ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /ЎзР ВМ 19.12.2012 й. 355-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 19.12.2012 й. 355-сон Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг (1-илова)
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 03.03.2014 й. 45-сон Қароридан олдинги таҳрири
8-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши ва самарали ишлаши устидан, шу жумладан, халқаро ва тармоқ стандартлари, техник регламентлар, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларини ахборотлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари тизимини жорий этиш механизмлари орқали давлат бошқаруви ва назоратини, шунингдек телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга ошириш;
9-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
умумий техник регламентлар ва давлат стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади, давлат стандартлари сифатида халқаро стандартларни қабул қилиш ишларини ташкил этади, мамлакатнинг ягона ахборот маконини яратиш, шунингдек электрон рақамли имзодан фойдаланиш мақсадида радиоэлектрон воситалар, телекоммуникация воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларига махсус техник регламентлар ва норматив ҳужжатлар, техник шартлар ва талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ЎзР ВМ 02.10.2013 й. 268-сон Қароридан олдинги таҳрири
17-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Оммавий коммуникациялар воситалари мониторинги маркази, Республика ахборот-кутубхона маркази, "Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази - UNICON.UZ" ДУК ҳузурида фаолият кўрсатадиган Алоқа объектлари давлат кадастри хизмати, Таянч стандартлаштириш ташкилоти, Таянч метрология хизмати, Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш хизмати, Атамашунослик ва луғатлар хизмати, Компьютер инцидентларига жавоб бериш хизмати, ZiyoNet тармоғи ресурс маркази, Миллий ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи ҳамда "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузурида фаолият кўрсатадиган компьютерлаштириш марказларига кўмаклашиш гуруҳининг таъминоти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан молиялаштирилади.