири, раис ўринбосари


Ниёзов Ш.

-

"Овози тожик" газетасининг бош муҳаррири, раис ўринбосари


Ташкилий қўмита аъзолари:

Абдуллаев Ш.Ю.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Воҳидов Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ошкоралик масалалари қўмитасининг раиси


Есенбоев З.И.

-

Ўзбекистон Республикаси матбуотни қўллаб-қувватловчи жамғарма раиси


Жалилов Ш.И.

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


Жамол Камол

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи котиби


Инъомхўжаев С.

-

Тошкентдаги "Армуғон" фирмасининг директори , "Овози тожик" газетасининг ҳомийси


Кабиров Л.Б.

-

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бошқарувининг раиси


Мўминов Т.М.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирининг ўринбосари


Носиров А.

-

Самарқанд шаҳар ҳокими


Обиджонов Б.

-

Сўх тумани ҳокими


Тошматов А.

-

"Чирчиқтара" корхонасининг директори, "Овози тожик" газетасининг ҳомийси


Шарофиддинов Ҳ.

-

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари Кенгаши раиси, "Овози тожик" газетасининг ҳомийси


Шоғуломов И.Ш.

-

"Шарқ" нашриёт матбаа-концернининг бош директори


Шоғуломов Р.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


Қурбонов С.

-

Тошкент шаҳар тожик миллий марказининг раиси


Ҳакимов З.А.

-

Ўзбекистон Давлат телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари


Олий кенгаши Раёсати ва

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 23 августдаги

431-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Овози тожик" газетасининг 70 йиллигини

ўтказиш харажатлари

СМЕТАСИ

1.

"Шарқ" нашриёт-матбаа концерни мажлислар залининг ижара ҳақи


- 1000 сўм

2.

Таклиф қоғозлари ва блокнотлар тайёрлаш


- 1500 сўм

3.

Редакция ходимларини вилоятларга газетхонлар билан ўтказиладиган учрашувларга сафарга юбориш


- 990 сўм

4.

Юбилейга бағишлаб фото-кўргазма ташкил этиш


- 500 сўм

5.

Газета ветеранлари, фаоллари ва матбаачилар учун қабул маросими ўтказиш


- 10000 сўм


Жами


13.990 сўм



Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск