язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш/ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2014 й. 159-сон "Дўрмон" миллий боғи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2014 й.

N 159


"ДЎРМОН" МИЛЛИЙ БОҒИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дўрмон" миллий боғини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Дўрмон" миллий боғи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Дўрмон" миллий боғи дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ўсимлик дунёси объектларини сақлашга ва улардан оқилона фойдаланишга, илмий-тадқиқот фаолиятини самарали мувофиқлаштиришга ва "Дўрмон" миллий боғи ҳудудида табиий муҳит ҳолати мониторингини олиб боришга йўналтирилган табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари мажмуи амалга оширилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Д. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Х. Абдусаматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 23 июнь, 25-сон, 309-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 63-модда