ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 01.03.1996 й. 204-I-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йилги фаолият дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1996 й.

N 204-I




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИНИНГ 1996 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йилги фаолият дастури тасдиқлансин (илова қилинмоқда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

1996 йилги фаолият

ДАСТУРИ


I. ҚОНУНЧИЛИК ФАОЛИЯТИ


Март


1. Ўзбекистон Республикасида депутатни чақириб олиш тартиби тўғрисидаги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда).

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


2. Эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги Конун лойиҳаси.

Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси (А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


3. Ноширлик фаолияти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Матбуот ва ахборот қўмитаси (Ў. Ҳошимов, Б. А. Шодиева)


4. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Саноат, энергетика, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш қўмитаси (И. А. Кочмарик, Б. И. Бугров)


5. "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


6. "Ер тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


7. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

8. Акционерлик жамиятлари тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Бюджет, банк ва молия масалалари ҳамда Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмиталари (А. Аҳадов, А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


9. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом лойиҳаси.

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


Апрель


1. Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқишда).

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


2. "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси.

Матбуот ва ахборот қўмитаси (Ў. Ҳошимов, Б. А. Шодиева)


3. Давлат хизматчилари тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмиталари (Н. М. Исмоилов, Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров, Э. Ҳ. Халилов)


4. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


Май


1. Уруғчилик тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


2. Суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш Концепцияси лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


3. Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


Июнь


1. Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


2. Фуқаролик кодексининг иккинчи қисми лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари, Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда Бюджет, банк ва молия масалалари қўмиталари (Н. М. Исмоилов, А. З. Йўлдошев, А. Аҳадов, Б. А. Шодиева, Э. Ҳ. Халилов)


3. Миллий хавфсизлик тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (Б. А. Наимов, Э. Ҳ. Халилов)


Июль


1. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


2. Ташқаридан қарз олиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. А. Шодиева)


3. Ўзбекистон Республикасининг Консуллик конвенцияси лойиҳаси.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси (Э. В. Воҳидов, Э. Ҳ. Халилов)


4. Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Матбуот ва ахборот қўмитаси (Ў. Ҳошимов, Б. А. Шодиева)


Август


1. Божхона кодекси лойиҳаси.

Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари (А. З. Йўлдошев, Н. М. Исмоилов, Б. А. Шодиева, Э. Ҳ. Халилов)


2. Фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


3. Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


Сентябрь


1. Селекция тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари (Ж. С. Ўтамов, А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


2. Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


Октябрь


1. Фуқаролик-процессуал кодекси лойиҳаси.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


2. Интеллектуал мулк тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


3. Архивлар тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Матбуот ва ахборот қўмитаси (Ў. Ҳошимов, Б. А. Шодиева)


Ноябрь


1. Транспорт тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Саноат, энергетика, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш қўмитаси (И. А. Кочмарик, Б. И. Бугров)


2. Донорлик қони ва унинг компонентлари тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


3. Фармацевтика фаолияти ва дори-дармон билан таъминлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


4. Туризм тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари (Э. В. Воҳидов, А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов, Э. Ҳ. Халилов)


Декабрь


1. Ўрмон кодекси лойиҳаси.

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


2. Тиббий суғурта тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


3. Ветеранлар тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


4. Солиқлар тўғрисидаги Кодекс лойиҳаси.

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. А. Шодиева)


5. Уй-жой Кодекси лойиҳаси.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси (Х. Тошев, Б. И. Бугров)


6. Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

        

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Б. А. Наимов, Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров, Э. Ҳ. Халилов)


6. Геодезия ва картография тўғрисидаги Қонун лойиҳаси.

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


            

Йил мобайнида


1. Давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини, парламент қабул қилган қонунлар ва бошқа муҳим қарорларни тушунтириш юзасидан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиш, шунингдек олий Мажлис депутатларининг ўз сайловчилари олдида ҳисоботларини ўтказиш.


2. Парламент фаолияти масалаларига доир конференциялар ва семинарлар ўтказиш.


3. Олий Мажлис депутатларини ахборот материаллари билан таъмин этиш ҳамда Олий Мажлис сессиялари муҳокамасига киритилаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларини уларга олдиндан етказиб бериш.


4. Олий Мажлис раҳбарияти, қўмиталарнинг раислари ва депутатларнинг мунтазам қабулини ташкил этиш.


5. Олий Мажлис, қўмиталар раҳбариятининг, депутатларнинг тошкент шаҳрида ва жойларда юбилейлар ва хотира санларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларда қатнашуви (Амир Темурнинг 660 йиллиги, Мустақиллик кунининг беш йиллиги, Конституция кунинг тўрт йиллиги ва бошқалар).


6. Олий Мажлис делегациясининг Парламентлараро Иттифоқнинг 95 ва 96-конфеенциялари ишида (апрель, октябрь), ЕХҲТ ҳар йилги Парламент Ассамблеяси ишида (июль) иштирок этиши.


7. Парламент делегациялари, элчилар ва дипломатия корпусининг бошқа вакиллари билан учрашувлар ва уларни қабул қилиш ишини ташкил этиш.


8. Олий Мажлис ва қўмиталар раҳбарларининг, депутатларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш.



II. НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИ


Йилнинг биринчи чораги


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоботи.

       

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. А. Шодиева)


2. “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун Наманган вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.


3. “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида”ги Қонун Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

       

Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси (А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


4. “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун Сурхондарё вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

       

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


5. “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун Халқ таълими вазирлиги томонидан қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

        

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


6. “Фуқароларнинг ўзини бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида.

        

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


7. Инсон ҳуқуқларига риоя этилишига доир масалаларнинг оммавий ахборот воситларида ёритилишини ўрганиш.

         

Матбуот ва ахборот қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Ў. Ҳошимов, С. Ш. Рашидова, Б. А. Шодиева)


8. Умумжаҳон банкининг Иқтисодий тадқиқотлар институти билан биргаликда “Иқтисодий ислоҳотнинг стратегик масалалари” мавзуида семинар ўтказиш.

          

Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси (А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева, Б. И. Бугров)


9. Германия техникавий ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирокида семинар ўтказиш.

        

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. И. Бугров)


            

Йилнинг иккинчи чораги


1. “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида”ги Қонун Андижон вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида

      

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар ҳамда Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмиталари (Э. В. Воҳидов, А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


2. “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Қонун Сурхондарё вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

        

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. А. Шодиева)


3. “Корхоналар тўғрисида”ги Қонун Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

       

Саноат, энергетика, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш қўмитаси (И. А. Кочмарик, Б. И. Бугров)


4. “Наслчилик тўғрисида”ги Қонун Бухоро ва Навоий вилоятларида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

        

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


5. “Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонун Жиззах вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

         

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


6. “Таълим тўғрисида”ги Қонун Фарғона вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

          

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


7. “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 3 июлда қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

          

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (Б. А. Наимов, Э. Ҳ. Халилов)


8. Қуйидаги қонунлар бўйича:

- “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонун;

-  “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун бўйича минтақавий семинарлар ўтказиш.

            

Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси (А. Аҳадов, Б. А. Шодиева, Б. И. Бугров)


            

Йилнинг учинчи чораги


1. “Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида.

           

Иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси (А. З. Йўлдошев, Б. А. Шодиева)


2. “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонун Навоий вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

          

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси (Ч. Абдиров, А. Қосимов)


3. “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

          

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


4. “Ветеринария тўғрисида”ги Қонун Фарғона вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

           

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси (Ж. С. Ўтамов, А. Қосимов)


5. “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонун Тошкент шаҳри, Андижон, Навоий ва Тошкент вилоятларида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

         

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


6. “Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида”ги Қонун Самарқанд вилоятида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

           

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси (Х. Тошев, Б. И. Бугров)


7. “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида.

            

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси (Г. Б. Йўлдошева, Б. И. Бугров)


8. “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида.

            

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


9. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ҳамда Жиноят-процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги қарорининг вазирлик ва идоралар ўз норматив ҳужжатларини мазкур кодексларга мувофиқлаштиришига оид қисмининг бажарилиши ҳақида.

          

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (Н. М. Исмоилов, Э. Ҳ. Халилов)


               

Йилнинг тўртинчи чораги


1. “Давлат тили ҳақида”ги Қонун Наманган ва Навоий вилоятларида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

        

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси (А. Ғ. Холмуродов, А. Қосимов)


2. Ҳаво кодекси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясида қандай бажарилаётганлиги ҳақида.

          

Саноат, энергетика, транспорт, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш қўмитаси (И. А. Кочмарик, Б. И. Бугров)


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1996 йил, 3-сон, 32-модда






























Время: 0.0333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск