ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Давлат мулкини (акциялар, улушлар ва пайлар) реализация қилиш /

ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 06.10.2014 й. 279-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.04.2023 й. 139-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси; (ЎзР ВМ 06.07.2020 й. 425-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган механизмга асосан нарх босқичма-босқич пасайтириб борилиши мумкин. (ЎзР ВМ 10.03.2023 й. 100-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



28-банднинг олдинги таҳрири


28. Давлат акцияларини сотиш усули, муддати ва шартлари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тендер комиссиясининг ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, сотувчи томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги банд)



40-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


40. Давлат акцияларини сотиб олиш тўловларини тўлаш муддати сотувчи томонидан белгиланади, бироқ бу муддат, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси ёхуд Давлат тендер комиссияси қарорида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, биржа битими кучга кирган кундан бошлаб уч йилдан ошиши мумкин эмас.



44-1-банднинг олдинги таҳрири


44-1. Агар Давлат тендер комиссиясининг савдога чиқариш бўйича номинал қийматдан паст бўлмаган қийматгача қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш тўғрисидаги қарори қабул қилинса, давлат акциялари аввал чиқарилган савдоларнинг бир хил савдо майдончаларида сотилиши мумкин. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР ВМ 10.03.2023 й. 100-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом давлат мулкида бўлган акцияларни (кейинги ўринларда давлат акциялари деб аталади) нодавлат юридик шахсларга, шунингдек жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида сотиш тартибини белгилайди.


ЎзР ВМ 27.05.2015 й. 137-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши иккинчи-тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)


Ушбу Низомнинг амал қилиши:

давлат акцияларини суднинг қарори асосида;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги давлат акцияларини "ноль" харид қиймати бўйича сотишда юзага келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди;

акциядорлик жамиятларида акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш, Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддасига асосан. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



2-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси; (ЎзР ВМ 19.11.2021 й. 694-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади, Давлат тендер комиссиянинг қарори билан келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилиши мумкин.

Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акциялари нархини пасайтириш сотувчи билан келишилмаган ҳолда амалга оширилади

Давлат акциялари бошланғич савдога қўйиш нархи 50 фоизгача пасайтирилгандан кейин бир ой мобайнида сотилмаган тақдирда, сотувчи Давлат тендер комиссиясига келгусида қадамба-қадам пасайтириш механизми қўллаш таклифини киритади. Бунда давлат акцияларини бошланғич савдога қўйиш нархидаги умумий пасайтириш уларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган миқдорида бўлиши мумкин.

(ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



40-банднинг олдинги таҳрири


40. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин харидор (харидорнинг воситачиси) биржа битимининг бутун суммасини ва биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг воситачилик тўловларини:

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПдаги махсус ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилган тақдирда);

биржа савдолари қоидаларида белгиланган тартибда ва муддатларда ҲККПнинг махсус ҳисоб рақамига биржа битими рўйхатдан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича пул маблағларини ўтказиш йўли билан (ўзаро ҳисоб-китоблар ЭАВда амалга оширилган тақдирда) тўлаши шарт. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



41-банднинг олдинги таҳрири


41. ҲККП биржа битими бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин:

клиринг операциясини амалга оширади;

Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади; (ЎзР ВМ 06.07.2020 й. 425-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказиш юзасидан тегишли топшириқномаларни тақдим этади;

сотувчининг воситачисига сотилган давлат акциялари бўйича амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.




ЎзР ВМ 19.11.2021 й. 694-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Агентлик (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий бошқармаларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси; (ЎзР ВМ 06.07.2020 й. 425-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 06.07.2020 й. 425-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;



2-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳудудий танлов комиссияси - тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқарадиган ҳамда таркибига Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссияси раисининг ўринбосари сифатида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳудудий органларининг раҳбарлари кирадиган танлов комиссияси; (ЎзР ВМ 14.06.2019 й. 498-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



2-банд ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади);



10-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лот миқдори;



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Давлат акциялари сотувидан тушган пул маблағлари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, белгиланган тартибда тақсимланади. (ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қарори таҳриридаги банд)



12-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Марказий депозитарий ҳар ойда ҳар ойнинг бешинчи санасигача Давлат рақобат қўмитасига ҳисоби юритилаётган давлат акциялари тўғрисидаги электрон шаклда тақдим этади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


18. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) ҳудудий органга келиб тушган тақдирда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда, ҳудудий орган давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) келиб тушган пайтдан бошлаб ўн беш иш куни ичида Ҳудудий танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ахборот юборади: (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



18-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш зарур бўлган тақдирда ҳудудий орган ҳудудий танлов комиссияси қарори асосида ариза (таклиф) бўйича тегишли маълумотларни, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат рақобат қўмитасига юборади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



18-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат рақобат қўмитаси, зарур бўлганда, ҳудудий органдан эмитент тўғрисидаги қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, уларни тақдим этиш муддатини кўрсатган ҳолда сўраб олиши мумкин.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Давлат акцияларини сотиб олиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига келиб тушганда, сотишни рад этиш учун сабаблар бўлмаган тақдирда, буюртманома (таклиф) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳудудий органга ўн беш иш куни мобайнида ҳудудий танлов комиссиясида кўриб чиқишга юборилади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


21. Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида ҳудудий орган йилига камида бир маротаба ҳудудий танлов комиссиясига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



21-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат акцияларини сотиб олиш учун келиб тушган буюртманомалар (таклифлар) ва ҳудудий танлов комиссиялари қарорлари асосида Давлат рақобат қўмитаси йилига камида бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра сотилиши лозим бўлганлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига давлат акцияларини хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



23-банднинг олдинги таҳрири


23. Тасдиқланган хусусийлаштириш дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ёки ҳудудий орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш тўғрисида эмитентга ёзма талабнома юборилади. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги банд)



41-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига биржа битими бўйича пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади; (ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



51-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади; (ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қароридан олдинги таҳрири



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


нодавлат юридик шахс номидан ушбу Низомнинг 2-иловасига биноан шакл бўйича раҳбар ёки унинг томонидан бунга ваколат берилган шахс томонидан имзоланиши ва муҳр билан тасдиқланиши лозим;




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



18-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


эмитентнинг нотариал тарзда тасдиқлатилган таъсис ҳужжатлари нусхалари;




ЎзР ВМ 13.11.2017 й. 912-сон Қароридан олдинги таҳрири



8-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) ва "Халқ озиқа моллари кўргазма-ярмарка савдоси республика маркази" АЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги, республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг "лоро" вакиллик ҳисоб рақамларидаги миллий валютадаги маблағлардан давлат акцияларини сотиб олиш учун фойдаланишлари мумкин. (ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 16.10.2017 й. 837-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

давлат акциялари савдоси (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) - фонд биржаси, фонд бўлимларини ташкил қилган валюта биржалари, тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ёки сотувчи томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларини сотиш бўйича савдолар; (ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

биржа битими - биржа томонидан савдонинг қайд этилган натижаси бўйича тузилган давлат акцияларининг фонд биржаси, фонд бўлимларини ташкил қилган бошқа биржалар (кейинги ўринларда биржа деб аталади) томонидан рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси;

давлат акцияларининг биржа савдолари (кейинги ўринларда биржа савдолари деб аталади) - биржа савдоси қоидаларига ва ушбу Низомга мувофиқ биржа томонидан ташкил этиладиган давлат акцияларининг савдолари;

давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар деб аталади) - ташкилотчиси сотувчи ёхуд тегишли қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс ҳисобланган, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизимида танлов асосида ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали амалга ошириладиган давлат акциялари савдолари;

сотиб олиш тўлови - сотиб олинаётган давлат акциялари учун харидор томонидан миллий ва (ёки) эркин муомаладаги валюта (ЭМВ)да тўланадиган пул маблағлари;

Давлат тендер комиссияси - давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссияси;

эмитент - устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамияти;

инвестициявий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан акциядорлик жамиятига (эмитентга) инвестицияларни амалга ошириш бўйича қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

ижтимоий мажбуриятлар - давлат акцияларини сотиб олишда харидор томонидан қабул қилинадиган пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;

танлов - танлов ҳужжатлари мезонлари ва шартларига мувофиқ қатнашчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш орқали харидорни аниқлаш бўйича савдо шакли. Танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин;

очиқ танлов - танловнинг давлат акцияларини сотиб олиш ва танлов шартларини бажариш нияти тўғрисида ариза берган ҳар қандай нодавлат юридик ва жисмоний шахс қатнашиши мумкин бўлган тури;

ёпиқ танлов - танловнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган мезонларга мувофиқ махсус таклиф қилинган шахслар қатнашиши мумкин бўлган тури;

танлов ҳужжатлари - танлов шартлари, танловни ўтказиш тартиби, танлов таклифлари, ахборот меморандуми, харидорга (қатнашчига) нисбатан мезонларни (талабларни) белгиловчи ҳужжатларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар тўплами;

танлов шартлари - танловни ўтказиш тартиби, ўтказиш жойи, таклифнинг нархи, давлат акцияларининг сони ва миқдори, савдо қатнашчиларига қўйиладиган қўшимча юкламалар, инвестициявий мажбуриятлар ва ижтимоий мажбуриятлар, шунингдек бошқа масалалар бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;

ахборот меморандуми - акциядорлик жамиятининг ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тижорий, ташкилий ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги дастлабки ахборотидан иборат бўлган ҳужжат;

танлов таклифи - танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартнома тузиш таклифи;

лот - биржа савдоларига қўйилаётган ва биржадан ташқари савдолар тизимидаги бир пакетдаги давлат акцияларининг миқдорий ўлчов бирлиги;

бошланғич нарх - давлат акцияларини савдоларга қўйиш учун сотувчи томонидан белгиланган нарх;

давлат акцияларининг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси (кейинги ўринларда биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси деб аталади) - сотувчи ёхуд қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган ва биржадан ташқари савдолар тизимида танлов ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали давлат акцияларининг савдоларини ташкил қилаётган юридик шахс;

биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, Марказий депозитарий; (ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

сотувчи - Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда ҳудудий орган деб аталади); (ЎзР ВМ 16.08.2017 й. 638-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари тизими (БТСТ) - қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчиси ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиси (кейинги ўринларда БТСТ ташкилотчиси деб аталади) томонидан ташкил этилган, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга оид буюртманомаларни тўплаш ва қаноатлантиришни таъминлайдиган қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари электрон тизими;

сотувчининг (харидорнинг, қатнашчининг) воситачиси - қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатидаги профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, сотувчи (харидор) номидан ваколат берилган, шартномага асосан биржа савдоларида ва БТСТда давлат акцияларини сотиш чоғида воситачи бўладиган юридик шахс;

талабгор - таклиф этилган ёки бошқа шартларда танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда ўзининг қатнашиш нияти тўғрисида ариза берган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) ёки унинг ваколатли вакили;

қатнашчи - танловда қатнашишга киритилган талабгор ёки унинг ваколатли вакили, ёхуд БТСТда рўйхатдан ўтказилган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

харидор - сотувчи билан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);

ваколатли вакил - қатнашчи ёки талабгор томонидан ишончномага асосан танловда ёки тўғридан-тўғри музокараларда қатнашиш учун ваколат берилган шахс;

тўғридан-тўғри музокаралар - сотувчи томонидан эълон қилинган оферта қилишга таклифлар натижаларига кўра харидорни аниқлаш бўйича музокаралар.



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Биржа савдоларига ва БТСТ савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга буюртманома бўлмаган тақдирда бир ойга 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Давлат акцияларини сотиш учун буюртманома (таклиф) Давлат рақобат қўмитасига тушган тақдирда, сотишни рад қилиш учун сабаблар бўлмаганда, унинг сўровига кўра, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шакллантирилади ва ҳудудий орган томонидан ўн беш иш куни ичида тақдим этилади.



21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


21. Давлат акцияларини сотиш учун тушган буюртманомалар (таклифлар) асосида Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш дастурларини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритади.



43-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


давлат акцияларининг савдолар ҳақиқий эмас деб топилган (бекор қилинган) ёки битим бекор қилинган санада шаклланган нархи бўйича, агар савдога қўйиш ва биржа битимини бекор қилиш санаси орасидаги муддат икки йилдан ошмаган бўлса;



44-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


агар давлат акциялари биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирмалар қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда;



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Давлат акцияларини сотиш

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

     


            


     



1-босқич


      

Ташаббускорлар:

давлат органи;

хўжалик бошқаруви органи;

эмитент;

юридик ва жисмоний шахслар.


Кўриб чиқувчи орган:

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи

            


     

1) Таклифлар ва аризалар бериш.


       

Буюртманомалар ташаббускорлик тартибида топширилади.



2) Давлат акцияларини сотиш жараёни юзасидан ташаббус кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар ва аризаларни Давлат рақобат қўмитаси томонидан кўриб чиқиш.



Буюртманомаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича жавоб бериш уни хусусийлаштириш дастурига киритиш рад этилган тақдирда бир ой муддатда амалга оширилади.



3) Хусусийлаштириш дастури (акциялари сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати) лойиҳасини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул қилиш учун киритиш.

         

Ҳар чоракда.






   




















2-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи,

эмитент,

баҳоловчи ташкилот


      

1. Тасдиқланган Дастурга мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи эмитентга мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани юборади.


       

Давлат рақобат қўмитаси томонидан аниқланадиган муддатларда, агар ЎзР Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.




2. Эмитент томонидан мол-мулк ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш, хатловдан ўтказиш далолатномаларини расмийлаштириш.



Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ўтказилади.




3. Тегишли қарор қабул қилиш учун эмитент томонидан Давлат рақобат қўмитасига ёки унинг ҳудудий органига тақдим этиладиган ҳужжатлар ва таклифларни кўриб чиқиш.



Бир ҳафта муддатда.




4. Давлат акцияларини баҳолашдан ўтказиш.


Баҳолаш хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатда.




            




3-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


       

Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан эмитент тақдим этган баҳоловчи ташкилотнинг корхонани баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва ҳужжатлари асосида давлат акцияларини сотиш тўғрисидаги буйруқни чиқариш.

Бунда давлат акцияларини савдога қўйиш қуйидагича амалга оширилади:

БТСТда биржадан ташқари савдоларга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакети эмитент устав фондининг кўпи билан 10 фоизини ташкил этса;

биржа савдоларига қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ошмаса;

танловга қўйилади, агар савдога қўйилаётган акциялар пакетининг миқдори эмитент устав фондининг 50 фоизидан ортиқ бўлса.

        


Давлат акциялари бўйича ҳужжатлар тўплами ижобий кўриб чиқилгандан кейин 10 кун ичида.






       





4-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, унинг воситачиси


Ахборотни ошкор қилиш ва сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари бўйича ОАВда ва сотувчининг ёки унинг воситачисининг веб-сайтида эълон қилиш.


        

Биржа савдолари ва БТСТ биржадан ташқари савдоларига қўйиш белгиланган санадан, танловда сотилган тақдирда - танлов таклифлари конвертлари очиладиган санадан, тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотилган тақдирда - талабгорлардан таклифларни қабул қилиш тамом бўладиган санадан камида ўттиз кун олдин.

         





                

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ БИРЖА САВДОЛАРИДА СОТИШ

             

4.1.1-босқич


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

харидор (харидорнинг воситачиси);

Марказий депозитарий;

Фонд биржаси


       

1) ҲККПда харидор (харидорнинг воситачиси) давлат акциялари бошланғич нархининг камида 15 фоизи миқдорида пул маблағларини депозитга қўйиш.


      

Биржа савдолари бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин.



2) ҲККП томонидан фонд биржасига депозитга қўйилган пул маблағлари, шунингдек Марказий депозитарий маълумотларига биноан биржа савдоларига қўйилаётган давлат акциялари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиш.



Биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда.




3) Биржа битимини рўйхатдан ўтказиш, харидор томонидан биржа битимининг бутун суммасини тўлаш.



Биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда.




4) Биржа битими бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин ҲККП клиринг операцияларини ўтказиш, Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказишга топшириқ тақдим этиш.


Биржа савдолари қоидаларида белгиланган муддатда.




            




4.1.2-босқич


Давлат рақобат қўмитаси;

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

Фонд биржаси;

Марказий депозитарий;

Харидор (харидорнинг воситачиси)


       

Бир ойга 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш.

        


     

Биржа савдоларига қўйилгандан кейин олти ой ичида талаб мавжуд бўлмаган тақдирда.

Пасайтиришни қўллаш билан савдоларни ўтказишнинг умумий муддати - 5 ой.

    






       





4.1.3-босқич


Давлат рақобат қўмитаси;

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

Марказий депозитарий;

Фонд биржаси


       

Давлат акцияларини савдолардан олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:





давлат акциялари биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирмалар қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда;



Нархлар биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда.




Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;



Сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.

  


Тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб.


                

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ БТСТ ОРҚАЛИ СОТИШ

             

4.2.1-босқич


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

харидор;

Марказий депозитарий;

БТСТ орқали савдолар ташкилотчиси


       

1) Харидор томонидан давлат акциялари бошланғич нархининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларини ҲККПда депозитга қўйиш.


      

БТСТда биржадан ташқари савдолар бошланишидан камида ўттиз дақиқа олдин.



2) ҲККП томонидан БТСТда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисига Марказий депозитарийнинг маълумотларига биноан БТСТда биржадан ташқари савдоларга қўйилаётган давлат акциялари тўғрисида, шунингдек депозитга қўйилган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тўғрисида хабар қилиш.



БТСТда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган муддатда.



3) Биржадан ташқари битим бўйича пул маблағларининг тўлиқ суммаси тушгандан кейин ҲККП клиринг операцияларини ўтказиш, Марказий депозитарийга давлат акцияларини ўтказишга топшириқ тақдим этиш.

         

БТСТда биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қоидаларида белгиланган тартиб ва муддатларда.






   




















4.2.2-босқич


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

харидор;

Марказий депозитарий;

БТСТ орқали савдолар ташкилотчиси


       

Савдога қўйиш нархининг 50 фоизи миқдорида чегирма қўллаш давлат акцияларини сотиб олишга буюртманома бўлмаган тақдирда.

Бунда ҳар ойлик пасайтириш қадами 10 фоизни ташкил этади.

        


      

Биржа савдоларига қўйилгандан кейин олти ой ичида талаб бўлмаган тақдирда.

Пасайтиришни қўллаган ҳолда савдолар ўтказишнинг умумий муддати - 7 ой.

      






       





4.2.3-босқич


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси;

харидор;

Марказий депозитарий;

БТСТ орқали савдолар ташкилотчиси


       

Давлат акцияларини савдолардан олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:





агарда давлат акциялари биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирмалар қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда;



Нархлар биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда.




Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;



Сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.

  


Тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб.


     

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ ТАНЛОВДА СОТИШ

             

4.3-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, савдолар ташкилотчиси


       

1) Воситачи билан танловни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасини тузиш.


        

Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган муддатларда.




2) Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.



Танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин.

3) Савдолар ташкилотчиси томонидан танловда қатнашиш учун буюртманомалар қабул қилиш.


Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.



4) Танловни ўтказиш.



6 ой ичида ҳар ўн кунда бир марта даврийлик билан.


5) Қатнашчиларни унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.

   

Беш иш куни ичида.



6) Танлов ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва танлов ғолиби билан давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини тузиш.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.


       

ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИНИ ОММАВИЙ ОФЕРТА ОРҚАЛИ СОТИШ

             

4.4.1-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи


      

1) Давлат акцияларини (4 та танловда сотилмаган тақдирда) оммавий оферта орқали сотиш тўғрисидаги эълонни ОАВ ва веб-сайтда чоп этиш, сотишга таклиф қилинаётган давлат акциялари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш.


      

Оммавий савдолар ўтказилишидан камида 30 кун олдин.



2) Талабгорлардан буюртманомалар қабул қилиш ва оммавий офертани ўтказиш.



Оммавий савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда.




3) Давлат акцияларини, илгари оммавий офертада белгиланган нархдан 10 фоизга пасайтирилган нарх бўйича такрорий офертага қўйиш.



Илгари эълон қилинган оферта бўйича таклифларни қабул қилиш тамом бўлган санадан бошлаб бир ой муддатда.




4) Ўтказилган оммавий оферта натижаларини расмийлаштириш ва ўтказилган оммавий оферта қатнашчиси билан давлат акцияларининг олди-сотди шартномасини имзолаш.


Қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда.



            




4.4.2-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, харидор,

Марказий депозитарий


        

1) Сотиб олинаётган давлат акцияларининг сотиб олиш тўловларини амалга ошириш.


     

Давлат акцияларининг олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатларда.

    


2) Давлат акциялари танлов ёки оммавий оферта орқали инвестиция мажбуриятларисиз сотилган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи Марказий депозитарийга харидорнинг депо ҳисоб рақамига сотиб олинган давлат акцияларини ўтказиб бериш учун топшириқни тақдим этади.



Сотиб олиш тўловлари тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида.



3) Марказий депозитарийга Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи томонидан давлат акцияларини сотувчининг депо ҳисоб рақамидан харидорга хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги харидорнинг депо ҳисоб рақамига ўтказиб бериш учун топшириқни тақдим этиш.

         

Сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида харидор томонидан олди-сотди шартномасида назарда тутилган инвестиция мажбуриятлари бажариб бўлингунгача муддатга мазкур давлат акциялари қисмини блокировка қилган ҳолда.

      






   




















4.4.3-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, харидор,

Марказий депозитарий


       

Бир ойга 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизмини қўллаш.

        


     

Савдоларга қўйилгандан кейин олти ой ичида талаб бўлмаган тақдирда.

Пасайтиришни қўллаган ҳолда савдолар ўтказишнинг умумий муддати - 5 ой.

     






       





4.4.4-босқич


Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органи, харидор,

Марказий депозитарий


     

Давлат акцияларини савдолардан олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

    




давлат акциялари биржа савдоларига қўйиш нархининг 50 фоизигача чегирмалар қўллангандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда;


Нархлар савдоларга қўйиш нархининг 50 фоизигача пасайтирилгандан кейин 3 ой мобайнида сотилмаганда.

   



Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ эмитентнинг давлат акцияларини сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганда;


Сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган пайтдан бошлаб.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганда.

  


Тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб.

         

        

       

ЎзР ВМ 19.06.2017 й. 391-сон Қароридан олдинги таҳрири



51-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, Марказий депозитарий ва харидор воситачисининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади; (ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд йигирма биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


биржа савдоларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - биржа, сотувчининг (харидорнинг) воситачиси, ҳисоб-клиринг палатаси, Марказий депозитарий ва харидорнинг депозитарийси;



51-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасига пул маблағлари ўтказмаларини ва воситачилик тўловларини тўлаш бўйича БТСТ ташкилотчиси, ҲККП Марказий депозитарий ва харидор депозитарийсининг ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказмаларини амалга оширади;



90-банднинг олдинги таҳрири


90. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий мажбуриятларсиз сотилган давлат акциялари бўйича, сотувчи сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Марказий депозитарийга давлат акцияларини сотувчининг депо ҳисоб рақамидан ўчириш харидорга хизмат кўрсатадиган депозитарийдаги харидорнинг депо ҳисоб рақамига ўтказишга топшириқ тақдим этади.



91-банднинг олдинги таҳрири


91. Марказий депозитарийдаги ва хизмат кўрсатувчи депозитарийдаги ҳисоб рақамлари бўйича ўтказиш харидор томонидан депозитар хизматлар ҳақи тўлангандан кейин амалга оширилади. Харидорнинг давлат акцияларига бўлган ҳуқуқлари харидорнинг хизмат кўрсатувчи депозитарийсидаги унинг депо ҳисоб рақами бўйича кўчирма билан тасдиқланади.



92-банднинг олдинги таҳрири


92. Танловда ёки тўғридан-тўғри музокаралар орқали харидор томонидан инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан сотилган давлат акциялари бўйича, сотиб олиш тўловлари тўлиқ ҳажмда тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида сотувчи Марказий депозитарийга давлат акцияларини сотувчининг депо ҳисоб рақамидан харидорнинг харидорга хизмат кўрсатувчи депозитарийсидаги депо ҳисоб рақамига давлат акцияларининг олди-сотди шартномасида назарда тутилган инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар харидор томонидан бажариб бўлингунгача бўлган муддатга мазкур давлат акциялари қисмини блокировка қилган ҳолда ўтказиш учун топшириқ тақдим этади.




ЎзР ВМ 27.05.2015 й. 137-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат акцияларини суднинг ҳал қилув қарорига асосан сотишда вужудга келадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.


































Время: 0.2113
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск