язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Нашрларни чоп этиш Қоидалари (АВ томонидан 14.04.2006 й. 1561-сон билан рўйхатга олинган МАА 15.03.2006 й. 29-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 14 апрелда 1561-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директорининг

2006 йил 15 мартдаги

29-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Нашрларни чоп этиш

ҚОИДАЛАРИ


Махфийлик белгисига эга бўлмаган нашрларни тайёрлашда ушбу Нашрларни чоп этиш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар)нинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида” 52-сон ҳамда 2002 йил 27 декабрдаги “Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида” 454-сон қарорларига мувофиқ фаолият кўрсатиб келаётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча матбаа корхоналарига, тезкор босма бўлинмаларига тадбиқ этилади.

Қоидаларга нашриётлар, газета ва журналларнинг таҳририятлари ҳамда чоп этиш учун материаллар тайёрлайдиган ва уларнинг мазмуни учун жавоб берадиган бошқа барча ташкилотлар ҳам амал қилиши лозим.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилмоқда:


Матбаа корхонаси - юридик ва жисмоний шахслар томонидан матбаа фаолиятини амалга ошириш мақсадида барпо этилган тузилмалар (концернлар, комбинатлар, фабрикалар, босмахоналар, марказлар, устахоналар, цехлар, лабораториялар, бўлинмалар ва шу кабилар).


Матбаа маҳсулоти (нашрлар) - матбаа корхоналари томонидан турли босма усуллардан фойдаланган ҳолда тайёрланадиган маҳсулот.


Майда босма нашрлар - ҳажми А4 бичимида тўрт саҳифадан ошмайдиган нодаврий, матнли варақлардан иборат нашрлар.


2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, унинг ҳудудий органлари матбаа корхоналари, нашриётлар, таҳририятлар ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан амалга оширадилар.

Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида нашриётлар, оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот бозорининг бошқа иштирокчилари ахборот соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларига қандай риоя этаётганлиги мониторингини ташкил этади.



II. БУЮРТМАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Матбаа корхоналари барча буюртмаларни шартнома асосида қабул қиладилар. Қонун ҳужжатларига зид бўлган, шунингдек конституциявий тузум ва демократик ўзгартишларга путур етказишга қаратилган ташвиқот ва тарғибот тусига эга ахбороти бўлмаган, барча босма маҳсулотлар, ушбу Қоидаларнинг 7-8-бандларида санаб ўтилганлар бундан мустасно, буюртмачи томонидан тасдиқланган буюртманинг оригинал-макетига биноан матбаа корхоналари томонидан ишлаб чиқаришга қабул қилиниши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қ

...