язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2015 й. 50-сон “Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2015 й.

N 50



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2012 ЙИЛ 30

ДЕКАБРДАГИ 378-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил

3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонунига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 95-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 6 мартдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат

хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет

тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг биринчи хатбошидаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари "2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 март, 10-сон, 113-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 14-модда