Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

4. 2014 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 5-сон, 2015 йил 3 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2014 ЙИЛ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 8.04.2014 йилдаги 14 (1026)-сони, 24.06.2014 йилдаги 25-26 (1037-1038)-сони ҳамда 14.10.2014 йилдаги 41 (1053)-сонида I, II ва III чораклар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. Уларда турли фаолият соҳаларидаги (ишлаб чиқариш, улгуржи ва чакана савдо, хизматлар кўрсатиш) корхоналарда юзага келадиган муайян вазиятларга доир мисолларда энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби келтирилган. Шунингдек имтиёзлар мавжуд бўлганда, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ бўйича ҳисоботларни тўлдириш тартиби тушунтирилган.

"Norma Ekspert" мутахассислари айнан шу вазиятлар асосида ЯСТ ҳисоб-китоби ва IV чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларни тайёрладилар.



ФАҚАТ ИНТЕРНЕТ-ҲИСОБОТ ТОПШИРИЛАДИ


Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармони билан бизнес юритиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида ҳисобот тизимини такомиллаштириш бўйича дастур белгиланди. Дастурни амалга ошириш давомида 2012-2013 йилларда статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботлар ҳажмлари ҳамда уларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилди.

Дастурда 2014 йилнинг охирига қадар ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига ўтиш назарда тутилган. У тўлиқ амалга оширилди. 2015 йил 1 январдан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишлари шарт. Кўпчилик бухгалтерлар мазкур усулни ўзлаштириб олдилар ва унга муносиб баҳо бердилар. Бироқ айримлари ҳисоботларни топширишнинг энг ишончли усули олиб келиб тақдим этиш деб ҳисоблашар эди. "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуннинг (4.12.2014 йилдаги ЎРҚ-379-сон) 4-моддаси 2-банди билан электрон усул ягона усул этиб белгиланди. Энди барча тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш ягона усул ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ЯСТ бўйича йиллик ҳисобот расмийлаштирилади ҳамда ДСИга электрон ҳужжат тарзида e-hisobot.uz (otchet.uz) сайти орқали юборилади.



ШАКЛЛАР ВА МУДДАТЛАР ЎЗГАРМАДИ


Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботларнинг шакли, таркиби ва топшириш муддатлари ўзгармади. 2014 йил учун ҳисобот МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига (кейинги ўринларда - 2439-сон Қарор) 13-иловада белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади. У қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан - 2015 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;

бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - 2015 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Ҳисоботда қуйидаги тўлдирилади: манзил қисми (солиқ тўловчи ҳақидаги маълумотлар), Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби ва улар бўйича тегишли кўрсаткичлар мавжуд бўлган иловалар (17.04.2008 йилдаги МВнинг СБ/04-01-32-14/327-сон ва ДСҚнинг 16/1-4090-сон ахбороти). Ҳисоб-китобга қўшимча равишда тақдим этилади:

қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари - Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда - 2449-сон Низом)

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск