Кадровый Консультант
Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар / Алоҳида тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 й. 147-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.04.1996 й.
N 147
ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВИ
ОРГАНЛАРИ, СУД ОРГАНЛАРИ ВА НОТАРИАЛ
ИДОРАЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ
ТЎЛАШНИНГ ТАРИФ СЕТКАСИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг рағбатлантирувчи аҳамиятини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларининг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядлари 1-27-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин. Улар 1996 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасида тасдиқланган разрядлар бўйича ходимлар ставка (лавозим маош)ларини мустақил равишда белгилайдилар.
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар 1-27-иловаларда кўрсатилмаган ходимлар айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилашда 28-иловага мувофиқ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идораларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига амал қилсинлар.
4. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар раҳбарларида белгиланган меҳнат ҳақи фонди доирасида:
бошқарувнинг янги, прогрессив ташкилий шаклларини, замонавий усулларини, технологиялар ва техникани жорий этиш зарурияти туғилганда бошқарув аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни, шу мақсадларга икки ойлик меҳнат ҳақи фонди миқдоридаги маблағларни йўналтирган ҳолда, мукофотлаш. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимларини мукофотлашнинг миқдорлари ишнинг умумий натижаларига уларнинг шахсий улушига қараб белгиланади;
бунга бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш юқори турувчи органнинг, унинг ўринбосарларини эса - мазкур давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи, суд органи ва нотариал идора раҳбарининг қарори билан амалга оширилади.
5. Ушбу қ
...