язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.1992 й. 249-сон "Ижтимоий аҳамиятга молик нашрларни чоп этиш учун зарур шароит яратиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.1992 й.

N 249




ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК

НАШРЛАРНИ ЧОП ЭТИШ УЧУН

ЗАРУР ШАРОИТ ЯРАТИШ

ҲАҚИДА



Вақтли матбуот ҳамда китоб нашрчилигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ижтимоий аҳамиятга молик нашрларни чоп этиш учун зарур шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1992 йил вақтли матбуот нашрларининг қимматлашгани муносабати билан сарф-харажатни қоплаш учун ажратилган қўшимча маблағни тақсимлаш бўйича комиссия таклифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги 1992 йилда вақтли матбуотни тарқатиш ишларини 1991 йил обуна компанияси давридаги миқдорда ташкил қилсин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси 1992 йилда ўтган йилга нисбатан вақтли матбуотни етказиб бериш ва тарқатишга кўпайган харажатни бошқа хилдаги хизматларга тарифларни ошириш ҳисобидан ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1992 йилнинг иккинчи ярмида зарур асбоб-ускуна, техника, телевидеоаппаратлар, эҳтиёт қисмлар олиш учун:

Ўзбекистон Республикаси давлат матбуот қўмитасига 2 млн., "Шарқ" концернига 2,5 млн. эркин алмаштириладиган валюта ажратсин;

Ўзбекистон Республикаси давлат телерадиокомпаниясига 2,178 млн., Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига 1 млн. эркин алмаштириладиган валюта ажратишни ва уни тегишли миқдордаги сўм билан қоплашни таъминласин;

икки ой муддат ичида маҳаллий хом ашёдан қоғоз ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб чиқсин ва республикада целлюлоза-қоғоз ҳамда картон тайёрлаш саноатини ривожлантириш бўйича таклифлар киритсин.


4. "Ўзшартномасавдо" Россия Федерацияси билан амалдаги давлатлараро шартномага мувофиқ ажратилган квоталар бўйича қоғоз, картон ва муқовалаш материалларини Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" нашриёт-матбаачилик концерни ва "Камалак" нашриёт-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент картография фабрикасига мунтазам етказиб турсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси комплекс раҳбарларининг вазирликларда ва муассасаларда газета ва журналлар таҳририятларига ҳомийлик қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Вазирликлар, муассасалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига полиграфия корхоналарига, нашриётларга, газеталар ва журналларнинг таҳририятларига ва китоб савдоси муассасаларига одам яшамайдиган биноларни ижарага бераётганда ижара ҳақини амортизация нормалари ва биноларни сақлаш харажатларини қоплаш қийматини қайта тиклаш учун зарур бўлган суммадан ҳисоблаб чиқарилган миқдорда ундириш таклиф этилсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маданият, матбуот ва туризм комплекси (ўртоқ Э. Самандаров)га топширилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 28 майдаги

249-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат дотацияси бериладиган газеталар

ва журналлар таҳририятлари

Харажатларни қисқартириш юзасидан таклифлар

Дотация суммаси, минг сўм ҳисобида

Газеталар




"Халқ сўзи" ва "Народное слово"



8000

"Достык туы"



2400

"Овози тожик"


ҳафтасига 3 сонгача қисқартириш

2900

"Туркистон"

"Молодежь Узбекистана" билан қўшиб ҳафтасига3 марта қисқартириш


6374

"Тонг юлдузи"

"Азия-юнпресс" билан қўшиб ҳафтасига 1 сонгача қисқартириш


2658

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати"


икки марта қисқартириш

1000

"Қишлоқ ҳақиқати"


"

1000

"Оила ва жамият"


"

150

"Ишонч"


"

200

"Меҳригиё"


"

150

"Правда Востока"


ҳафтасига 3 сонгача қисқартириш

3000

"Ойдин"


"

372

"Спорт"


"

760

Журналлар




"Гулистон"


икки марта қисқартириш

1455

"Ёшлик"


"

1664

"Ёш куч"


"

800

"Нафосат"


"

637

"Фан ва турмуш"


"

1000

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги"


икки марта қисқартириш

450

"Сиҳат-саломатлик"


"

450

"Бир сафда" ва "В одном строю"


"

500

"Саодат"


"

4000

"Ғунча"


"

2500

"Ширинтой"


йилига 4 сонгача қисқартириш

191

"Гулхан"


икки марта қисқартириш

1346

"Муштум"


"

1000

"Шарқ юлдузи"


"

6061

"Звезда Востока"


"

1978

"Узбекистан контакт"


"

1495

"Жизнь и экономика"


икки марта қисқартириш

1211

"Медицина Узбекистана"


"

287

"Ўзбекистон матбуоти"


"

400

"Позиция"


"

324

"Мулоқот"


"

315

"Сирли олам"


икки марта қисқартириш

576

"Народ и демократия"


"

468

"Маскан"



350

Халқ таълими вазирлиги нашрлари



2001

ЎзА



1400

Давлат матбуот қўмитаси



33177

шу жумладан:




вилоят, шаҳар ва ноҳия газета, журналларига



28177

"Чўлпон" нашриётига



5000

Жами



95000

Резерв



5000