Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ходимлар билан ҳисоб-китоблар / Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси: иш ҳақи, мукофотлар, компенсациялар /

1. Таътилга чиқишдаги ҳисоб-китоблар (СБХ, 22-сон, 2015 йил 2 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ТАЪТИЛГА ЧИҚИШДАГИ ҲИСОБ-КИТОБЛАР


Ёз ҳам келди, у билан бирга таътил даври ҳам бошланди. Кўпчилик айни шу вақтда дам олишни афзал кўради: болалар ўқишдан бўшаган, ота-оналар тайёргарлик кўрган, планшетлар харита-режалар билан тўлдирилган.

Корхонада эса таътилга чиқувчилар тўғрисида ҳаммадан аввал бухгалтер ташвишланади - у бирламчи ҳужжатларни текшириши, таътил пулларини ҳисоблаши, уларни буюртириш ва топшириши керак.

Таътил пулларини тўғри расмийлаштириш ва ҳисоблашда сизга "Norma Ekspert" мутахассислари "Расчёты с персоналом" ("Ходимлар билан ҳисоблашишлар") электрон маълумотнома тизими материаллари асосида тайёрлаган тушунтиришлар ёрдам беради.



ҚОНУН БИЛАН КАФОЛАТЛАНГАН


Йиллик меҳнат таътили олиш ҳуқуқи Меҳнат кодекси (МК) билан кафолатланган. Кафолат меҳнат шартномаси асосида ишлаётган жисмоний шахсларга: доимий ходимлар, ўриндошлар, меҳнат вазифаларини тўлиқ бўлмаган иш вақти шартларида бажараётган, мавсумий ишда ёки уйда ишлайдиган (касаначи) ходимларга татбиқ этилади. Ишларни фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида бажарадиган шахсларга МКнинг амал қилиши татбиқ этилмайди, тегишинча, улар таътил олиш ҳуқуқига ҳам эга эмаслар.

Меҳнат таътили ходимга дам олиш ва ишлаш салоҳиятини тиклаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва бошқа шахсий эҳтиёжлари учун бериладиган, ишдан озод этилган вақтдир. Таътил даврида унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланади.



МЕҲНАТ ТАЪТИЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ


Меҳнат таътиллари турлича бўлади: йиллик асосий, асосий узайтирилган ва қўшимча.

Йиллик асосий таътил ҳар йили у тегишли бўлган иш йили тугашига қадар берилади.


Диққат! Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади (МКнинг 134-моддаси).


Асосий узайтирилган таътил 15 иш кунидан ошадиган муддатли таътилдир. У ходимларнинг айрим тоифалари учун Меҳнат кодекси, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки меҳнат шартномаси шартларига биноан белгиланади. Чунончи, МКнинг 135-моддасига кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронларига 30 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Бундан ташқари, йиллик асосий узайтирилган таътиллар депутатлар, сенаторлар, судьялар, прокуратура органлари ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари ва бошқа шахсларга берилиши белгиланган (2.12.2004 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сон Қонун 16-моддасининг учинчи қисми; 2.09.1993 йилдаги "Cудлар тўғрисида"ги 924-XII-сон Қонун 75-моддасининг иккинчи қисми; 9.12.1992 йилдаги "Прокуратура тўғрисида"ги 746-XII-сон Қонун 50-моддасининг учинчи қисми; ВМнинг 6.07.2001 йилдаги 291-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисида низомнинг 53-банди). Таълим муассасалари ходимларига ҳам ҳақи тўланадиган йиллик узайтирилган таътил берилади (29.08.1997 йилдаги "Таълим тўғрисида"ги 464-I-сон Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисми).

Ходимларнинг айрим тоифалари учун узайтирилган таътиллар муддатини белгилашда ҳозирги вақтда собиқ СССР ҳужжатларининг меъёрлари қўлланяпти. Масалан, СССР Министрлар Кенгашининг "Илмий-тадқиқот, ўқув ва маданий-маърифий муассасалар ходимлари таътиллари тўғрисида"ги Қарорига (21.04.1949 йилдаги 1577-сон) биноан олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг узайтирилган таътили 48 иш кунини ташкил қилади. Ўзбекистоннинг тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинишига қадар ушбу ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисмида қўллашга рухсат берилган (ОМнинг 21.12.1995 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги 162-I-сон Қарори

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск