язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1998 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.1998 й.

N 52




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида матбаа корхоналарини очиш ва фаолият кўрсатишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

босма маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини белгиланган қоидага мувофиқ юбориш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, матбаа корхоналари Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатга олингандан ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларида ҳисобга қўйилгандан сўнг ўз фаолиятини бошлайдилар.

Рўйхатдан ўтказилмаган матбаа корхоналарининг фаолияти тўхтатилиб, уларнинг олган даромадлари давлат бюджетига ўтказилади.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш Ягона давлат реестрини юритиш вазифаси топширилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 2 февралдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



Босма маҳсулотларнинг мажбурий бепул нусхаларини

белгиланган қоидага мувофиқ юбориш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Барча матбаа корхоналари (шу жумладан, матбуотда давлат сирларини сақлаш инспекцияси ташкилотлари билан келишувдан холи бўлганлар ҳам), уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан, идоравий тегишлилигидан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўзлари тайёрлаган махфий бўлмаган босма асарлар тиражининг дастлабки қисмидан давлат ҳокимияти ва бошқарув муассасаларига бепул мажбурий нусхалар юборишга мажбурдирлар.


2. Махфий бўлмаган босма асарларнинг бепул мажбурий нусхалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича юборилади.

Мажбурий нусхалар сифатида юбориш қуйидагиларга тегишли эмас:

- хизмат нашрлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув ташкилотлари, бошқа давлат ташкилотлари ҳужжатлари;

- суд-прокуратура амалиёти бюллетенлари;

- корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасаларнинг ахборот материаллари ва хизмат ҳужжатлари;

- қатьий ҳисобот ҳужжатлари ва уларга тенглаштирилган материаллар;

- ҳарбий маҳсулотга тегишли махфий бўлмаган техникавий ҳужжатлар;

- бланка маҳсулотлари, йўриқномалар ва ҳисобот, ҳисоб-китоб ва режали ҳужжатлар, тўлдирилган бланкалар кўрсаткичлари, ҳисоб-китоб ва ҳисобот ҳужжатларининг альбом шакли;

- нусхалар.


3. Чет давлат матбаа корхоналарида тайёрланган нашрлардан мажбурий нусхалар бу нашрларни тайёрлаш учун тузилган шартномага мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмасига биноан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тасдиклайдиган рўйхатга биноан нашр этувчи ташкилотлар томонидан юборилади.

4. Мажбурий нусхалар буюртмачи томонидан белгиланган нашр умумий тиражи ҳисобидан нашрни тарқатишни расмийлаштиришга қадар, газеталар эса ҳар бир сони чиқадиган кунда юборилади. Ҳар бир мажбурий нусхага "Мажбурий нусха" белгиси қўйилган тамға босилади.


5. Мажбурий нусхаларни юборгунга қадар ва нашрни тарқатишга расмийлаштирмай туриб, буюртмачига тиражни бериб юбориш тақиқланади.


6. Турли матбаа корхоналарида тайёрланган нашрлардан мажбурий нусхалар юбориш ўша нашрни тарқатиш расмийлаштириладиган жойда амалга оширилади.


7. Мажбурий нусхалар матбаа корхонаси томонидан илова қилинадиган ҳужжат (накладной) билан юборилади. Унда матбаа корхонасининг номи ва манзили, муаллиф ва нашр номи, нашриёт ёки нашр этувчи ташкилот, мажбурий нусхалар кимга юборилаётгани, буюртма рақами, тиражи, жўнатилаётган нусхалар сони ва жўнатиш санаси кўрсатилади.

Мажбурий нусхаларни почта тўлови ёки устама нарх кўйиш йўли билан юбориш ман қилинади.


8. Мажбурий нусхаларни ўз вақтида ва тўлиқ юбориш учун матбаа корхоналари ва нашриётлар (нашр этувчи ташкилотлар) раҳбарлари, матбаа корхонаси қарамоғидаги бўлимлар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.