язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК)/ ЎзР 18.11.1991 й. 422-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 18.11.1991 й. 422-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири



ЎзР 23.05.2005 й. ЎРҚ-2-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


даромадларни индексациялашни ҳисобга олиб, республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан ногиронларга ижтимоий ёрдам бариш тартиби ва шартлари; (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



38-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Ижтимоий ёрдам республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармалари маблағлари ҳисобидан, шунингдек корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан берилади. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



37-модда матнининг олдинги таҳрири


Ногиронларги ижтимоий ёрдамни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг ижроия ва бошқарув идоралари, ижтимоий таъминот бўлимлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт идоралари ҳамда бошқа давлат идоралари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тиббий-ижтимоий экспертиза (тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг, ихтисослаштирилган эксперт хизматларининг, тиббий маслаҳат комиссияларининг) хулосалари асосида кўрсатадилар. (ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 27.08.2004 й. 671-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



31-модданинг олдинги таҳрири


31-модда. Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган

корхоналар учун енгилликлар ва имтиёзлар


Умумий ишловчиларнинг сонининг уч фоизидан кўпроғи ногиронлардан иборат бўлган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқ ногиронлар белгиланган нормага нисбатан неча фоиз ортиқча ишга жойлаштирилган бўлса, шунча фоизга кам олинади. Бундан ташқари бу корхона, муассаса ёки ташкилот имтиёзли асосларда пул билан таъминланиш ва моддий-техника таъминоти олиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Ногиронлар умумий ишловчилар сонининг эллик фоиздан кўпроғини ташкил этган тақдирда корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар (савдо, воситачилик, таъминот, сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқлардан бошқа барча солиқлардан батамом озод қилинади. (ЎзР 01.05.1998 й. 621-1-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ногиронлар меҳнатидан фойдаланадиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларга енгил солиқ солиш, уларни пул билан таъминлаш, моддий-техника таъминотининг имтиёзли тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.