язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2002 й. 454-сон "Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2002 й.

N 454



МАТБАА КОРХОНАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

ВА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2002 йил 3 июлдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишинп назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 27 декабрдаги

454-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида

матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"

1998 йил 2 февралдаги 52-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг иккинчи хатбоши ва қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


2. 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар";

иккинчи хатбоши ўз кучини йўҳотган деб ҳисоблансин.


3. 3-бандда "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Қарор 2-иловасининг 3-бандида "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.