язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2015 й. ПФ-4702-сон “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.02.2015 й.

N ПФ-4702



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини, "электрон ҳукумат" тизими ҳамда ахборот тизимларини жадал татбиқ этиш, телекоммуникация инфратузилмасини ва маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг барча мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

вазирликлар, идоралар, компаниялар ва уюшмаларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс дастурларнинг ўз вақтида ва тўла-тўкис амалга оширилиши, "электрон ҳукумат" хизматлари ва ахборот тизимлари жорий этилиши учун шахсан жавобгар бўладилар;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда интерактив давлат хизматлари татбиқ этилиши даражаси, самарадорлиги ва сифатига баҳо бериш натижалари вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, йирик корхоналар ва бирлашмалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимларига муносиб эканликларини кўриб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, 4, 5 ва 8-бандлари бундан мустасно.


6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Халқ сўзм", 2015 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 февраль, 5-сон, 52-модда