язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2013 й. ПҚ-2058-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2013 й.

N ПҚ-2058



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА,

АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 30 октябрдаги

ПҚ-2058-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган

айрим қарорлари


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ-167-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошиси, 3-банди учинчи хатбошиси, 8-банди тўртинчи хатбошиси ва 9-банди, шунингдек қарорнинг 2-иловаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошиси ва 1-иловаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритишлар тўғрисида" 2012 йил 25 октябрдаги ПҚ-1840-сонли қарорининг 2-банди ва қарор иловаси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 4 ноябрь, 44-сон, 578-модда