язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методик кабинетлар методистларига устамалар белгилаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 15.07.2004 й. 335-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 июлдаги

335-сон қарорига

ИЛОВА



Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва

методик кабинетлар методистларига устамалар

белгилаш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг талантли, ўз ишига садоқатли ўқитувчиларини рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси билан бевосита ўзаро боғлиқлигини таъминлаш йўли билан ўқув-тарбия ишларининг натижадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек ўқитувчиларнинг касбий ва малака даражасини оширишнинг рағбатлантирилишини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Низом тадбиқ этиладиган умумтаълим муассасаларига умумтаълим мактаблари, барча тур ва номлардаги мактаб-интернатлар, мактаблар-лицей ва гимназиялар (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) киради.


3. Ушбу Низом 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб амал қилади ва халқ таълими ходимлари меҳантига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ сеткаси жорий этилгунга қадар амал қилади.


4. Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва методистлар иш ҳақига устамалар белгилаш тўғрисидаги қарорлар ўқитувчилар бўйича - умумтаълим муассасалари ҳузурида, методик кабинетлар методистлари бўйича эса - халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар (кейинги ўринларда махсус комиссиялар деб аталади) томонидан қабул қилинади.


5. Умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар таркибига умумтаълим муассасалари раҳбарлари, педагогика кенгаши аъзолари, шунингдек ота-оналар қўмитасининг фаол аъзолари кирадилар.


6. Махсус комиссияларни тегишли равишда умумтаълим муассасалари ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари раҳбарлари бошқарадилар.


7. Умумтаълим муассасалари ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.



II. ЎҚИТУВЧИЛАР ВА МЕТОДИСТЛАРНИНГ

АСОСИЙ ИШ ҲАҚИГА УСТАМАЛАР

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


8. Мактабларнинг ўқитувчилари ва методик кабинетлар методистлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори, ушбу Низомда белгиланган устамаларни ҳисобга олиб, Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


9. Ўқитувчиларнинг тариф ставкасига ҳар ойлик устамалар уларнинг касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ ҳиссаси, юқори натижадорлик ва ўқитиш сифати учун, тегишли синфлар ва предметлар учун давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишининг ўқувчиларни тест синовларидан ўтказиш натижалари бўйича белгиланадиган даражаси таъминланишига боғлиқ ҳолда тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда белгиланади.

Устамалар ушбу Низомга иловада назарда тутилган назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


10. Ўқитувчилар томонидан амалга ошириладиган ўқувчилар билан тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун ҳар ойлик устама ўқитувчи тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорида белгиланади.

Амалга оширилган тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар учун устама тўгарак, спорт-оммавий ишларни фаол ва самарали амалга оширган, ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-мурувват руҳида тарбиялаган ўқитувчиларга ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


11. Методик кабинетларнинг методистларига устама ўқув жараёнида фойдаланиладиган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга қўшилган шахсий ҳисса, янги педагогика технологияларини жорий этганлик, ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини кенг оммалаштирганлик учун тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорида белгиланади.


12. Умумтаълим муассасаларида тузиладиган комиссиялар ўқитувчиларнинг ўтган ўқув йилидаги ишларини баҳолаш натижалари бўйича, уларга ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида ҳар ойлик устамалар белгилайдилар.


13. Халқ таълимини бошқариш органлари ўқитувчилар ёки методистлар фаолияти мониторинги ва ўқувчиларни тест синовидан танлаб ўтказиш асосида тавсия этилган номзодларнинг ва уларга белгиланган устамаларнинг холисоналиги ва асосланганлигини текширадилар.

Ўқитувчилар ва методистлар ишларининг натижадорлигини белгилаш учун улар фаолияти мониторинги тартиботи, ўқувчиларни тест синовидан танлаб ўтказишни амалга ошириш тартиби, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини баҳолаш мезонлари Махсус комиссия тўғрисидаги Низомда белгиланади.


14. Олинган натижалар ва махсус комиссия қарорлари асосида тегишли умумтаълим муассасаси ва халқ таълимини бошқариш ҳудудий органининг буйруғи билан ҳар бир мактабнинг ҳар ойлик устамалар олиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчилари ва методистлар рўйхати устамалар миқдорлари кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.


15. Ишларнинг натижадорлиги ва касбий маҳорат учун, ўқитувчининг тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни амалга оширганлиги учун ҳамда методистларга таълим жараёнини методик таъминлашни яхшилашга қўшган шахсий ҳиссаси учун устамалар ҳар бир ўқув йили бўйича, ўтган ўқув йилидаги ишларнинг якунларига кўра белгиланади.


16. Зарур ҳолларда, ўқитувчи ёки методистнинг ўтган ўқув давридаги (чорак, ярим йиллик ва шу кабилар) ишларини текшириш якунларига биноан махсус комиссия устамаларнинг белгиланган миқдорларини қайта кўриб чиқиши мумкин.


17. Натижадорлик учун устама бошланғич синфлар ўқитувчиларига - синф билан иш олиб боришда муайян кўрсаткичларга эришиш бўйича, предмет ўқитувчиларига эса - ўқитилаётган фанга доир муайян кўрсаткичларга эришиш бўйича белгиланади.


18. Ўқитувчига бир йўла икки хил: касб маҳорати ва натижадорлик учун ҳамда тарбиявий ва синфдан ташқари ишларни амалга оширганлик учун устамалар белгиланиши мумкин.


19. Халқ таълимини бошқариш тегишли органи ҳудудий молия органи билан келишган ҳолда, ҳар қайси умумтаълим муассасаси ва халқ таълими ҳудудий органи бўйича устамаларни белгилаш учун маблағлар ҳажмини тасдиқлайди. Бунда касб маҳорати ва натижадорлик, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар кўрсаткичларини белгилаш бўйича туман, шаҳарнинг барча мактаблари учун ягона ёндашувга риоя қилинади.


20. Тақдим этилган маълумотларнинг ҳамда устамаларни белгилашнинг холисоналиги ва тўғрилиги учун махсус комиссиялар раҳбарлари, шунингдек халқ таълими ва вазирлик (идора)нинг тегишли органлари раҳбарлари жавоб берадилар.


21. Рағбатлантирувчи чора-тадбирлар самарадорлигини, энг талантли ўқитувчилар нуфузини ошириш учун туман (шаҳар)нинг энг яхши ўқитувчилари рўйхатлари маҳаллий матбуотда эълон қилиш учун тавсия этилади.





Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига

ва методика кабинетлари методистларига

устамалар белгилаш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик низомга

ИЛОВА


Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига ва методика

кабинетлари методистларига устамалар белгилашнинг

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ


1. Касб малакаси ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий улуши, ўқитишнинг юқори самараси ва сифати учун умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига устама белгилашда махсус комиссиялар қуйидаги асосий мезонлардан келиб чиқадилар:

ўқувчиларнинг билимлари, малака ва кўникмалари умумий ўрта таълим учун белгиланган давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлиги даражаси;

ўқув-тарбия жараёнини ўқувчиларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;

ўқув дастурига мувофиқ билимларни ўзлаштириш даражасининг мустаҳкамлигини таъминлайдиган педагогик ишнинг юқори самараси ҳамда тест синови натижалари ва баҳолашнинг рейтинг усуллари бўйича белгиланадиган ўқитишнинг яхши сифати, шунингдек қобилиятли ва иқтидорли ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб боришнинг ташкил этилиши;

ўқитувчи томонидан ўқув жараёнида ўқитишнинг илғор усуллари ва педагогика технологиялари муваффақиятли қўлланилиши, ўқув-тарбия ишларининг замонавий шакллари жорий этилиши.


2. Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари томонидан тарбиявий ва синфдан ташқари ишлар олиб борилганлиги ва ўсиб келаётган авлодни тарбиялашда улар томонидан қўшилган аниқ шахсий улуш учун уларга устама белгилашда махсус комиссиялар қуйидаги асосий мезонлардан келиб чиқадилар:

ўқувчиларнинг тўгараклар ва секциялардаги мунтазам машғулотларга ва ижодий фаолиятга жалб этилиши даражаси, ўқувчиларнинг дам олиши ташкил этилиши;

мактаб ўқувчиларида ҳаётий кўникмалар, маънавий ҳамда ирода билан боғлиқ фазилатлар шакллантирилиши ишларининг самаралилиги ва уларни касбни онгли равишда танлашга тайёрлаш;

касб маҳорати ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича синфдан ташқари машғулотлар ўтказиш савияси;

ўқувчиларнинг ўзлаштиришини оширишга ҳамда ўсиб келаётган авлодни жамиятнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ тарбиялашга қаратилган ўқувчиларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ишларни ташкил этиш даражаси ва уларнинг сифати;

ўқувчиларнинг кекса фуқароларни оталиққа олишларини ташкил этиш ишлари.


3. Мактабдаги таълим жараёнининг методик таъминланилишини яхшилашга шахсий улуш қўшганлиги учун методика кабинетларининг методистларига устама белгилашда қуйидаги асосий мезонлар ҳисобга олинади:

ўқув жараёнида фойдаланилаётган ўқув-методик материаллар ва методик тавсияларни ишлаб чиқишда шахсан иштирок этиш;

ўқув-тарбия жараёнига янги педагогика технологияларини жорий этиш;

умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва раҳбарларининг илғор тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва ёйиш ишларининг самараси;

ўқитувчиларнинг касб маҳоратини оширишга йўналтирилган ишлар, ўз фани бўйича таълим берувчи семинарлар ва мақсадли қисқа муддатли курслар ташкил этиш.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 324-модда.