ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

ЎзР ВМ 18.08.1997 й. 404-сон Қарори билан тасдиқланган (2-илова) Тартибнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 18.08.1997 й. 404-сон Қарори билан

тасдиқланган (2-илова) Тартибнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 09.06.2006 й. 112-сон Қароридан олдинги таҳрири



3.2. бандининг олдинги таҳрири


3.2. Акцияларни қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида сотишда, битишув тузиш учун харидор, кафолат сифатида пул маблағларини Давлат мулки қўмитасининг ёки унинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб-китоб счётига депонентга қўйишга мажбурдир. Депонентга қўйиладиган маблағларнинг энг кам миқдори сотиб олинаётган акциялар сони таклиф этилаётган нархининг камида 15 фоизини ташкил этиши керак. (ЎзР ВМ 27.02.2002 й. 70-сон Қарори таҳриридаги банд)



3.7. бандининг олдинги таҳрири


3.7. Битишув тузилмаган тақдирда, пул маблағларини депонентга қўйиш муддати тугагандан кейин Давлат мулки қўмитаси ёки унинг пулни депонентга қабул қилган ҳудудий бошқармаси депонентга қўйилган маблағларни харидорга 5 банк куни мобайнида қайтаради.



4.1-банд "б" кичик банди учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- вакил қилинган агент хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари пакетларини тўғридан-тўғри биржа савдоларига улар сотилгунгача бўлган муддатга қўяди; (ЎзР ВМ 17.06.1999 й. 303-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5.1-бандининг олдинги таҳрири


5.1. Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акциялар пакетлари юридик ва жисмоний шахсларга биржадан ташқари бозорда инвестиция, тендер савдолари ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ ким ошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан шакллантириладиган электрон савдолар тизимини ташкил этиш йўли билан сотилади. (ЎзР ВМ 21.05.1999 й. 263-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)

Вакил қилинган агент акцияларни тарқатишни мустақил равишда ёки тендер асосида жалб этиладиган воситачилар - инвестиция муассасалари орқали амалга оширади. (ЎзР ВМ 17.06.1999 й. 303-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5.2-бандининг олдинги таҳрири


5.2. Вакил қилинган агент акцияларни сотиш ва воситачилар - инвестиция муассасаларини жалб этиш бўйича тендерларнинг ташкилотчиси ҳисобланади, у Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тендерни ўтказиш шартлари ва муддатларини белгилайди. (ЎзР ВМ 17.06.1999 й. 303-сон Қарори таҳриридаги банд)



5.5-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг биржадан ташқари инвестиция, тендер ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ким ошди савдоси шартларида қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ташкил этилган электрон савдоларига қўйиладиган акциялари пакетлари вакил қилинган агентнинг ёзма топшириғи асосида Марказий депозитарий томонидан Давлат мулки қўмитасининг "Депо" счётида ёки унинг ҳудудий бошқармалари счётида заҳирага қўйилади; (ЎзР ВМ 21.05.1999 й. 263-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



9.1-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг вакил қилинган агент топшириғига асосан сотишга қўйиладиган акцияларини заҳирага қўйишни амалга ошириш; (ЎзР ВМ 17.06.1999 й. 303-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



10.1-банди иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Битишувни рўйхатдан ўтказувчи вакил қилинган агентнинг битишув ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги аризасини ёки битишувнинг бекор қилингани тўғрисидаги суд қарорини олгандан кейин, тегишли ёзувлар қайд этилгач, Давлат мулки қўмитаси счётида акцияларни тиклаш учун бу ҳақда икки кун муддатда Марказий депозитарийга хабар қилишга мажбурдир. (ЎзР ВМ 21.05.1999 й. 263-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 14.03.2005 й.

ПҚ-29-сон Қароридан олдинги таҳрири



10.2 банднинг олдинги таҳрири


10.2. Акцияларни сотиб олувчи битишув суммасини битишув тузилган кундан бошлаб 30 банк куни мобайнида тўламаган тақдирда олди-сотди шартномаси бекор қилинади ва айбдор томон бошқа томонга битишув суммасининг 12 фоизи миқдорида жарима тўлайди. (ЎзР ВМ 05.05.2004 й. 209-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 21.05.1999 й. 263-сон Қароридан олдинги таҳрири



5.1. бандининг олдинги таҳрири


5.1. Хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акциялар пакетлари биржадан ташқари бозорда юридик шахсларга муқаррар равишда тендер асосида, жисмоний шахсларга эса - фонд дўконлари орқали сотилади.



5.5. банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- тендерга қўйиладиган акциялар пакетлари "Вақт" миллий депозитарийси томонидан, заҳирага қўйиш муддатини белгилайдиган вакил қилинган агентнинг ёзма топшириғи асосида Давлат мулки қўмитасининг "Депо" счётида ёки унинг ҳудудий бошқармаларининг "Депо" счётида заҳирага қўйилади;



ЎзР ВМ 09.03.2001 й. 119-сон Қароридан олдинги таҳрири



2.2. банднинг олдинги таҳрири


2.2. Эмиссия проспекти бўйича тақсимланган ва сотиб олинмаган улушларни (давлат улушидан ташқари) сотиш қийматли қоғозлар чиқарилиши рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач амалга оширилади. Акцияларнинг давлат улушини сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингандан кейин амалга оширилади.


ЎзР ВМ 27.02.2002 й 70-сон Қароридан олдинги таҳрири



Номининг олдинги таҳрири


Хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари

билан биржа ва биржадан ташқари бозорларда

битишувларни амалга ошириш

ТАРТИБИ



3.3. банднинг олдинги таҳрири


3.3. Акцияларни биржа бозорида сотишда инвестор номидан иш кўрадиган брокер, агар битишув харидор томонидан депонентга қўйилган ҳақиқий маблағлар миқдори акциялар бўйича амалга оширилган битишув суммасининг 30 фоизидан кам бўлса, акцияларни нархи бўйича сотиб олиш юзасидан буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Акс ҳолда брокер - харидор барча зарур тўловларни амалга ошириш бўйича тўлиқ жавоб беради.



Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск