язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2015 й. 120-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2015 й.

N 120



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ҲАМДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ИДОРАЛАРАРО АХБОРОТ ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон қарорига мувофиқ, "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро ахборот ҳамкорлигини такомиллаштириш, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш юзасидан масъул идора этиб белгилансин ва унга қуйидагилар юклансин:

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри шакллантирилишини, шунингдек давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни амалга ошириш;

аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш, давлат органларининг маъмурий тартиботларини ахборотлаштириш бўйича доимий мониторинг ўтказиш ва таклифлар киритиш;

давлат хизматлари кўрсатишда ўз вақтида ва келишилган идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш ҳисобига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати бир ой муддатда хатловдан ўтказилишини ва 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига киритилишини;

икки ой муддатда Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестри, шунингдек давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилишини;

давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг ўтказилишини, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

кўрсатиладиган барча давлат хизматлари, шунингдек фойдаланиладиган шакллар ва бланкаларни, кейинчалик Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрига киритган ҳолда, хатловдан ўтказсинлар ва регламентласинлар;

хатлов натижаларига кўра давлат хизматлари кўрсатиш учун талаб қилинадиган идоравий маълумотлар базаларини яратиш ва шакллантириш чора-тадбирлари режаларини ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 18 май, 19-сон, 235-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 5-сон, 37-модда