язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.1999 й. 202-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.1999 й.

N 202



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ВА АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида", "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартнома-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонининг қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 апрелдаги

202-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистраль каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек ичимлик суви ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида Низом"да:

Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

7-банддаги "жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари" сўзлари "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш  тўғрисида Низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Уй-жойларга ёндош ер участкаларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади".

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг руйхати тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган 3-рўйхат 2-қисмининг биринчи хат бошидаги "жамоа ва давлат хўжаликларида" сўзлари "қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)да, фермер хўжаликларида" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачиликда хусусийлаштиришни давом эттириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 24 мартдаги 96-сон қарорида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

4-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган фермаларга чорва озуқаси етиштириш учун, ҳар бир хўжаликнинг аниқ табий-иқтисодий ҳудудларини ва ер ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, шартли ҳар бош мол ҳисобига Андижон, Фарғона, Наманган,  Тошкент, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 0,3 гектардан, Қорақалпоғистон Республикасида ва бошқа вилоятларда 0,45 гектардан суғориладиган ерлар, лалми ерларда эса 2 гектардан ер ажратсинлар";

6-банднинг биринчи хат бошидаги "деҳқон (фермер) хўжаликлари ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларидаги" сўзлари "фермер ва деҳқон хўжаликларидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

12, 13, 14-бандлардаги "деҳқон (фермер) сўзлари "фермер" сўзи билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 4-сон, 15-модда)да:

3-банддаги "шахсий ёрдамчи" сўзлари "деҳқон" сўзи билан алмаштирилсин;

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида Низомда:

2-банднинг иккинчи хат бошидаги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан "Давархитектқурилиш" ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан  "Давархитектқурилиш" ва Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда" сўзлари билан алмаштирилсин;

13 ва 15-бандлардаги "шахсий ёрдамчи" сўзлари "деҳқон" сўзи билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарорида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўрсатма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ  ва сув хўжалиги вазирлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомида:

Аҳоли шахсий хўжаликлари ва аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларига кўрсатмалар деҳқон хўжаликларига кўрсатмалар билан, деҳқон (фермер) хўжаликларига кўрсатмалар эса фермер ҳўжаликларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморат қуришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидаги "Ер тўғрисида" сўзлари чиқариб ташлансин, "қонунлари" сўзидан сўнг эса "Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси" сўзлари қўшилсин.


17.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарорининг 5-банди бешинчи хат бошидаги "шахсий ёрдамчи" сўзлари "фермер" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 30 апрелдаги

202-сон карорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба союзлари республика советининг "Шахсий ёрдамчи хўжаликда шартнома асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлган хотин-қизларнинг меҳнат стажлари тўғрисида" 1990 йил 27 февралдаги 112-сон қарори.


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ер масалалари бўйича пайдо бўладиган низоларнинг халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия  комитетлари томонидан қониқарсиз кўриб чиқилаётганлиги тўғрисида" 1990 йил 9 апрелдаги 164-сон қарори.


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Президентининг "Республика аҳолисининг шахсий хўжалигидаги чорва моллари ва паррандаларини озуқа билан таъминлаш ҳамда уларда чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ҳақида" 1990 йил 26 майдаги 222-сон қарори.


Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ерларнинг давлат томонидан ҳисобга олиниши натижалари ва улардан фойдаланишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1990 йил 29 июндаги 253-сон қарори.


Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари жумҳурият кенгашининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон (фермер) хўжаликларида шартнома асосларида мол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бўлган фуқароларнинг меҳнат стажи тўғрисида" 1990 йил 17 августдаги 294-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1990 й., 8-сон, 26-модда).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР Президентининг "Деҳқонларга шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига молиявий ёрдам кўрсатиш ва улар уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1991 йил 19 апрелдаги 107-сон қарори.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чоралари ҳақида" 1991 йил 30 декабрдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 12-сон, 41-модда).


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ерга оид низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 25 майдаги 246-сон қарори.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика пахта заводларида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш тартиби тўғрисида" 1992 йил 18 ноябрдаги 539-сон қарори.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида" 1994 йил 23 февралдаги 87-сон қарори.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 23 февралдаги 88-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 йил, 4-сон, 22-модда.