язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ Молия вазирининг 20.01.2010 й. 5-сон "Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.02.2010 й. 1927-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2010 й.

N 1927-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.01.2010 й.

N 5


БУЙРУҒИ



Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


2010 йил 18 февралдан кучга киради



Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги "Бюджет тизими тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2009 йил 24 февралдаги 27-сон буйруғи (рўйхат рақами 1927, 2009 йил 27 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 151-модда) билан тасдиқланган "Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                 Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш

бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби

тўғрисидаги Низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Кириш қисмидаги "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда)" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда)" сўзлар қўшилсин.


2. 2-банддаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот" сўзлари "Жамғарманинг туман (шаҳар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Жамғарманинг ҳудудий бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 11-банддаги "Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот" сўзлари "Жамғарманинг туман (шаҳар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 12-бандда:

биринчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот" сўзлари "Жамғарманинг туман (шаҳар)" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Агар йил мобайнида ногиронлар миқдорининг ўзгариши нафақа тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Жамғарма ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун нафақа олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағларнинг асосланган ҳисоб-китобларини тақдим қилади. Харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш аввало, республика бюджетида нафақаларни тўлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Жамғарма харажатлар сметасига киритилаётган ўзгартиришлар, ўрнатилган тартибда ғазначилик бўлинмалари билан келишилиши шарт.


14. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси нафақа олувчиларнинг миқдори бўйича маълумотларни илова қилган ҳолда, Жамғарманинг тегишли туман (шаҳар) бўлимлари бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.

Ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси Жамғарманинг ҳудудий бошқармалари орқали Жамғармага умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Жамғарма тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлайди ҳамда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тармоқларни молиялаштирувчи тегишли бошқармасига тақдим қилади.

Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигига Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларининг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда жамланган харажатлар сметасини тақдим қилади.".


7. 15-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарманинг тегишли ҳисобварақларига тушган маблағлар Жамғарма бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Жамғарма даромади сифатида акс эттирилади.".


8. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Жамғарма ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги билан келишилган нафақаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни туман (шаҳар) ва ойлар бўйича тузиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.".


9. 19-банддан "ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 55-модда