язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Лицензиялаш ва сертификатлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2009 й. 122-сон "Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.04.2009 й.

N 122



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР СОҲАСИДАГИ

ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2009 йил 1 июндан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги:

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун илгари берилган лицензиялар бўйича лицензия битимларига 2010 йил 1 июлгача белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;

кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин ушбу қарор талабларига мувофиқ бўлмаган телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 апрелдаги

122-сон қарорига

ИЛОВА



Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни

лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


1. 14-бандда:

а) "а" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги ва "б" кичик банддаги "юридик шахс учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) "г" кичик банддаги "юридик шахс" сўзлари "оммавий ахборот воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) "д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) қуйидагилар:

телекоммуникациялар тармоқларини ишлатиш ва (ёки) улар хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда - телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари (улардан фойдаланишда) кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхати;

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда - лойиҳалаштириш, қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўйхати";

г) "ж" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ж) лицензия талабгори томонидан телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар бажарилиши имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда - олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг, телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш бўйича мутахассислар меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари".


2. 31-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи ва йигирма еттинчи хатбоши қўшилсин:

"телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда - юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида беш йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида уч нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;

қурилиш меъёрлари ва нормаларига, идоравий техник лойиҳалаштириш меъёрларига риоя қилиш";

йигирма олтинчи - ўттиз биринчи хатбоши тегишли равишда йигирма саккизинчи - ўттиз учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 223-модда.