ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 03.12.2004 й. 720-II-сон "Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2000-2004 йиллардаги фаолияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2004 й.

N 720-II



ОЛИЙ МАЖЛИС ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ВАКИЛИНИНГ (ОМБУДСМАННИНГ) 2000-2004

ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2000-2004 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                             Э. Халилов




Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакилининг (омбудсманнинг) 2000-2004

йиллардаги фаолияти тўғрисида

ҲИСОБОТ



КИРИШ


Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) беш йил мобайнидаги фаолияти мамлакатимизда демократлаштириш жараёнларининг чуқурлашиб бориши, миллий давлатчилик институтларини ислоҳ қилиш, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, демократик институтларнинг қарор топиши ва ривожланиши, ижтимоий секторни ҳамда оммавий ахборот воситаларини фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларига фаол жалб этиш, Ўзбекистон Республикасининг бошқа мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш шароитида амалга оширилди.



ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


Омбудсманга тушган мурожаатлар таҳлили аҳолининг ҳуқуқий онги даражаси, давлат органлари ва тузилмалари, жамоат ташкилотлари фаолияти самарадорлиги ўсиб бораётганлигидан далолат беради, улар қаторида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти ўз мавқеини мустаҳкамлади.

2000-2004 йиллар мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига 24904 та мурожаат тушди (1995-1999 йилларда 6% кўрсаткич 9889 та эди), шу жумладан почта орқали 13083 та, қабул жараёнида 11821 та мурожаат олинди. Ҳисобот даври мобайнида 4925 нафар фуқарога, шу жумладан "ишонч телефони" орқали 2100 нафар фуқарога юридик маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Фуқаролардан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида Вакил номига тушган 5581 та мурожаат (1995-1999 йилларда 2256 та эди) назоратга олинди, шундан ҳисобот даврида 1250 таси ижобий ҳал этилди (1995-1999 йилларда 592 та эди), қолганлари ижро этилиш босқичида турибди.

Ҳисобот даврида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан 57 та хулоса тайёрланди, шундан 27 таси Олий судга, 15 таси Бош прокуратурага, қолганлари эса турли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилди. Хулосаларнинг ҳаммасига асослантирилган жавоблар олинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ўз таркибий бўлинмаларининг ходимлари ҳамда шериклик ташкилотларининг вакиллари билан биргаликда жойларга бориб, шу жумладан озодликдан маҳрум этиш жойларига бориб, 270 та учрашув ўтказилди, жиноят ва фуқаролик ишларидан 175 таси бўйича суд жараёнининг бориши кузатилди.

Фуқаролардан тушган шикоятлар таҳлили Тошкент шаҳридан, Тошкент, Сурхондарё, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Андижон вилоятларидан тушаётган мурожаатлар сонининг кўпайиб бориш тамойили устун эканлигини кўрсатмоқда.

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, ижтимоий муҳофаза этишни таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига тааллуқлидир.

Ўтган даврда фуқароларнинг суд органлари фаолиятига тааллуқли 9116 та мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг асосий қисми туман ва вилоят судларининг фаолияти билан боғлиқдир. Фуқаролар ўз мурожаатларида суд ҳукмидан ёки фуқаролик ишлари бўйича суд чиқарган ҳал қилув қароридан, даъво аризасини қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлигидан, судларда ишларни кўриш чўзилиб кетаётганлигидан, суд орқали ҳимоя ҳуқуқи бузилаётганлигидан, судлар қабул қилган қарорлар ижро этилмаётганлигидан норозилик билдирадилар.

Омбудсманга келиб тушган 4683 та мурожаат ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳаракатларига тааллуқли бўлиб, уларда фуқаролар қамоқ жазоси қўлланилганлиги, қамоққа олинганлик, жиноий жавобгарликка тортилганликдан, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шу жумладан пенитенциар тизим ходимлари ҳаракатларидан, шунингдек фуқаролар томонидан у ёки бу масалада мурожаат қилинганида эътиборсизлик билан қаралаётганлигидан, тергов тартиб-таомилидан ва унинг олиб борилиши жараёнидан норозилик билдирадилар.

Қабул қилиб олинган мурожаатларнинг 1554 таси меҳнат ҳуқуқлари соҳасига тааллуқли бўлиб, уларда фуқаролар ишдан бўшатилганлик, ходимнинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилганлик ҳолларидан, ўзлари меҳнат қилаётган муассаса, ташкилот, корхона раҳбариятининг ҳаракатларидан, ҳуқуқларнинг шу тоифасини ҳимоя қилиш юзасидан судлар чиқарган қарорлар ва ажримлардан норози эканликларини баён этадилар, шунингдек иш ҳақи тўловлари вақтида тўланмаётганлигидан шикоят қиладилар.

Ижтимоий тўловлар, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқларининг амалга оширилиши, ёшга доир пенсияга, ногиронлик пенсиясига чиқиш таомили ва пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби бузилганлиги билан боғлиқ 906 та мурожаат тушди.

Уй-жой-коммунал муаммолар юзасидан фуқаролардан 1561 та мурожаат тушди, улар асосан уй-жой берилишига бориб тақаладиган муаммоларга, коммунал хизматлар сифатсиз кўрсатилаётганлиги, қиш фаслида иссиқлик таъминотидаги узилишлар, иссиқ ва совуқ сув, газ ва электр бўлмай қолиши, уйлар ва квартираларни таъмирлаш масалаларига тааллуқлидир.

Фуқароларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Омбудсманга 1092 та мурожаат келган бўлиб, бу мурожаатлар рўйхатдан ўтиш, фуқаролик, паспорт, шунингдек фуқаронинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар олиш таомилининг бузилганлигига дахлдордир.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида, шу жумладан уларга ўз фаолиятини ривожлантириш учун кредит олишда кўмаклашиш масалаларига доир 352 та мурожаат олинди. Таълим масалалари юзасидан 293 та, бошқа масалалар юзасидан 5347 та мурожаат тушди.

Ҳисобот даври мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига фуқаролардан тушган мурожаатларни ўрганиш фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг қўпол равишда бузилишига олиб келган қуйидаги қатор сабабларни аниқлаш имконини берди:

- қуйи тузилмалар инсон ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан бевосита вазифаларини бажаришларида уларнинг устидан юқори органлар идоравий назоратининг етарли даражада эмаслиги;

- давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмаларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг етарли даражада иштирок этмаётганлиги;

- фуқароларнинг ҳуқуқий маърифати соҳасида, аҳоли турли тоифаларининг ҳуқуқий таълими тизимини яратишда давлат ва жамоат тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш даражаси паст эканлиги.

Вакил девонига тушаётган шикоятларга хос умумий тамойилдаги ижобий ўзгаришлар тариқасида шуни қайд этиш керакки, шикоятларнинг аниқ йўналтирилганлиги ва асослантирилганлиги борган сари ортмоқда. Шундай мурожаатлар ҳам келиб тушмоқдаки, уларда фуқаролар ўз шахсий муаммоларини ёзишдан ташқари, давлат ва жамият миқёсидаги у ёки бу масалаларни ҳал этишни қандай тасаввур этишлари ҳақида мулоҳаза билдириб, амалдаги қонун ҳужжатларини, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини такомиллаштириш йўлларини таклиф этаётирлар.



ПАРЛАМЕНТ ОМБУДСМАНИ ИНСТИТУТИ

МИНТАҚАВИЙ ТУЗИЛМАЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ


Жамоатчиликнинг давлат аҳамиятига молик масалаларни ҳал қилишдаги иштироки йил сайин кенгайиб бораётганлиги, шунингдек тушаётган мурожаатларни ҳал этиш ишларини марказдан жойларнинг ўзига бооқичма-босқич ўтказа бориш Омбудсманнинг минтақавий вакиллари институтини таъсис этишга ҳамда уларга жамият ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш ва демократлаштиришга қарата мамлакатимизда кечаётган жараён замирида амалга оширилаётган инсон ҳуқуқларига риоя этиш масалаларида тегишли ваколатлар берилишига олиб келди.

Ҳисобот даври мобайнида мамлакатимизнинг барча минтақаларида шундай вакиллар ишга тушди, айни вақтда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари уларни моддий жиҳатдан ва ресурслар билан қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилдилар. Ҳозирги пайтда бу қарорларни амалга ошириш юзасидан қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда, минтақавий вакиллар ҳузурида экспертлар гуруҳлари шакллантирилди. Деярли барча минтақавий вакиллар ЕХҲТнинг Тошкентдаги маркази билан биргаликда ўтказилган тренингларда таълим олдилар, бу тадбирларга қатор хорижий омбудсман институтларидан, халқаро ташкилотлардан мутахассислар тренер сифатида таклиф этилди. Омбудсманнинг локал компьютер тармоғини - марказий идора билан минтақавий вакилликларни ўзаро боғлайдиган тармоқни яратиш йўлида изчил иш олиб борилди.

Парламент қўмиталари ва комиссиялари назорат вазифаларини амалга ошириш даврида уларга бир қатор минтақавий вакиллар фаол ҳамкорлик қилдилар. Муайян тоифадаги ҳуқуқларнинг амалга оширилиши устидан режали мониторинглар ўтказилган ҳудудларда бу тадбирларни амалга оширишда минтақавий вакиллар бевосита иштирок этдилар. Айни вақтда минтақавий вакиллар барча ҳудудларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши муаммолари бўйича мониторинг тадқиқотлари ўтказдилар, бундай ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тадбирлар амалга оширилишини назорат қилиб бордилар.

Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ҳисобот даврида фуқаролардан тушган 4451 та мурожаатни кўриб чиқдилар. Минтақавий вакиллар томонидан олинган мурожаатлар марказий идорага тушган мурожаатлар билан моҳиятан бир хил.

Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий ҳокимият органлари Олий Мажлиснинг 2001 йил 12 майда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тузилмалари билан ҳамкорликка доир 232-II-сон Қарорини амалга оширишга доир ишларни ташкил этдилар, минтақавий вакиллар мазкур Қарорнинг ижро этилиши доирасида халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг сессияларида сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият ҳақида ахборот бердилар.



ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УЛАРГА РИОЯ ЭТИЛИШИ

УСТИДАН МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ


2000-2004 йиллар мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қонун лойиҳаларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда уларни ҳимоя қилишга тааллуқли қисми юзасидан таклифлар киритди, парламентнинг қўмиталари ва комиссиялари, Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, вазирликлар ва идоралар, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги, "Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Банкротлик тўғрисида"ги, "Хусусий корхона тўғрисида"ги, "Банк сири тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги, "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги, "Электрон тижорат тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги, "Жамоат фондлари тўғрисида"ги, "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги, "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, "Судлар тўғрисида"ги, "Прокуратура тўғрисида"ги ва бошқа қонунларнинг лойиҳалари, шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунларнинг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этди.

Омбудсман институти "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририни тайёрлаш юзасидан катта ишлар олиб борди ва янги таҳрирдаги мазкур Қонуннинг парламент ўн бешинчи сессияси томонидан қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг эътирофи бўлди дейиш мумкин.

Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши юзасидан мунтазам равишда мониторинглар ўтказди. Вакилнинг назорат фаолияти Омбудсманнинг минтақавий вакиллари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, социологлар, журналистлар, барча даражадаги мансабдор шахслар иштирокида амалга оширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасалари тизимида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг ижро этилиши билан боғлиқ аҳволни ўрганиш юзасидан Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида, Қорақаллоғистон Республикасида (2000 йилда) тадбирлар ўтказди. Жазони ижро этиш жойларида ушлаб турилганлар ва маҳбусларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид мониторинг ҳисобот даврида мамлакатимиз миқёсида мунтазам равишда ўтказиб борилди.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, тадбиркорларнинг, болалар ва кам таъминланган оилаларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши масалалари бўйича мониторипг текширувлари ўтказилди.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга ҳамда "Таълим тўғрисида"ги ва "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши бўйича ҳам Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан мониторинг амалга оширилди.

Одил судлов соҳасида фуқаролар ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисидаги кўплаб мурожаатлар фуқароларнинг судларга мурожаат қилиш борасидаги ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан мониторинг ўтказиш учун асос бўлди. Одил судловни амалга ошираётганда судьялар, шунингдек ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилганда фуқаролар дуч келаётган муаммолар ва қийинчиликлар аниқланди.

Ҳисобот даврида "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги ва "Олий Мажлиснинг Инсон ҳукуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мамлакатимизнинг барча минтақаларида ижро этилиши юзасидан ҳам изчил мониторинг олиб борилди.

Мамлакатимиз минтақаларидаги мониторинг жараёнида қонунни қўллашдаги муайян камчиликлар аниқланди, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш йўллари аниқлаб олинди. Текширишлар якунларига асосланиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитлар тўғрисида маърузалар тайёрланди, бундай камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.



ШЕРИКЛАР, ЖАМОАТЧИЛИК ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Аҳолининг ҳуқуқий маърифати билан боғлиқ масалалар ҳамон Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлиб турибди.

Омбудсман ҳамда унинг минтақавий вакиллари ҳокимият турли тармоқларининг органлари ва тузилмалари билан ижтимоий шериклик принциплари асосида ҳамкорликни ривожлантирдилар, жойларда маърифий-тушунтириш ишлари олиб бордилар. Бу ишлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилди.

2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқий ўрганиш маркази билан инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича шериклик ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузилганлиги Омбудсманга инсон ҳуқуқларини таъминлашда таъсир кўрсатиш усулларини анча кенгайтириш ва ишнинг янги шаклларидан фойдаланиш имконини берди.

Ҳисобот даври мобайнида парламентнинг қўмиталари ва комиссиялари, шерик ташкилотлар томонидан ўтказилган, шунингдек Европа Иттифоқи Комиссияси ЕвропаЭйд дастурининг "Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида ташкил қилинган тадбирларда ҳам Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаол қатнашди. Масалан, парламентнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд ва суддан ташқари тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар: халқаро тажриба" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди, унда миллий ва чет эл ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари вакиллари иштирок этдилар.

Шериклар ҳамда қатор ташкилотлар кўмагида услубий ва оммабоп адабиётлар, хусусан ўзбек ва рус тилларида "Ўзбекистонда Омбудсман" ва "Инсон ҳуқуқлари мониторинги" тўпламлари нашр этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркиби билан, Ўзбекистон Рсопубликаси Марказий банки ходимлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасинипг минтақавий тузилмалари билан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Қонунчиликни мустаҳкамлаш муаммолари ва прокурор-тергов ходимлари малакасини ошириш марказида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари, Тошкент ислом университети, Тошкент давлат юридик институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура ва бакалавриатлари талабалари, "Камолот" ҳаракати фаоллари учун Омбудсман вакиллари томонидан парламент биносида ўтказиладиган машғулотлар, шунингдек ихтисослаштирилган ўқув юртларида ўтказиладиган учрашувлар доимийлик хусусиятига эга бўлиб қолди.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент аграр университети, Самарқанд Давлат университети ва Давлат тиббиёт институтида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили кўмагида университетларнинг омбудсманлари жамоат тузилмалари ташкил этилди. Парламент Омбудсмани, унинг жамоат тузилмалари аъзолари ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Котибияти ходимлари ўқув юртларида ёшлар билан мунтазам равишда учрашиб туришди. Ёшларнинг алоҳида гуруҳи - маҳкумликда бўлиб қайтганлар гуруҳига кўмаклашиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Конрад Аденауэр фонди, ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда давра суҳбати ўтказилди, унда жазони ўтаб қайтган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясига доир чет эл тажрибаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Бош прокуратураси томонидан ташкил этилган семинарлар ва конференцияларда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда "Халқаро турма ислоҳоти" ташкилоти билан биргаликда мамлакатимиз вилоятларида ўтказилган тренингларда фаол қатнашдилар.

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар давом эттирилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ташкил этилган барча тадбирлар матбуот ва электрон оммавий ахборот воситалари вакилларининг иштирокида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолияти тўғрисидаги ахборот ва материаллар парламентнинг расмий нашрлари ("Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари), шерикларнинг "Постда", "Вақт", "Ҳуқуқ-Law-Право", "Қонун ҳимоясида" ва бошқа матбуот органларидагина эмас, балки чет эл матбуот органларида ("Уолл Стрит Жорнелл", "Фокус", "Франкфурт Альгемайне Цайтунг", "Корея Пост"), шунингдек электрон оммавий ахборот воситала-рида ("Би-Би-Си", "Дойче Велле" ва бошқалар) ҳам жойлаштирилди.



ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТ


Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги, шу жумладан инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлиги йилдан йилга кенгайиб борди. Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 130 дан зиёд расмий делегацияларни, чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилди.

Ҳисобот даврида Польша, Франция, Германия, Канада, Италия парламент делегациялари, АҚШ Давлат департаменти, Германия, Швейцария, Буюк Британия ташқи ишлар вазирликлари, Германия ва АҚШ адлия вазирликлари расмий делегациялари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа мннтақавий бюроси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, "Халқаро турма ислоҳоти", "Хьюман Райтс Ботч", "Фридом Хаус" ва бошқа халқаро ноҳукумат ташкилотларининг делегациялари, шунингдек БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари, БМТнинг қийноқлар бўйича Махсус маърузачиси, БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг Ўзбекистон бўйича мустақил эксперти, ЕХҲТнинг амалдаги раиси, ЕХҲТнинг кам сонли миллатлар ишлари бўйича Олий комиссари, Грузия Олий суди раиси, Россия, Франция, Германия, Польша, Словакия, Швейцария ва Швециянинг Ўзбекистондаги элчилари, ЕХҲТнинг Тошкентдаги Маркази раҳбари, БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Болаларга ёрдам кўрсатиш жамғармаси, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси, "Европа уйи" ташкилоти вакиллари, Япония злчихонаси, Конрад Аденауэр фонди, Дания ва Канада Инсон ҳуқуқлари бўйича марказлари, Америка юристлар уюшмаси, АҚШ Миллий демократия институти, АҚШ корпоратив ижтимоий тадқиқотлар маркази, Шарқ муаммолари бўйича Германия Институти, Франция стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази, Буюк Британиянинг "Болаларни қутқаринг" фонди, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари қабул қилинди.

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг беш йиллик фаолияти мобайнида жаҳоннинг 40 дан ортиқ мамлакати, шу жумладан Европа, Осиё, Америка мамлакатлари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар омбудсманлари билан амалий алоқалар ўрнатилди. Польша Республикаси, Швеция Қироллиги, Россия Федерацияси, Озарбайжон Республикаси ва Латвия Республикаси омбудсманлари билап ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузилди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклашда кўмаклашиш масалаларида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг чет эллик ҳамкасблар мурожаатлари ва сўровларини кўриб чиқиш борасидаги фаолияти ҳам анча фаоллашди. 60 дан ортиқ мурожаат, шу жумладан Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Свердловск ва Липецк вилоятлари инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларидан, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиядан, Қирғизистон Омбудсманидан, Россия, Қирғизистон элчихоналаридан, ЕХҲТнинг Тошкентдаги Марказидан, БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Тошкентдаги ваколатхонасидан, Россия, Украина, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг фуқароларидан мурожаатлар тушди.

Ўтган давр мобайнида Халқаро ва Европа омбудсман институтлари каби нуфузли халқаро тузилмалар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Ҳисобот даврида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг қийноқларга доир Махсус маърузачиси Тео Ван Бовеннинг тавсияларини амалга оширишга доир ҳаракатлар миллий режасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан НАТО ўртасидаги Шериклик ҳаракатлари индивидуал режасининг лойиҳалари юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар тайёрланди.

Омбудсман ҳисобот даврида "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" Парламент ҳамкорлиги қўмитасининг Страсбург, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган, кун тартибига демократик институтларнинг шаклланиши ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масалалари ҳам киритилган йиллик йиғилишлари ишида қатнашди.

2002-2003 йилларда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили "Ўзбекистонда демократлаштириш жараёнини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга оширишда иштирок этди. Ушбу лойиҳа доирасида Омбудсман ва унинг икки ходими парламент гуруҳи таркибида Италия ва Швецияда тажриба алмашиш ҳамда бу икки мамлакат парламентлари фаолияти, шунингдек Италия минтақавий омбудсмани ва Швеция парламенти омбудсмани фаолияти билан танишиш мақсадида ўқув сафарида бўлди.

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда Тошкентдаги Маркази билан ҳамкорлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу ҳамкорлик Омбудсман тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини экспертизадан ўтказишда кўмаклашишга, Омбудсман вакилларининг ўқувини ташкил этишга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалаларига бағишлаб биргаликда тадбирлар ўтказишга, шу жумладан инсон ҳуқуқлари соҳасида адабиётлар ва материаллар алмашишга қаратилди.

Омбудсманнинг ҳисобот давридаги халқаро ҳамкорлигида унинг минтақавий вакиллари ҳам иштирок этдилар. Улар чет элларда ўтказилган конференциялар, семинарлар ва тренингларда маърузалар билан чиқдилар, шунингдек мамлакатимиз минтақаларига келган хорижий шериклар ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан, хусусан БМТ муассасалари ва институтлари, ЕХҲТ тузилмалари, Конрад Аденауэр фонди делегациялари билан учрашувлар ўтказдилар.

Шундай қилиб, 2000-2004 йиллар мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этди.


* * *


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг фаолиятини янада такомиллаштириш мамлакатимизда демократлаштириш ва эркинлаштириш умумий жараёнларининг чуқурлашуви, конституциявий ҳуқуқлар ва эркинликларга риоя этилиши масалаларини ҳал қилиш юзасидан парламент назорати шаклларининг ортиб бориши, Ўзбекистонда инсон манфаатларини кўзлаб қонун устуворлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари йўлга қўйилиши билан боғлиқдир.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2005 й., 1-сон, 24-модда.
































Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск