язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиққа тортишнинг умумий қоидалари/ Солиқ органлари фаолиятини тартибга солиш/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1997 й. 475-I-сон "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1997 й.

N 475-I



"ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



1. "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин ҳамда вазирликлар ва идоралар ўзларининг Қонунга зид норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ идоралари тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 8, 189-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ идоралари тўғрисида"ги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 24-модда);

1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг XVIII бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 56-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                   Э. Халилов