язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.04.2013 й. 2452-сон билан рўйхатга олинган қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 02.04.2013 й. 58-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 апрелда 2452-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг

2013 йил 2 апрелдаги

58-сон буйруғига

ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани,

шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан буён матнда техника деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Техник кўрик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекциясининг ҳудудий бўлимлари (бундан буён матнда Давтехназорат инспекцияси деб юритилади) томонидан мазкур Низомга мувофиқ ўтказилади.


2. Давтехназорат органларида рўйхатдан ўтган техникалар йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.


3. Техника техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга - 0,18;

қишлоқ хўжалиги машиналарига - 0,10;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига - 0,37 миқдорда йиғим ундирилади.


II БОБ. ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишлари Давтехназорат инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори (бундан буён матнда давлат инспектори деб юритилади) томонидан ташкиллаштирилади.


5. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ техник кўрикдан ўтказиш иш режаси ва техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби ҳар йили 15 январгача Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли туманлари (шаҳарлари) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

Комиссия таркибига Давтехназорат органи томонидан тавсия этилган юқори малакали ва тажрибали мутахассислар киритилади.

Давлат инспектори комиссия раиси ҳисобланади.


6. Давлат инспектори техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнда мулкдор деб юритилади) техникаларни техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида ўттиз кун олдин юборади.


7. Мулкдор билдиришномани олгандан кейин техникаларни техник кўрикдан ўтказиш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

техник кўрик ўтказилишидан камида беш кун олдин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномани тўлдириши;

техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этиши.


8. Давлат инспектори далолатномани олгандан сўнг ўзининг ҳисобга олиш маълумотлари билан таққослайди.


9. Бошқа туман (шаҳар)ларда фойдаланилаётган техника ушбу манзилдаги давлат инспектори томонидан техника доимий рўйхатдан ўтган давлат инспекторининг сўровномасига асосан мазкур Низомнинг 10-банди учинчи, тўртинчи хатбошилари ва 11-бандига мувофиқ техник кўрикдан ўтказилади.

Техник кўрик натижаларини техника фойдаланилаётган жойдаги давлат инспектори техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига юборади.



III БОБ. ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


10. Техникани техник кўрикдан ўтказиш жараёнида қуйидагилар кўриб чиқилади:

техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;

техниканинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинасининг гувоҳномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

техниканинг техник ҳолати ва жиҳозларининг созлиги.


11. Давлат инспектори техник кўрик натижаси бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ техник кўрик далолатномасини тўлдиради.


12. Техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан давлат инспектори мулкдорга ёзма кўрсатма беради ва қайта техник кўрикдан ўтказиш учун ўн кундан кам бўлмаган муддатни белгилайди.

Техникани қайта кўрикдан ўтказиш учун мулкдордан йиғим ундирилмайди.

Мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда давлат инспектори туман (шаҳар) ҳокимлигига маълумот беради.


13. Техник кўрикдан ўтган техникаларнинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалиги машинаси гувоҳномасининг тегишли жойига давлат инспектори "Техник кўрикдан ўтди" белгисини қўяди ва уни тасдиқлайди.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Низом "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Техник кўрикдан ўтказиш

ИШ РЕЖАСИ

Т/р

Техниканинг

номи


Техника

русуми


Техник кўрикдан

ўтказиш муддати


Техник кўрикдан

ўтказиш манзили


Техник кўрикдан

ўтказиш санаси


1.







2.







3.







      





Низомга

2-ИЛОВА



Техник кўрикдан ўтишга тақдим

этилаётган техникалар тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМА

    

Т/р

Техника


Техниканинг

ҳолати

(соз, носоз,

ижарада*)

номи


русуми


ишлаб

чиқарган

йили


завод

рақами


двигатель

рақами


техник паспорти

(гувоҳномаси)

рақами


давлат

рақами


қишлоқ

хўжалиги

машинаси

инвентарь

рақами


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.











2.











Изоҳ: *) Техниканинг ҳолати бўйича соз, носоз, ижарага берилган бўлса, манзили кўрсатилиши лозим.

Мулкдор





(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Низомга

3-ИЛОВА



ТЕХНИК КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИ


20__ йил "____" ________________

Т/р


Техника


Техниканинг

ҳолати

(соз, носоз,

ижарада*)

номи


русуми


ишлаб

чиқарган

йили


завод

рақами


двигатель

рақами


техник паспорти

(гувоҳномаси)

рақами


давлат

рақами


қишлоқ

хўжалиги

машинаси

инвентарь

рақами


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.











2.











  

   

Далолатнома нусхасини олдим:




туман (шаҳар) давлат





Мулкдор





инспектори







(имзо)


(Ф.И.О.)



(имзо)


(Ф.И.О.)

      















М.Ў.





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 229-модда