язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 12.01.2015 й. 96-мҳ-сон “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 27.01.2015 й. 2219-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2015 й.

N 2219-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

12.01.2015 й.

N 96-мҳ


ҚАРОРИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг

муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида



"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, "Алоқа тўғрисида"ги, "Почта алоқаси тўғрисида"ги, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси                            Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 февраль, 4-сон, 46-модда