язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.1992 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитасига оммавий ахборот воситаларини маблағ билан таъминлаш манбаларини назорат қилиш функцияларини бериш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.1992 й.

N 137



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИГА ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МАНБАЛАРИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ФУНКЦИЯЛАРИНИ БЕРИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан буён собиқ СССРнинг ҳудудида геосиёсий ва иқтисодий маконда жиддий ўзгаришлар рўй берди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Хавфсизлик ҳамда ҳамкорлик бўйича Умумевропа Кенгаши аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳозирги вақтда оммавий ахборот воситаларининг асосий эътибори республиканинг мустақиллигини шакллантиришга қаратилишидан манфаатдор.

Шу билан бирга сўнгги пайтларда республикада ижтимокй-иқтисодий аҳволнинг барқарорлашишидан манфаатдор бўлмаган алоҳида шахслар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига чиқарилаётган нашрлар МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ўрнатилишига ёрдам бермайди.

Шу каби ҳолларни истисно қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларини маблағ билан таъминлаш манбаларини назорат қилиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ушбу вазифани Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси ва уларнинг жойлардаги органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов