язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2013 й. 283-сон "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.10.2013 й.

N 283




"ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР"

НОМЛИ    КАСБГА    ОИД    ЭЛЕКТРОН

ЖУРНАЛ ВА ИНТЕРНЕТ ПОРТАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети муассислигида "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини ҳамда мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат устувор йўналишларига мос республика миқёсида хорижий тилларни ўрганишга оид назарий ва методологик муаммоларни ёритиш;

хорижий тилларни ўрганиш ва хорижий филология соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий ишлар, инновацион лойиҳалар ва уларни амалиётга жорий этиш борасида эришилаётган натижаларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш;

хорижий тилларни ўрганишда халқлар маданияти ва маданиятлараро мулоқот масалаларини ёритиш;

хорижий тилларни ўқитишда замонавий таълим технологияларини жорий этиш, узлуксиз таълим тизими ва халқаро таълим дастурлари доирасидаги турли лойиҳалар натижаларини оммалаштириш;

янгиликлар ва соҳага оид материалларни ёритиб бориш.


3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

"Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасасининг уставини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек уни давлат рўйхатидан ўтказсин;

"Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали даврийлиги, унинг таҳририят ҳайъати ҳамда штат жадвалини белгиласин;

"Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасасининг самарали фаолият олиб бориши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ва шартларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 104-уй манзилидаги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносига ижара тўловисиз жойлаштирилсин.


5. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети:

2014 йил 1 мартга қадар "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали фаолиятини самарали ташкиллаштирсин;

икки ой муддатда "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини мазмунан бойитиш ва мунтазам янгилаб борилиши юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталининг "Электрон таълим" тармоғига уланишини таъминласин.


7. Қуйидагилар "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

халқаро ташкилотлар ҳомийлик хайриялари, грантлари;

обуна тўловларидан тушадиган маблағлар ҳамда хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа маблағлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет портали таҳририяти" давлат муассасасининг ишини самарали ташкил этиш мақсадида компьютер ва коммуникация воситалари, аудио, видео, тасвирий техникалар, зарур мебеллар билан тўлиқ жиҳозлаш учун 200 млн. сўм ҳомийлик маблағлари ажратилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


9. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли касбга оид электрон журнал ва Интернет порталини оммавий ахборот воситаси сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 21 октябрь, 42-сон, 559-модда