ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2015 й. /

Май

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2015


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАЙ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 166

36 соатли иш ҳафтасида - 149


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 25

3

********

- 2015 йил апрель ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2015 йилнинг апрель ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

10

********

- 2015 йилнинг апрель ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

             

- 2015 йилнинг апрель ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммалар тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4453-сон Фармони;

             

- 2015 йилнинг апрель ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар;

             

- 2015 йилнинг I чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди;

       

- 2015 йилнинг май ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, тўртинчи қисм;

       

- 2015 йилнинг май ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

             

- 2015 йилнинг май ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм.

             

   


13

- 2015 йил май ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2015 йилнинг апрель ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни


Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

        

- 2015 йил II чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****

Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар.

    

15

- 2015 йилнинг апрель ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

             


23

- 2015 йил май ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

********

- 2015 йилнинг апрель ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2015 йилнинг апрель ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

- 2015 йилнинг апрель ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди;

           

- 2015 йилнинг апрель ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

         

- 2015 йилнинг апрель ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

       

- 2015 йилнинг апрель ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни ******


Солиқ кодекси, 225-модда биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

      

- 2015 йилнинг апрель ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

          

- 2015 йилнинг апрель ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно*******)


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

       

- 2015 йилнинг апрель ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно*******)


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

          

- 2015 йилнинг апрель ойи учун бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно*******)


Солиқ кодекси, 325-4-модда, учинчи қисм;

         

- 2015 йилнинг апрель ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм;

       

- 2015 йилнинг май ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

         

- 2015 йилнинг май ойи учун акциз солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, учинчи қисм.

          

       

        

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари.

Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.


***) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


*****) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек де??он хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.


******) Солиқни Ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*******) Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни Ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.


********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.




















































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск