язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Тижорат ташкилотлари/ Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш тўғрисида Низом (ЎЗР ВМ 29.03.1994 й. 171-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 мартдаги

171-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини очиқ

турдаги акционерлик жамиятларига

айлантириш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айламтиришнинг асосий мақсади кенг аҳоли қатламларини, Ўзбекистон Республикаси, МДК мамлакатлари ва бошқа ҳорижий давлатларнинг нодавлат юридик ва жисмоний шахсларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (акционерлаштириш) жараёнига жалб этиш йўли билан иқтисодий ислоҳотни чуқурлаштириш ҳисобланади,


2. Мазкур Низом давлат ўзига тегишли акциялар пакети билан унинг аъзоларидан бири ҳисобланган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини ўзгартириш тартибини белгилайди.


3. Меҳнат жамоалари ўзларига тегишли бўлган акциялар улушини сотиб олган ёки сотиб олиш учун биринчи бадални тўлаган бўлса, тегишли ҳокимликларда белгиланган тартибда (агар ҳукумат қарорларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) рўйхатдан ўтказилган ёпиқ, турдаги акционерлик жамиятлари очиқ турдаги акционерлик жамиятларига амлантирилиши керак.


4. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш жараёнида Устав фонди ўзгартирилади, у қайта тузиш вақтидаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, асосий воситаларнинг қийматини қайта ҳисоблаш натижасидаги суммага ошади (агар бундай қайта ҳисоблаш илгари амалга оширилмаган бўлса).


5. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларини уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш акционерларнинг умумий йиғилиши қарори асосида давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини чукурлаштириш давлат дастурига ёки унинг асосида тузилган минтақавий ва тармоқ дастурларига мувофиқ; амалга оширилади.


6. Қуйидагилар ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларики уларнинг очиқ турдагиларига айлантириш ташаббуси билан чиқишларм мумкин:

- Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (унинг ҳудудий бошқармалари) ёки давлатга тегишли бўлган акциялар пакетига мувофиқ равишда акционерлик жамиятини бошқаришга вакил қилинган орган;

- қайта ташкил этилган корхона акционерларининг камида уч дан бир қисми (меҳнат жамоалари аъзолари).


7. Корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда, илгари меҳнат жамоаси аъзолари топширилган аризаларига кўра тегишли тартибда ёпиқ турдаги жамиятларига айлантириш бўйича қарор қабул қилинмаган акционерлик жамияти очиқ турдаги жамиятга айланади.


8. Давлатга тегишли акциялари бўлмаган ёпиқ акциядорлик жамиятлари (меҳнат жамоаси аъзоларининг) умумий йиғилиши қарорига мувофиқ очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилиши мумкин.



II. ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


9. Давлат мулки қўмитаси ёки акционерлик жамиятини бошқаришга вакил қилинган орган давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ, ёпиқ турдаги жамиятни очиқ турдаги жамиятга айлантириш бўйича уни қайта рўйхатдан ўтказиш учун Уставга зарур ўзгартиришлар киритиш таклифи билан акционерлариинг умумий йиғилишни ўтказишни ташкил этади. Ушбу йиғилиш акцияларнинг меҳнат жамоалари аъзолари томонидан сотиб олинмаган қисмини акционерлик жамияти қатнашчилари ўртасида қайта тақсимлаш ҳамда акцияларни фонд биржаси ёки унинг филиаллари орқали сотишдан иборат бошқа масалалар кам кўриб чиқилиши мумкин.


10. Уставга киритилган ўзгартиришлар қар бир инстанцияда 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда корхона жойлашган ердаги ҳокимликда, бошқа рўйхатдан ўтказадиган ва фаолият турига лицензия берадиган органларда рўйхатдан ўтказилади.


11. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятини ўзгартириш натижасида очиқ турдаги акционерлик жамияти таъсис этилгандан (Уставга киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан) кейин қийматли коғозлар (акциялар) қайта давлат рўйхатидан ўтказилади. Қимматли қоғозлар (акциялар)ни қайта рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва уларнинг ҳаракатини назорат қилишни:

- уларнинг умумий қиймати юз миллион сўм-купонгача бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари;

- умумий суммаси юз миллион сўм-купондан юқори бўлган қийматли қоғозлар (акциялар)ни қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалга оширадилар.

Қимматли қоғоз акцияларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун эмитент қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- қимматли қоғозларни кайта рўйхатдан ўтказиш учун эмитентнинг аризаси;

- акционерларнинг умумий йиғилиши баёни нусҳаси, жамият жойлашган ердаги ҳокимликда рўйхатдан ўтказилган акционерлик жамияти Уставига киритилган ва нотариус томонидан тасдиқланган ўзгартиришлар;

- қайта рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган акцияларнинг тўлиқ пакети.

Қайта рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатлар 10 календарь кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Эмитентга қимматли қоғозлар (акциялар)нинг қайта рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи, қайта рўйҳатдан ўтказиш санаси ва давлат номери кўрсатилган далолатнома берилиши керак. Тақдим этилган акцияларга "қайта рўйхатдан ўтказилган" деган тўртбурчак муҳр кўйилади.

Агар қайта тузиш билан бир пайтда устав маблағи ўзгартирилса, унда ёпиқ турдаги акционерлик жамиятининг аввал чиқарган акциялари қайта рўйхатдан ўтказилмайди. Акционерлик жамияти томонидан янги қийматли қоғозларни чиқариш таъминланади, бундай тақдирда эски акциялар йўқ қиланади. Янгидан чиқарилган акцияларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган акцияларни қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби билан бир ҳилдир.



III. МЕҲНАТ ЖАМОАЛАРИ ЁПИҚ ТУРДАГИ

АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА

АЙЛАНТИРИШ ҲАҚИДА АРИЗА БЕРГАН

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР НЕГИЗИДА

ОЧИҚ ТУРДАГИ АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ


12. Агар ҳукумат қарорига мувофиқ ёки унимсиз Меҳнат жамоаси томонидан корхонани ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида илгари ариза берилган бўлса, Давлат мулки қўмитаси томонидан акция улушлари белгилангаи ҳамда Меҳнат жамоалари аъзоларига уларни сотиш нарҳлари қўйилган ҳолда уни ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор чиқарилган бўлса ва у ҳали рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳолларда корхонани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

- ўзларига тегишли акциялар улушига мувофиқ кўпчилик овоз билан қабул қилинган ташкил этилаётган жамият қатнашчилари (давлат ва меҳнат жамоаси аъзолари)нинг умумий йиғилиши қарори асосида меҳнат жамоаси аъзолари (корхона) томонидан сотиб олиш учун керак бўлган сумма тўланган ҳолда;

- сотиб олиш учун керак бўлган сумма тўланмаган ҳолда мустақил равишда. Меҳнат жамоасининг меҳнат жамоаси умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма билан тасдикланиб Давлат мулки қўмитасига тақдим этилган розилиги фақат Давлат мулки давлат қўмитаси томонидан белгиланган акциялар улушини сотиб олишга талаб этилади. қарор, агар унга меҳнат жамоаси аъзоларининг камида 2/3 қисми овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.


13. Агар меҳнат жамоаси аъзолари томонидан ариза берилганидан сўнг Давлат мулки давлат қўмитаси томонидан қайта тузиш ҳақида қарор қабул қилинмаган (ордер бериш ҳақида буйруқ чиқмаган) бўлса, Давлат мулки қўмитаси (ҳудудий бошқарма) Меҳнат жамоасига корхонани очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилаётганлиги тўғрисида ҳабар қилади ҳамда ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олишни таклиф қилади. Меҳнат жамоаси аъзоларининг розилиги 12 банднинг учинчи хат бошида белгиланган тартибга мувофиқ расмийлаштирилади.


14. Агар Меҳнат жамоаси томонидан ариза берилгандан сўнг қайта тузиш комиссиясм тузилмаган бўлса, унда Давлат мулки қўмитаси меҳнат жамоасига Давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича давлат дастури, минтақавий ва тармоқ дастурларига мувофиқ илгари қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишни таклиф этади. Меҳнат жамоаси аъзолари рози бўлмаган тақдирда Давлат мулки қўмитаси Меҳнат жамоасига ташкил этилаётган жамият акцияларининг бир қисмини сотиб олиш ҳуқуқини берган эқолда корхонани акционерлик жамиятига айлантиришни мустақил равмшда амалга оширади, Меҳнат жамоасининг розилигини расмийлаштириш 12-банднинг учинчи хат бошида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.