язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Молия вазирининг 03.11.2014 й. 70-сон "Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 20.11.2014 й. 1927-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.11.2014 й.

N 1927-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

03.11.2014 й.

N 70


БУЙРУҒИ



"Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 256-сон "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 24 февралдаги 27-сон "Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1927, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 151-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                             Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича

харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган

ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомда:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган

ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ";


б) муқаддима "болаликдан ногиронларга" деган сўзлардан кейин "ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағлар Жамғарманинг ғазначилик ҳисобварағига ғазначилик мемориал ордери асосида қуйидаги тартибда ўтказилиб берилади:

жорий тўлов ойининг 15-кунигача - ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, 50 фоиз миқдоридаги сумма;

жорий тўлов ойининг 27-кунигача - амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган сумма.";


г) 5-банд "Болаликдан ногиронларга" деган сўзлардан кейин "ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


д) 6-банддаги "10" рақами "15" рақами билан алмаштирилсин;


е) 7 - 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз

ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига

чалинган шахсларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш

тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 24 ноябрь, 47-сон, 565-модда